Бугун 28 март, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Айтжан Халмаханов: “Лос-Анжелесдан ҳам олтин медал билан қайтамиз”

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги жаҳон чемпионатига қадар 2001 йил дунё биринчилигида олтин медални қўлга киритган.

Унда Загребдаги чемпионлиги билан барчанинг олқишига сазовор бўлган 19 ёшли ҳамюртимиз Айтжан Халмаханов ҳали дунёга келмаган эди.

– 24 йил кутилган чемпионлик Сизга насиб қилди. Мусобақадан кейинги ҳиссиётлар қандай?

– Мана шундай аҳамиятли олтин медални қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Буни тасвирлаш қийин. Биз бу мусобақага 1 йил қаттиқ тайёрландик. Меҳнатимиз самарасини кўриш насиб қилди. Афсуски, жамоамиздаги қолган акаларимга озгина омад етишмади. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Кейинги сафар улар ҳам чемпион бўлиб қайтишларига ишонаман.

– Рустам Ассакалов терма жамоада нималарни ўзгартирди? Унинг ишлаш услуби қандай?

– Мураббийимиз меҳнаткаш, жуда ҳам ақлли инсон. Барчамизни ўз фарзандидек кўради. Доим қўллаб-қувватлаб, мотивация бериб келади. Рустам ака 2024 йил октябрь ойида мураббийликка келган бўлса, ортда қолган 1 йил катта натижалар кўрсата олдик. Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи, жаҳон чемпионатида эса учинчи бўлдик. Бундай натижа ҳамма мураббийнинг ҳам қўлидан келмасди.

– Афсуски, сиз курашадиган -63 кг Олимпия вазн тоифаси эмас. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига қайси вазнда тайёрланасиз?

– Ҳа, -63 кг Олимпия вазни эмас. Бўлажак Олимпиадага -67 кг вазн тоифасида тайёргарлик кўраман. Табиий вазним каттароқ бўлгани учун -60 кгга вазн қайтара олмайман. Насиб бўлса, мураббийларим билан Лос-Анжелесдан ҳам олтин медал билан қайтамиз.

– Баъзи курашчиларнинг омади келиб, ёшлигидаги кумири билан мусобақада тўқнаш келиб қолади. Сиз кумирингиз билан ҳеч тўқнаш келганмисиз?

– Мен ҳавас қиладиган 2 курашчи Қирғизистондан: Жоломан Шаршенбеков ва Акжол Маҳмудов. Асосий усулимни Шаршенбековга ҳавас қилиб ишлаганман. У билан тез орада тўқнаш келиб қолсак керак. Бу кунни сабрсизлик билан кутяпман. Маҳмудовнинг курашидан эса мотивация оламан. Загребда финалдан олдин Акжол чемпион бўлишимга ишонишини айтди. Бу қўллов менга куч берди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:00, 25.09.2025. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик