Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
“Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтган беллашув 2:1 ҳисобида Ўзбекистон фойдасига якунланди. Биринчи бўлимда хужумчи Хайрулла Солихов 13-дақиқада ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида, 21-дақиқада Александр Дерябин ҳисобни тенглаштирди.
29-дақиқада эса Элбек Тўлқинов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. Ушбу гол Ўзбекистонга ғалаба келтирди.
Жамоалар ўртасида 18 октябрь куни яна бир учрашув ўтказилади. Бу ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши режа қилинган.
Футзал. Ўртоқлик ўйини
ЎЗБЕКИСТОН - ҚОЗОҒИСТОН - 2:1
Голлар: Хайрулла Солихов (13), Элбек Тўлқинов (29) — Александр Дерябин (21)
Ўзбекистон: Иброҳимов, Ропиев, Ҳамроев, Фахриддинов, Тўлқинов — Миралиев, Солихов, Одилов, Содиев, Беркинов, Аҳмедзянов, Аҳаджонов, Хусанбоев, Умуров.
Қозоғистон: Утепбергенов, Дарибай, Дос Сантос, Акбаликов, Оразов — Галиханов, Валиуллин, Абдуманапули, Бисембайули, Болекбаев, Пияли, Ўмирзақов, Бақтияров, Марахов, Малибеков, Дерябин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).