Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

«Ювентус» раҳбарияти Йилдиз атрофидаги миш-мишларга нуқта қўйди [0]

Винисиус «Реал» билан шартномани узайтириш бўйича фикрларини билдирди [0]

«Челси» юлдузига 3 та топ-клуб даъвогарлик қилмоқда [0]

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезус клубдаги келажаги борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди [0]

Фрэнк Лэмпард – Англияда йилнинг энг яхши мураббийи: «Ковентри» устози Артета ва Гвардиолани ортда қолдирди [0]

Конференциялар лигаси финали: «Кристал Пэлас» ва «Райо Вальекано» жамоаларининг имкониятлари тахмин қилинди [0]

Скалони Мессининг ҳолати ҳақида маълумот берди [0]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [0]

«Реал» президенти лавозимига даъвогар Энрике Рикельме Юрген Клоппни жамоада кўриш истагини яширмади [0]

«Челси» юлдузи «Барселона»га ўтишдан ҳамон умидвор [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трент Александер-Арнольд: «Мақсадим – «Мадрид» тарихига қалин из босиш»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Қарийиб 10 йил давомида «Ливерпуль» тизимида камол топиб, замонамизнинг энг маҳоратли қанот ҳимоячиларидан бирига айланган Трент Александер-Арнольд аввалги мавсум якунида «Реал» либосини кийиш ишқида «қизиллар» билан хайрлашди. Табиийки, Арне Слот жамоаси асли ливерпуллик футболчини олиб қолишга роса уринди, бироқ Трент фаолиятида туб бурилиш ясаш фикридан қайтмади. У яқинда GK журналига берган интервьюсида жонажон жамоасидан кетиш қарори хусусида яна бир марта атрофлича тўхталди.

«Ливерпул»дан кетиши

- Тан оламан, ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бирини қабул қилишимга тўғри келди. Зеро, «Ливерпуль» қадрон уйимга айланганди. Айнан шу клуб туфайли ўзим севган машғулот билан шуғуланиш ва яшаш бахтига муяссар бўлдим. Шунингдек, «Энфилд»да кўплаб унутилмас воқеликларни бошдан кечирдим, турли совринлар соҳибига айландим. Лекин қачондир янги чақириқ бўлиши ва кўникилган муҳитни ўзгартириш хоҳиши туғилиши табиий эди. Ўйлайманки, жамоадан кетиш учун қулай фурсатни тўғри танлай олдим.

«Реал»нинг чорлови

- «Мадрид» шубҳасиз, исталган футболчини ўзига маҳлиё қиладиган жамоа ҳисобланади. Шунинг баробарида бундай катта клубда ўйнаб кетиш нақадар қийинлиги ҳам барчага маълум. Очиғи, буни янги имконият ўлароқ қабул қилдим ва салоҳиятимни тўлиқ ишга солиш ишқида ёняпман. «Бернабеу» - муқаддас маскан. Мана, «Қироллик клуби» либосини кийгач, бунинг юки нечоғли оғирлигини яққол ҳис қилдим. Бир сўз билан айтганда, «Реал»да эканлигимнинг ўзиёқ ҳаттоки, машғулотларда бор кучни сарфлашимни тақозо этади.

Беллингемнинг таъсири

- Очиғи, бир тўхтамга келиш жараёнида Жуд билан бир неча марта гаплашдим. У клуб ва Мадриддаги ички муҳит ҳақида фақат ижобий фикрлар айтди. Шу тариқа менда ўз салоҳиятимни янги жойда синаб кўриш хоҳиши кучайди. «Реал»нинг улкан қадриятлари шундоқ ҳам маълум эди ва бундай клуб чорловидан кўз юмиш осон эмас. «Ливер­пул»дан кетишим эса жамоа амбициялари эмас, балки шахсий ёндашувга боғлиқ.

АПЛ ва Ла Лига ўртасидаги фарқ

- Испания чемпионати услуб ва кескинлик нуқтаи назаридан АПЛдан бироз фарқланиши сезилмоқда. Муҳими, бу ерда ҳам футболдан чинакамига завқланиш учун барчаси мавжуд. Албатта, мақсадим катта - «Мадрид» тарихига қалин из босишни истайман. Шунчаки, футболчи эмас, балки шахс сифатида ҳам.

Шахсий қарашлар ўзгариши

- Табиийки, бу ўтиш нафақат профессионал футбол нуқтаи назаридан, балки шахсий ҳаёт масаласида ҳам кескин ўзгариш ҳисобланади. Ахир янги мамлакат, янги маданият - буларнинг барчаси сизга шахс сифатида янгича туртки беради.

Исми бўйича чалкашликлар...

- Европада жуда кўпчилик исмим билан мурожаат қилишда чалкашиб кетади. Кимлардир Алекс, бошқалар Арнольд, деб чақиришади. Шунинг учун ўзим буни соддалаштирдим - Трент.

Мадрид шаҳрига баҳо

- Мадрид худди Ливерпуль каби тарихий ва гўзал шаҳар. Бу ерда тил ўрганаётганим, янги саргузаштларни бошдан кечираётганим ва шаҳарнинг бой маданиятини ҳис қилаётганимдан бағоят хурсандман.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:34, 12.10.2025. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик