Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:0
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бобомурод Абдуллага жавоб

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мен шу сайтдаги конференция бўлимига Бобомурод Абдуллага савол бергандим. У ҳадеб Миржалол Қосимовнинг доим тўғри тактика танлаб келганини, бунақа тактика натижа келтирганини ёзаверганда, мен Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз ёки «Бунёдкор«нинг натижалари унчалик яхши эмаслигини айтдим. У бўлса, ўринли саволимга жавоб беришни истамади ва фикрримни мақола қилиб ёзишимга маслаҳат берганди. Шу маслаҳатга биноан биринчи марта сайтга мақола ёзиб, фикрларимни айтмоқчиман.

Баъзи мухлислар ёки журналистлар жуда кўп марта Қосимов саралаш бахсларида очко олганини рукач қилиб, ҳаммаси яхши бўлди, фақат омадимиз келмай қолди ёки Кореяга ҳакамлар ёрдам берди деб муаммони яширишга ҳаракат қилаётганлари асабимни қузияпти. Журналистлар вазиятни чуқурроқ қараб, мухлисларга етказишлари керак ва таҳлил қилишлари керак. Наҳотки, оддий мухлис кўзи билан кўриш мумкин бўлган муаммоларни айтиш қийин бўлса?

Ўйин яхши бўлмасаям, натижа яхши, Қосимов натижани биринчи ўринга қўяди, дейдиганларга статистик таҳлилни келтириб ўтсам:
Миржалол Қосимов бошчилигида ўтган йили терма жамоамиз 4 ўйиндан икки дуранг ва икки ғалабага эришди ва ҳамма мураббийни мақтади. Шу билан ўтди кетди, энди 2013 йилда янги вазифа турганди. Курашни давом эттириш ва терма жамоани кучайтириш. Ҳадеб 14 очко деявермасдан терма жамоамизнинг 2013 йилдаги ўйинларини таҳлил қилсак бўлади-ку?
Гонконг билан 0:0, БАА билан 1:2, Корея билан 0:1 ва Қатар билан 5:1. Демак терма жамоамиздаги муаммолар йил бошидан бошланган, Гонконг каби учинчи сорт жамоани Тошкентда ютолмагандик. БАА билан ўйинда эса ютқаздик. Корея билан дуранг бизни жаҳон чемпионатига олиб чиқиши мумкин бўлсаям, қўрқиб ўйнадик. Қатарнинг учинчи таркибидан биринчи таймда ютқазаётгандик. Яъни Қосимов бу йили ҳамма ўйинларда муаммоларга учради, яъни терма жамоамиз биз ўйлаганчалик кучли ўйнамади. Қани бу ерда натижанинг яхшилиги?

Солиштириш учун Абрамов агар 2-босқични қўшмасак, Қосимовга ўхшаб 7 ўйинда бошқариб, 14 эмас, нақ 16 очко тўплаганди. Рақиблар ҳам 4-босқичдагидан кам бўлмаган. Жаҳон чемпионати иштирокчилари Япония ва Шимолий Корея тўрт ўйинда биздан атиги 1 очко олганди холос. Фақат Эрон билан ютқазгандик, ўшанда ҳам терма жамоамиз яхши ўйнаган, киритган голимиз ҳисобланмаган. Мен ҳакамни айбламоқчи эмасману, 7 ўйиндан атиги бир маротаба, ҳакамнинг хатоси билан ютқазган мураббийни олдириб ташладиг-у, нега Қосимовга келганда ҳамма 14 очкога ёпишиб олди? Нимага Абрамов бўшатилганда ҳеч ким 16 очко ҳақида гапирмаганди?

Абрамовнинг бўшатилишида Олимпия жамоасидаги натижа ҳам таъсир кўрсатганди, тўғри. Аммо Қосимов ҳам «Бунёдкор«да ишлади. «Бунёдкор«даги натижаларнинг ўзиям Қосимовнинг қанақа тренерлигини кўрсатиб туради, агар яхшилаб қарасак. Бобомурод Абдулла Қосимов «Бунёдкор« билан корейсларни қанақа ютишни крсатиб қўйди, илгари қўрқиб юрардик, фалон писмадон дебди. Лекин журналист дегани ўйинларни, натижаларнинг боришини таҳлил қилмайдими?

«Бунёдкор« ОЧЛ да 8 та ўйиндан атиги 2 тасида ғалаба қозонди холос. У ҳам сафардаги ўйинларда. Тошкентда ўтган 4 ўйиннинг 3 тасида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бир марта «Поханг« билан 2:2 ўйнади. Қосимов ҳимояга яхши эътиборга берди, дейишяпти. Лекин ҳужум қилмагандан кейин албатта гол ўтказмайди-да. «Бурирам«, «Санферичче» каби жамоалар Тошкентда дурангга рози бўлиб ўйнагандан кейин албатта «Бунёдкор« ҳам гол ўтказмайди-да.  Агар «Бунёдкор« кучли тренер бўлса, нега «Бурирам«га ўхшаган кучсиз жамоага қарши ҳеч нарса қила олмади? Ҳали кўрамиз, «Бурирам«нинг кучини кейинги босқичларда.

Кейин кўпчилик айтишяптики, Қосимов таваккал қилмасдан, аввал ҳимояга эътибор бераркан. Абрамов эса таваккалчи бўлгани учун кўп гол ўтказарканмиз. Шиорга ўхшаб бу гапни ёдлавомасдан фактларга мурожаат қиладиган бўлсак, Абрамов ўша 7 ўйинида атиги 2 та гол ўтказиб юборганди холос. Япония билан Тошкентдаги ўйинда, кейин Эрондан ўтказиб юборган. Япония билан сафардаги, Шимолий Корея билан икки ўйинда ҳам бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаганди. Австралия билан ўйин, кейин Корея билан учинчи ўринларни ҳадеб эслаш шарт эмас, агар тренер ҳақида хулоса қиладиган бўлсак, унинг барча ўйинларини таҳлил қилиш керак. Журналист бўлиб туриб, нотўғри хулосани кўтариб юрса, қандай қилиб унинг фикрларини ўқишимиз мумкин? Вадим Абрамов терма жамоаси ўз пайтида жуда кам гол ўтказиб юборган. Жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатган бўлсаям, ҳимоя унутилмаган. Юқорида айтилганидек, жаҳон чемпионати саралашидаги 9 ўйиндан 7 тасида рақиблар дарвозамизга гол ура олишмаганди.

Умумий қилиб оладиган бўлсак, Қосимовнинг 2013 йилдаги натижалари уни мақташ тугул, бўловради, дейишга ҳам арзимаслигини кўрамиз. Икки жамоани қўшадиган бўлсак, Қосимов 2013 йилда 12 ўйинда жамоаларини майдонга олиб тушган ва атиги 4 тасида, учдан бирида ғалаба қозонган холос. 12 ўйиндан 5 тасида ҳатто гол ҳам ура олмаган. Ливан билан ўйинда рақибини зўрға ер тишлатган бўлса, Қатарга умуман очко керак эмасди.

Мен Абрамов пайтида Япониядаги ўйинга борганман. Ўша ўйинда Япония терма жамоаси бор кучи билан ўйнамади, деган гапларга қўшилмайман. Япония барча легионерларни олиб келиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қилган. Бизнинг таркибимиз унчалик кучли бўлмасаям, ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққанмиз. Тўп билан яхши муомала қилганимиздан, Япония ҳатто ўйин охирига келиб, неима қилишни билмай қолганди. Фақат ўйин бошида ва иккинчи тайм ўрталарида босим қилиб, 2-3 та вазият яратган холос. Ўйин охирида эса биз яна бир нечта гол уришимиз мумкин эди. Эслаётганимнинг сабаби, Япониядаги ғалабани шубҳа остига олиб, Абрамовни камситадиганлар, Қатар ҳам Тошкентга учинчи таркиб билан келганини ва уларга умуман очко керак бўлмаганини эслаб қўйишлари керак.

Мақолам охирида яна битта фикрни айтиб ўтмоқчиман. Миржалол Қосимов жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасини ютиб олмаясам, терма жамоада яхши ишлар олиб бораётгани, ёш фтуболчилар қўшилаётганини кўрганимизда ҳам, анча хотиржам бўлардик. Лекин Қосимов даврида терма жамоамиз бадтар кичиклашиб, келажаги мавхум бўлиб боряпти. Абрамов ҳаммага ёмон кўриниб бўлсаям, олимпия жамоасини олиб, у ердаги болаларни назорат қилиб аста секин таркибга киритиб бораётганди. Қосимов нима қилди? Биттагина Шоҳрух Гадоевни таркибга қўшиб, ёшларга эътибор қаратадиган мураббий бўлиб олмоқчими? Гадоев қўшилгани билан, Рахматуллаев, Қиличев, кичик Жасур Ҳасанов, Пиримов, Тўраев, Нурлибоев, Шадрин ва яна бир нечта футболчилар терма жамоадан узоқлашиб кетишди. Бош мураббийда айб йўқ, улар клубларида чиқмай қўйгандан кейин нимаям қиларди, деб оқламанг. Унақа бўлса, Гадоев учунам мақтамаслик керак. чунки, Гадоев «Насаф« сафида Эронда зўр ўйин кўрсатгандан кейин ҳамманинг оғзига тушган эди. Гадоевни ҳамма мақтаганди олди, Тожиев кўп гол ураётганди униям олди. Лекин бу футболчилар терма жамоага келиб, кашфиёт бўлиб кетишгани ҳам йўқ. Мураббий олий лигадаги ҳамма жамоа ўйинларини кузатиб, кераклиларни жалб қилиб бориш керак. Қосимов «Бунёдкор« билан ОЧЛ да, оилй лигада юрганидан кейин қачон кузатади? Фақат бошқа жамоаларнинг «Бунёдкор»га қарши ўйинлардами? Унақа ўйинларда бошқа клублар ҳимояда ётиб олиб, футболчиларнинг кучи билинмайди-ку? Шунинг учун терма жамоамиз фақат «Бунёдкор« ва легионерлардан иборат бўлиб қолди.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бу йили Қосимовнинг фаолияти қониқарли бўлмади. Гап фақат футболчиларда эмас, чунки таркибимиз ёмон эмас. Жепаров ҳали ҳам Кореяда етакчилик қиляпти, Қозоғистондаги футболчиларимиз Европа Лигасида муҳим голлар уришди. Кападзе июнь ойида Қозоғистоннинг энг яхшиси бўлди. Ҳамма ёмонлаган Мурзоев ҳам гол урди кетиши билан. Гап фақат яхши мураббий бўлиб, футболчиларни ўйнатишда қолди холос. Қосимов эса буни эплай олмаяпти. Футболчиларни тилини топиб, керакли муҳит қилиб бера олмаяпти. Асосан клубларда ўйнайдиган футболчилар учун терма жамоада ўйнаётганда муҳит ҳам катта рол ўйнайди.

Менимча, Иордания билан ўйингача кеч бўлмасдан, терма жамоада ислоҳот олиб бориш керак. Қосимов терма жамоани ривожлантира олмайди.

KRISHZEVEN никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:15, 13.07.2013. Ўқилди: 22443 марта. Фикрлар: 462 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик