Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6320 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.10.2025

      06:25 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      08:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      16:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      00:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      04:00 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.10.2025

      06:40 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Финал.
      10:10 "Небесная грация".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      15:35 "Команда мечты".
      16:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      16:55 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Мужчины. Команды. Финал.
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Финал.
      22:45 "География спорта". Камышин.
      23:15 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 1.
      00:40 "Команда мечты".
      01:10 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      04:35 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Мужчины. Команды. Финал.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Зенит" (Санкт-Петербург) - УНИКС (Казань).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Анастасия Логунова.
      11:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 11-й тур. ЦСКА (Москва) - "Спартак" (Москва).
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "География спорта". Камышин.
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Авангард" (Омск) - "Автомобилист" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "КАМАЗ" (Набережные Челны) - "Урал" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Профессиональный бокс. "Бетсити. IBA. Pro 10". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Д/с "Фабрика грёз: Бенфика".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.10.2025

      05:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Даунхилл.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:45 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      11:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      12:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      13:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      15:00 Велошоссе. Чемпионат Европы в Ардеше, Франция. Женщины. Групповая гонка.
      16:30 Велошоссе. Чемпионат Европы в Ардеше, Франция. Мужчины. Групповая гонка.
      18:25 LIVE Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки. Прямая трансляция.
      20:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      20:30 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Женщины. Болдеринг. Финал.
      22:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      23:00 Конный спорт. Конкур. Лига наций. Финал в Барселоне, Испания.
      00:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      01:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      03:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      04:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Глейсон Бремер: "Янада кучлироқ бўлиб қайтишим керак эди"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Ювентус»нинг бразилиялик ҳимоячиси Глейсон Бремер ўтган йил октябрь ойида оғир жароҳатга йўлиқиб тўққиз ойга сафдан чиққанди. Натижада, қарийиб бутун бир циклни майдон ташқарисида ўтказишга мажбур бўлган футболчи жорий йилги мавсум стартида чиройли қайтиш қила олди ва яна ўзининг юқори даражасини намойиш этишга киришди. Яқинда у GLOBO нашрига берган интервьюсида жароҳатга йўлиққан даврдаги вақтини қандай ўтказгани ва албатта, янги мавсум режалари билан ўртоқлашди.

«Бу менинг энг яхши мавсумим бўлиши мумкин эди»

— Хабарингиз бор, ўтган йилги мавсумни ажойиб тарзда бошлаш асносида «Юве»нинг 7та ўйинида майдонга тушгандим. Жамоа эса бу вақт ичида атиги биттагина гол ўтказиб юборганди. Ҳа, эҳтимол бу менинг энг яхши мавсумим бўлиши мумкин эди, лекин афсуски, Чемпионлар лигасидек жуда муҳим ўйинда фаолиятимдаги илк жиддий жароҳатга йўлиқдим. Тўғриси, бунинг нечоғлик қўрқинчли эканлигини дарҳол англагандим, зеро майдонга йиқилган заҳотим тиззам ёрилиб, ғалати овоз чиқарганди. Бунинг оқибатида менга нафақат хоч пайлари йиртилиши, балки мушаклар шикастланиши ташхисини ҳам қўйишди. Энг ёмони эса шифокорлардан тўққиз ой майдонга туша олмаслигимни эшитиш бўлганди.

«Жароҳат нафақат футболчини, балки инсонни ҳам ўзгартиради»

— Агар тўшакка михланиб қолсангиз ҳаммаси жуда қийинлашиб кетаркан. Айниқса, одатий ҳаёт тарзидан узилиб қолиш кишини нечоғлик асабийлаштириб қўйишини ўзимда ҳис қилиб кўрдим. Ачинарлиси, дастлабки икки ой давомида оёғимни ерга қўя олмадим ва уйни фақат қўлтиқ таёқ билан айланардим. Муҳими ўша оғир кезларда оилам ҳамда яқинларим ёнимда бўлишди ва уларнинг ёрдамида барча муаммоларни енгиб ўтишга эришдим.

«Икки баробар кўпроқ машқ қилдим»

— Кимда-ким жароҳат олган футболчи машғулот ўтказмайди, деб ўйласа қаттиқ адашади. Шахсан мен ўзига хос режа асосида эрталаб клубда, тушдан кейин эса уйда шахсий мураббий билан астойдил ишладим. Аммо тан оламан бу давр мобайнида оилам учун кўпроқ вақт ажратдим ва баъзан дам олиш кунлари саёҳатга ҳам чиқдик. Шунингдек, узоқ вақтдан бери режалаштирган китобимни ёздим ва... гитара чалишни ўргандим.

«Мутолаа ва афсоналардан илҳом»

— Бўш вақтларимда шунингдек, мураббийликка ихтисослашган китобларни кўпроқ ўқий бошладим. Бундан ташқари Коби Брайант ва Майкл Жорданнинг ҳаёт йўли ва фаолиятига доир маълумотларни мутолаа қилишни яхши кўраман. Улар нафақат спортда, балки ҳаётда ҳам ҳар қандай инсон учун намуна. Шахсий китобимни эса жароҳатга йўлиқишдан олдин ёзиб бўлгандим, фақат уни чиқариш учун қулай вақтни кутдим. Тьяго Линьярес билан ҳамкорликда ёзилган «Bom Dia, Campeao» («Хайрли тонг, чемпион») китобим фаолиятимни ҳақида ҳикоя қиладиган ўзига хос кундаликдир.

«Мен яна ўзимни топдим»

— Болалигимда отам ҳар доим гитара чалишни ўрганишга ундарди. Мен эса: «Йўқ, ҳозир шунчаки футбол ўйнашни хоҳлайман. Балки кейинроқ» деб қўярдим. Буни қарангки, жароҳат менга ушбу машғулот билан шуғулланиш имконини берди ва ниҳоят гитара чалишни ўргандим. Умуман олганда менга мусиқа, маъноли қўшиқлар, эстрада, сокин оҳанг жуда ёқади... Жароҳат олганимдан сўнг икки ой ўтгач, аста-секин юра бошладим ва она юртим Итапитангага бордим. Чунки қишлоқда ўсганим боис азалдан очиқ табиатга яқинроқ, шовқин-суронсиз, босимсиз ҳаётни яхши кўраман. Сабаби у ерда оила билан ёлғиз, тинч ва мазмунли ҳаёт кечириш мумкин.

«Дунёни ўзим учун қайта кашф қилмоқчи эдим»

— Аста секин оёққа тура бошлагач рафиқам ва қизим билан бирга Мисрга бордик. Бу ажойиб воқеа эди: икки-уч кун чўлда сайр қилдик, туяларни кўрдик, хуллас кўп нарса ўргандик. Одатда бошқа вақт бундай саёҳатларга унча вақтимиз бўлмасди. Умуман олганда мен ҳар доим ўзим учун дунёни қайта кашф қилишни ва янги маданиятларни ўз кўзим билан кўришни хоҳлардим. Шу боис келгусида Амазонка ва Африка давлатларига бориб маҳаллий аҳолининг ижтимоий ҳаёт тарзи ҳамда маданий меросини ўрганиш ниятим бор.

«Сафга қайтиш худди дебют каби бўлди»

— Жароҳатимдан кейин биринчи марта майдонга тушганимда ўзимни жуда асабий ҳис қилдим. Бу менга худди профессионал фаолиятимдаги биринчи ўйинимдек туюлди. Ҳа, албатта аслида бу нормал ҳолат, лекин асосийси ўзимни қўлга олишни уддаладим. Тиззамга келадиган бўлсак, алоҳида реабилитация жараёни ҳали тугамади. Бу борада ҳар куни махсус муолажа ва машғулотлар олиб бораман. Шунингдек, мушакларнинг мустаҳкамлигини сақлаб туришим ва жароҳат қайталамаслиги учун жисмоний тайёргарликка бир маромда эътибор қаратишим керак. Албатта, кундан кунга соғайиб кучга тўлиб боряпман, лекин эҳтиёткорликни унутмаслик лозим. Зеро, ҳар уч кунда майдонга тушган футболчи танасида қандайдир зўриқиш бўлиши табиий. Шунинг учун ўйиндан кейинги тикланиш жараёни ҳар томонлама мукаммал бўлиши керак.

«Ўзимни етакчи каби ҳис қиламан»

— «Ювентус»даги фаолиятимдан мамнунман ва ўзимни жамоа етакчиларидан бирига айланаётгандек ҳис қиляпман. Қолаверса, узоқ танаффусдан сўнг Туринга ўзимнинг яхши кўрган ишим билан шуғулланиш учун қайтиб келдим. Қувонарлиси, клубдагилар мени илиқ кутиб олишди. Мухлислар ҳам, раҳбарият ҳам доим ёнимда бўлишди. Биз бу оғир синовни биргаликда енгиб ўтдик десам ҳам бўлади. Улар мени ҳар қадамда қўллаб-қувватлашди. Айтиш керак, мен ёш бўйича ҳам, бу ерда ўтказган вақтим бўйича ҳам «Юве»даги энг тажрибали футболчилардан бириман. Шундай экан жамоа сафидаги ёш футболчиларга қўлимдан келганича ёрдам беришни хоҳлайман. Умид қиламанки, биз биргаликда яна бир йирик совринни қўлга киритамиз ва клубни катта ғалабалар сари етаклаймиз.

«Келаси йилги жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қиламан»

— Албатта, ЖЧ-2026 ҳақида ўйламасликнинг мутлақо иложи йўқ. Лекин мундиалда иштирок этиш учун ҳам жисмоний, ҳам ўйин амалиёти бўйича яхши кўрсаткичларга эга бўлишим кераклигини тушунаман, албатта. Менимча, бу фақат вақт масаласи. Агар ўзимнинг аввалги савиямга қайта олсам яна терма жамоадан чақирув олиш учун катта имконият борлигига аминман. Ҳар ҳолда шунга умид қиламан. Тўғрисини айтганда бундай жароҳатни бошдан кечиргандан кейин футболчи эҳтиёткорроқ ва хавотирга берилувчан бўлиб қоларкан. Айтайлик бу каби оғир хасталикдан сўнг баъзи ўйинчилар аввалги даражаларига қайта олишмайди — ва мен бу нима учун эканлигини яхши тушунаман. Ўйлашимча, футболчи шундай ҳолларда руҳий саломатлиги устида ишлаши керак, чунки руҳият ҳамма нарсани бошқаради.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:56, 12.10.2025. Ўқилди: 158 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.