Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Агар фақат тарбияланувчилар голлари ҳисобга олинса...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қизиқ савол: агар ҳар бир клубнинг фақат ўз тарбияланувчилари томонидан урилган голлар инобатга олинса, АПЛ-2024/2025 жадвали қандай кўриниш оларди? Sports.ru сайти ижодкорлари айни шу йўналишда таҳлилий-статистик мақола тайёрлашди. Улар шунинг баробарида легионер футболчиларнинг голларини четга сурган ҳолда ҳам алоҳида жадвал тузиб чиқишди. Хўш, натижалар қандай?

«АРСЕНАЛ» - ЧЕМПИОН!

Ҳа, агар фақат клуб тарбияланувчилари голлари инобатга олинса, «Арсенал» чемпион! Яна бирор мағлубиятсиз. Ҳаттоки, гол қўйиб юбормаган ҳолда. Ҳа, бу АПЛнинг муқобил талқинидир, аммо хаёлий кубокни бемалол совринлар витринасида «xG бўйича «ПСЖ» устидан қозонилган 3та ғалаба», «Деклан Райснинг «Реал» дарвозасига жарима нуқтасидан урган 2та чиройли голи» ва албатта, «Манчестер Сити» билан ўйиндаги 5:1» каби «соврин»лар қаторига қўйиш мумкин. Ушбу виртуал лигада «МЮ» ҳам енгилмас мақомига эга. Бироқ мағлубиятсиз мавсум «қизил иблислар»га кучли учликка киришнигина кафолатлади. Умуман, 20та клубдан 8тасининг гол устунида «0» порлаб турибди. Яъни шунча иштирокчида гол урадиган тарбияланувчи топилмаган. Афсус, бугунги трансферлар бозори жамоаларни ўз юлдузларини ривожлантиришга ундолмайди, ҳатто молиявий «фэйр-плей» қоидалари ҳам ожиз...

ФИЛ ФОДЕН - БОШ ТЎПУРАР!

«Манчестер Сити» вакили Фил Фоден ўз даражаси бўйича омадсиз мавсум ўтказганига қарамай, клублар тарбияланувчилари орасида яққол тўпурар. Топ-10 шаклидаги рўйхатда 1 йил муқаддам ҳам деярли эшитилмаган исм-фамилиялар кўп: Жек Хиншелвуд, Итан Нванери, Тайлер Диблинг. «Челси»нинг марказий ҳимоячиси Ливай Колуилл эса якунланган мавсум «Спартак» (Москва)даги адаши Ливай Гарсиядан икки баравар кўп гол урди.

ФАҚАТ МАҲАЛЛИЙ ФУТБОЛЧИЛАР ГОЛЛАРИ БИЛАН

Агар фақат англиялик футболчиларнинг голлари инобатга олинса, унда «Астон Вилла» 69 очко билан турнир жадвалининг 1-қаторига жойлашади. Бирмингем жамоасида голларнинг ярмидан кўпи маҳаллий футболчилар ҳисобига ёзилди. Эътиборли факт: Олли Уоткинс ва Морган Рожерс биргаликда 24та гол уришди. Бу эса АПЛдаги 17та жамоанинг жами «инглизча» голидан кўпдир. Бундай жадвалда «Челси» ишонч билан 2-ўринни эгаллайди. Асосан Коул Палмер (15та гол), Нони Мадуэ­ке (7та гол) ва Жейдон Санчо (3та гол) туфайли. Қизиғи, легионерларнинг голлари четга суриб қўйилса, Чемпионшипга тушиб кетган «Ипсвич» нақ 7-ўринга кўтариларди. Бироқ жамоанинг «инглизча» голларининг ярмидан кўпи (12та)ни урган Лиам Делап кетишга улгурди - у энди «Челси»га тегишли. Бу жадвалда «Тоттенхэм» ва «МЮ»нинг асл позицияси бироз ўзгаради, асосийси, ҳар икки клуб қуйи лигага тушиб кетмайди виртуал ҳисоб-китоб бўйича. Амалдаги чемпион «Ливерпул»га қаранг: Арне Слот жамоаси атиги 4та ғалаба ва 7та гол билан 15-ўринда. Боз устига, голларнинг деярли ярми айни пайт Мерсисайднинг қизил томонида исмини талаффуз қилиш тақиқланган футболчи томонидан урилган. Жадвални «Саутгемптон», «Брентфорд» ва «Вулверхэмптон» ёпиб турибди. «Бўрилар» ҳисобида ҳаттоки, 1та ҳам «инглизча» гол йўқ. Клубда марказий ҳимоячи Крейг Доусон атиги 1032 дақиқалик ўйин вақти билан англияликлар орасида энг кўп амалиёт олган футболчи бўлганини ҳисобга олсак, бунда ажабланадиган томони йўқ.

ОЛЛИ УОТКИНС РАҚОБАТДАН ХОЛИ

Олли Уоткинс англиялик тўпарарлар орасида мутлақ пешқадам. Коул Палмер ундан 3та гол даражасида орқада. АПЛ фахрийлари Данни Уэлбек ва Жейми Вардини алоҳида эътироф этиш керак. Ушбу рўйхатга назар ташласак, англиялик функционерларнинг легионерларга нисбатан чеклов ўрнатиш ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари керакдек туюлади. Дейлик, бошқа чемпионатларда синовдан муваффақиятли ўтган «6+5» шаклида. Бироқ АПЛда об-ҳавони айнан хорижликлар белгилаётганларини унутмаслик керак...

Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:59, 25.09.2025. Ўқилди: 2346 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик