Бугун 30 сентябрь, 2024 йил, душанба.

      • 29.09.2024 00:00
      • Осасуна
      • 4:2
      • Барселона
      • 29.09.2024 17:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Жирона
      • 29.09.2024 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Севилья
      • 29.09.2024 21:30
      • Бетис
      • 1:0
      • Эспаньол
      • 30.09.2024 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 01.10.2024 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • «A» Серия
      • 29.09.2024 15:30
      • Торино
      • 2:3
      • Лацио
      • 29.09.2024 18:00
      • Рома
      • 2:1
      • Венеция
      • 29.09.2024 18:00
      • Комо
      • 3:2
      • Верона
      • 29.09.2024 21:00
      • Эмполи
      • 0:0
      • Фиорентина
      • 29.09.2024 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Монца
      • 30.09.2024 23:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
  • Футзал. Жаҳон чемпионати
      • 29.09.2024 17:30
      • Бразилия
      • 3:1
      • Марокаш
      • 29.09.2024 20:00
      • Украина
      • 9:4
      • Венесуэла
      • 30.09.2024 17:30
      • Франция
      • -:-
      • Парагвай
      • 30.09.2024 20:00
      • Қозоғистон
      • -:-
      • Аргентина
      • 29.09.2024 18:00
      • Ипсвич
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 29.09.2024 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:3
      • Тоттенхэм
      • 01.10.2024 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Саутгемптон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 8 21
2 Реал Мадрид 8 18
3 Атлетико 8 16
4 Атлетик Бильбао 8 14
5 Мальорка 8 14
6 Вильярреал 7 14
7 Осасуна 8 14
8 Бетис 8 12
9 Райо Вальекано 8 10
10 Сельта 8 10
11 Алавес 8 10
12 Жирона 8 9
13 Севилья 8 9
14 Реал Сосьедад 8 8
15 Хетафе 8 7
16 Леганес 8 7
17 Эспаньол 8 7
18 Валенсия 8 5
19 Вальядолид 8 5
20 Лас-Пальмас 7 3

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Вальядолид 1-2 Мальорка
8-тур Хетафе 2-0 Алавес
8-тур Райо Вальекано 1-1 Леганес
8-тур Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
8-тур Осасуна 4-2 Барселона
8-тур Сельта 1-1 Жирона
8-тур Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
8-тур Бетис 1-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4809 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Футбол шарҳи»га беғараз пародия

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«ФУТБОЛ ШАРҲИ». 2013 ЙИЛ.

БОШЛОВЧИ: - Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! «Футбол шарҳи»нинг навбатдаги сони яна эфирда. Бугунги меҳмонимиз — Ўзбекистон терма жамоаси ва Осиё чемпионлар Лигаси плей-офф иштирокчиси «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов. 
Миржалол ака, хуш келибсиз.

МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ: - Рахмат. Келду.

Б: - Сизга яхши маълумки, куни кеча терма жамоамиз Қатар терма жамоасини қабул қилиб, бббешу бир ҳисобида ғалаба қозонди. Миржалол Қўшоқович, сизни чиройли ғалаба билан табриклайман.

М.Қ.: - Рахмат. Қўлдан келганча ҳаракат қилду. Боллагаям рахмат

Б: - Биринчи таймда ўйинимиз қовушмаётганди, иккинчи таймда эса бббешта гол киритдик. Миржалол ака, танаффусда футболчиларга (кулади) нималар дедингиз?

М.Қ.: - Боллага тўғри тушунтирдим. Бугун ютолмасе жаҳон чемпионатида ўйнолмимиз-а, дидим. Боллага рахмат, мани тушунишди.

Б: - Афсуски, Жанубий Корея терма жамоаси ўз майдонида Эрондан мағлубиятга учради ва биз тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмадик. Миржалол Қўшоқович, сиз кутганмидингиз, Кореянинг ютқазиб қўйишини?

М.Қ.: - Йўқ. Ман олдинам айтувдим, Эронга омад кевотти ҳадеб. Қатардаям рикошетдан кейин гол уришди, Сеулдаям яримта момент булди, голга айлантиришди.

Б: - Нима деб ўйлайсиз, тақвим ҳам рол ўйнагандир. Ахир, агар ўйин аввалроқ бўлганида, Корея кучлироқ ўйин кўрсатган бўлармиди, тўғрими?

М.Қ.: - Тўппа тўғри.

Б: - Яна, эътибор берган бўлсангиз, ҳакамлар ҳам рақибларимизга ёрдам бериб юборди. Корея икки марта 90+7 дақиқада гол урди. Эрон билан ўшз майдонимизда голимизни ҳисоблашмади. Нима деб ўйлайсиз, агар ҳакамлар холис бўлганларида биз жаҳон чемпионатига чиқармидик?

М.Қ.: - Албатта, албатта.

Б: - Миржалол Қўшоқович, биринчи таймда ўнтадан ортиқ ўта хавфли вазият яратиб, ҳужумчиларимиз голга айлантира олишмади. Александр Гейнрихнинг ўзида бешта 100 фоизлик имконият бўлди. Нима деб ўйайсиз, агар Гейрих вазиятлардан фойдаланганда, биз 7:1 га ғалаба қозонишимиз мумкиндими?

М.Қ.: - Албатта, бу футбол.

Б: - Лекин терма жамоамиз бир таймда бббешта гол уриб, иродали ғалаба қозонганликлари, кейинги ўйинларда руҳий далда бўладими?

М.Қ.: - Албатта, айтвомману, бу футбол

Б: - Нима бўлгандаям, биз Корея ва Эрон билан тенгма тенг курашдик. Уларнинг футболчилари Германия, Англия чемпионатларида қатнашишади, тўғрими? Балки миллий чемпионатимизни кучайтириб, бизда ҳам шундай легионерларни кўпайтирсак, масқадга эришармиз?

М.Қ.: - Албатта.

Б: - Нима бўлгандаям, биз 14 очко тўпладик. Нариги гуруҳда 13 очко олган жамоа ҳам тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига чиқди. Бу ҳақида қанақа фикрдасиз?

М.Қ.: - Тўғри, нариги гуруҳда 13 очко билан ҳам чиқишди.

Б: - Миржалол Қўшоқович, сиз иккинчи марта жаҳон чемпионати сўнгги босқичида қатнашяпсиз. Ўтган сафар иккита, бу сафар битта мағлубиятдан сўнг қабул қилиб олдингиз ва ҳар икки сафар ҳам сўнгги тургача курашдингиз. Бу ҳақида нима дея оласиз?

М.Қ.: - Тўғри, икки марта курашдим.

Б: - Нима бўлгандаям, бу натижани муваффақиятли дейишимиз мумкин, тўғрими? Эрон билан Тошкентдаги ўйинда сиз мураббий эмасдингиз. Айтингчи, ўшанда очко йўқотмаганимизда жаҳон чемпионатига чиққан бўлармидик?

М.Қ.: - Албатта, ўшанда уч очко олганимизда ҳозир очколаримиз 17 та бўларди ва гуруҳда биринчи ўринни олардик.

Б: - Нима бўлгандаям, сиз 7 ўйинда 14 очко жамғардингиз. Корея терма жамоаси мураббийи эса 8 ўйинда 14 очко жамғарди.

- Қизу, ман эътибор бермаган эканман.

Б: - Энди бўлажак рақиб - Иордания ҳақида нима дея оласиз?

М.Қ.: - Иордания жуда кучли жамоа. Япония ва Австралияни ҳам ўз майдонларида енгишди. Бу футбол. Мухлислани хурсанд қилишда давом этамиз-а.

Б: - Рахмат. Шу билан «Футбол шарҳи» дастури ўз ниҳоясига етди. Миржалол Қўшоқович, сизга кейинги ишларингизда омад тилаб қоламиз.


«ФУТБОЛ ШАРҲИ». 2012 ЙИЛ. 

БОШЛОВЧИ: - Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугунги меҳмонимиз Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов. Маълумки, олимпия терма жамоамиз сўнгги турда ўз майдонида БАА олимпия терма жамоасига имкониятни бой берди ва курашни плей-оффда давом эттирадиган бўлди.

Б: - Карленич, Лондон йўлланмаси ҳам хавф остида қолди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

ВАДИМ АБРАМОВ: - Ну, что я могу сказать. Мы..

Б: - Жамоанинг мағлубиятида ўзингизни айбдор деб биласизми?

В.А.: - Ну да, наверное..

Б: - Демак айбингизни тан оласиз, шундайми?

В.А.: - Я же вам сказал...

Б: - Карленич, араблар биринчи голни Бобур Омоновнинг хатоси билан киритишди. Омоновни таркибга қўйиб хато қилганингизни тан оласизми?

В.А.: - Как вам сказ..

Б: - Ўзбек футбол мухлислари орзулари чил чил бўлди. Бу ҳолда асосий айбдор сифатида нималар дейишингиз мумкин?

В.А.: - Да, значить так.

Б: - Карленич, терма жамоамиз бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкинмиди?

В.А.: - Да.

Б: - Ундай бўлса, демак, бундан яхшироқ ўйнамаганига айбдорсиз, шундайми?

В.А.: - Да!!! А другие вопросы есть? 

Б: - Нима бўлгандаям, терма жамоамиз ғалаба қозониши мумкин эди. Бизга нима етишмади, деб ўйлайсиз?

В.А.: - Ну психология, наверное. Например комменты в сайтах

Б: - Демак, ҳаммасига сайтлардаги изоҳлар айбдор шундайми?

В.А.: - Да нет, я тоже. Вот например, Эмиратам присудили три очко из воздуха...

Б: - Лекин сиз БАА га уч очко беришганини аввалдан билардингиз-ку, тўғрими? Демак барибир айбдорсиз. Тан оласизми? Кечирим сўрайсизми?

В.А.: - Да!

Б: - Қачон кечирим сўрайсиз?

В.А.: - Вот, я же беру всю ответственность за поражение на себя.

Б: - Яна кечирим сўрайсизми?

В.А.: - Да!!!!! Да!!! Сийчконний думийниям ман кесдийм, ман!!!

Б: - Шу билан «Футбол шарҳи» кўрсатувининг навбатдаги сони ниҳоясига етди. 

Наримон АЪЗАМОВ
Хива шаҳри.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:28, 15.07.2013. Ўқилди: 15442 марта. Фикрлар: 144 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 4
2 Барселона Рафинья 3
3 Вильярреал Айосе Перес 2
4 Леганес Хуан Крус 2
5 Валенсия Уго Дуро 2
6 Сельта Оскар Мингеса 2
7 Атлетико Маркос Льоренте 2
8 Вильярреал Арно Данджума 2
9 Лас-Пальмас Сандро Рамирес 2
10 Барселона Даниэль Ольмо 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.