Бугун 24 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 6 18
2 Барселона 5 13
3 Вильярреал 6 11
4 Эспаньол 6 11
5 Атлетик Бильбао 6 10
6 Эльче 5 9
7 Бетис 6 9
8 Хетафе 5 9
9 Севилья 6 8
10 Валенсия 6 8
11 Алавес 5 7
12 Атлетико 5 6
13 Осасуна 5 6
14 Райо Вальекано 5 5
15 Сельта 6 5
16 Леванте 6 4
17 Реал Овьедо 5 3
18 Реал Сосьедад 5 2
19 Мальорка 5 2
20 Жирона 6 2

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис
6-тур Атлетик Бильбао 1-1 Жирона
6-тур Эспаньол 2-2 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

24/09 00:30 Севилья - Вильярреал
24/09 00:30 Леванте - Реал Мадрид
24/09 22:00 Хетафе - Алавес
25/09 00:30 Реал Сосьедад - Мальорка
25/09 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/09 22:30 Осасуна - Эльче
26/09 00:30 Реал Овьедо - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4824 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ миллиардерлари кимлар?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«МЮ» Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олишидан аввалроқ «Ньюкасл» ўша «Спортинг»дан навқирон Угу Вианани харид қилган, ўшанда у Европанинг келажаги порлоқ ўйинчиларидан бири эди. Бироқ португалиялик ноёб иқтидор ўз шаънига йўлланган мақтовларнинг ярмини ҳам оқлай олмаганди. Ҳозирда 42 ёшли Угу «Манчестер Сити»нинг янги директори сифатида тажрибали Бегиристайн ўрнини эгаллади. Нима учун Чики яқин дўсти бўлмиш Гвардиолани тарк этгани тез орада маълум бўлади. Балки ишдан зерикиб, топган маблағларини сарфлашга қарор қилгандир ёки Бегиристайнни «шаҳарликлар»нинг молиявий фирибгарликлари туфайли дисквалификация кутаётган бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, жамоанинг қайта қуриш йўлидаги янги трансферларида иккала директор ҳам иштирок этишди.

Бегиристайн «Спортинг»ни Португалия чемпионатида шоҳсупага олиб чиқишда Аморимга ёрдам берган Вианани жалб этди. Энди Рубен «МЮ»да изтироб чекмоқда, унинг собиқ ҳамкасби эса «Сити» Рейндерс ва Шерки билан худди «Тоттенхэм» каби ёмон ўйнамаслиги учун қўл қовуштириб қўя қолди. Яқиндагина Виана дарвозабон Доннарумма трансферини «пиширди». Чунки Гвардиола қишки янги ўйинчиларга ёзги трансферлар порциясини қўшиб қўйди.

Андреа Берта, «Арсенал»

Италиялик мунтазам равишда «Тоттенхэм» фанатларининг асабларини ўйнайди. «Шпорлар» Эзени илиб кетишганидан кейин, «тўпчилар» директори Инкапьени ўз жамоасига жалб этиш ниятида. «Байер»нинг эквадорлик нав­қирон иқтидори тен Хагнинг Алонсо тенги эмаслигини анг­лаган ҳолда, АПЛда тўп суришни истайди. «Тоттенхэм» ва «Арсенал» ўртасида Пьеро Артета клубини танласа керак. Чунки янги спорт директори Бертанинг саъй-ҳаракатлари билан «тўпчилар» таркибида кучли ўйинчилар пайдо бўлишди. Ҳозирча, «Арсенал»нинг собиқ раҳбари Эду «Ноттингем Форест»да грециялик миллиардер Маринакис билан муаммоларга дуч келган паллада, Андреа Лондоннинг қизил-оқ қисмида мухлислар ёқимтойига айланмоқда. У Артетадан классик ҳужумчи Дьокерешни талаб қилди ва музокараларда «Спортинг»нинг бадфеъл боссларидан устун келди. Шунингдек, Берта бир йил аввал «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити»нинг таклифларини рад этган Субимендини Англияга олиб келди. Қўшимчасига, «Арсенал» «Челси» вингери Мадуэкени ҳам ўз сафига қўшиб олди. Артета янги ўйинчиларни сўрайди - Берта келишувларни ниҳоясига етказади.

Ричард Хьюз, «Ливерпуль»

Юрген Клопп даврида спорт менежери лавозимида ишлаган «қизиллар»нинг бошқарув раиси Майкл Эдвардс Виржиль ван Дейк ва Муҳаммад Салоҳни шартнома муддатини узайтиришга кўндирди. Унинг касбдоши Хьюз эса трансферлар билан шуғулланди. Ричард аввал «Борнмут»даги 10 йиллиф фаолияти давомида ажойиб ижрочиларни жамлаганди. Хейсенни Хьюз «Ливерпул»нинг янги спорт директори этиб тайинланганидан кейин харид қилишди. Забарний ва Керкез - унинг ставкалари. Венгриялик футболчи энди «Ливерпул»да ўйнайди. Хьюз ўтган йили Слотга иккинчи ҳужумчи Кьеза ва дарвозабон Мамардашвилини топиб берган, лекин бир мавсумга «Валенсия»да қолдирганди. Шундай бўлса-да, «қизиллар» камтарин янги таркиб билан ҳам чемпионлик унвонини ўзларига қайтаришди. Лекин Ричард яйраб-яшнади: жамоа Вирц учун 125 млн. евродан воз кечди. Плеймейкердан ташқари, савияли ҳужумчи Экитике ва Бундеслиганинг ўнг қанот латерали Фримпонг харид қилинди. Хьюз «Ливерпул»га «Челси»дан Рио Нгумохани сотиб олишида, Исакни эса «Ньюкасл»дан юз ўгиришида кўмаклашди.

Пол Уинстенли ва Лоуренс Стюарт, «Челси»

Иккита калла биттадан яхшироқми? 2022 йил ноябрида «Челси» «Брайтон» директори Уинстенлини ёллаб, бир неча ойдан кейин «Монако» менежери Стюартни ҳам ўзига жалб этганди. Аввалига «кўклар»нинг трансферларига Боэли фаол аралашганди. Баҳсли келишувларнинг бир қисми унинг виждонига ҳавола. Бироқ Пол ва Лоуренс иш бобида худди асосий скаутлардек. «Челси»нинг трансфер услуби ўта тартибсиз. Клубни ноқонуний найранглардан фойдалангани учун жазолашган. Уинстенли ва Стюарт бошқа ҳамкасбларичалик муғомбир эмаслар. Улар ишламоқдалар, жамоа эса ўйинчиларни харид қилмоқда. Грановская ва Чех ҳам Абрамовичга турли ёшдаги футболчиларни тўплаб беришган. «Челси» директорлари ўта манфаатли келишувни амалга оширишган - 47 млн. евро эвазига «Сити»дан Коул Палмерни сотиб олишган. Лекин кимдир «Челси»ни шунчаки, «Палмер жамоаси» деса, Мареска хафа бўлади. Энцо Кайседо, Фернандес, шунингдек, Эстевао, Жоао Педро ва Делап каби янги ўйинчилар КЖЧдаги ғалабадан сўнг тўхтаб қолмасликларига умид қилади. Ҳамма «Челси»дан ЕЧЛдаги зафарни кутмоқда.

Жейсон Уилкокс, «МЮ»

Уилкокс «Блэкберн» либосида АПЛ ғолиби бўлган, менежерлик касбини эса «Манчестер Сити»да ёшлар жамоасини бошқариш билан бошлаган. Кейин Жейсонни «Саутгемптон» спорт директори лавозимига таклиф этишди. У ердан «МЮ» илиб кетди. Англияда спорт менежерини турлича аташади, баъзан техник ёки футбол директори дейишади. Лекин бу билан иш ўзгариб қолмайди. Эшворт «МЮ»дан қочиб кетгач, Аморим учун ўйинчиларни Уилкокс топиб бермоқда. «Ньюкасл»нинг собиқ директорини шайхлардан сотиб олишган, лекин Дэн тутуриқсиз миллиардер Рэтклиффнинг клубида ишлай олмади. Уилкокс эса қисмат зарбаларига дош бермоқда. «МЮ»да трансферлар билан боғлиқ муаммолар етарли. Улар ўйинчиларни тўплаб олишган бўлсада, Аморим измидаги ҳозирги таркибда фақат «Реал»дан харид қилинган 19 ёшли марказий ҳимоячи Йоронинг ўйинини кузатиш қизиқарли. Кунья ва Мбеумодек ҳужумчиларга чидамлилик етишмайди, «тўққизлик» Шешко голлари билан хурсанд қила олмаяпти. Уилкокс зиқналик қилмаётган бўлсада, «МЮ»га ван дер Сардек дарвозабоннинг харидичалик мукаммал келишувлар йўқ.

Йохан Ланге, «Тоттенхэм»

«Шпорлар»нинг азалий муаммоларидан бири - клуб соҳиби Леви ва унинг қизи Ривка менежерлар ишига аралашишдан тўхтамайдилар. Моуриньо ва Конте узоқ чидай олишмади, Кейн «Бавария»га ўтиб кетганидан афсусланмади. Паратичининг дисквалификациясидан кейин эса, уни «Астон Вилла»дан топишди. Бирмингем клуби буюк ва даҳшатли Мончига тикди, навқирон даниялик Йохан Ланге эса «Тоттенхэм»га йўл олди. Унинг иши чакки эмас. Ахир жаҳон чемпиони бўлмиш Ромеро жамоада қолди. Ваҳоланки уни «Атлетико» Мадридга чорлаганди. Ланге Соланкени ёллади, кейин Қуддус ва Телни. Бироқ ҳозир Йоханни танқид қилишмоқда, ахир «шпорлар» жуда кўп ижрочиларни қўлдан чиқаришди. Ўтмишда улар Кака ва Ривалдога ўхшаган афсоналарга контрактни нотўғри тавсия этишганди. Энди эса «Арсенал» камтарин Эзени илиб кетди, ҳимоячи Инкапьени ҳам. «Тоттенхэм» бинойидек таркиб ва ақлли мураббий Франкка эга бўлсада, АПЛдаги рақобат жуда кучли. Хуллас, жамоадан доимий ҳушёрлик ва тинимсиз изланиш талаб этилади.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёралди

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:53, 23.09.2025. Ўқилди: 316 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 7
2 Барселона Ферран Торрес 4
3 Леванте Карл Этта-Эйонг 4
4 Мальорка Ведат Мурики 4
5 Хетафе Адриан Лисо 3
6 Валенсия Уго Дуро 3
7 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
8 Леванте Иван Ромеро 3
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 3
10 Эльче Рафа Мир 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.