Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳаким Фузайлов: «Лутфулло Тўраев ва Жасур Ҳасанов сафимизда эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон XXII миллий чемпионатининг 1-давра ўйинларини «Локомотив» жамоаси кўтаринки руҳда ўтказган ҳолда оралиқ маррага 32 очко билан 2-ўринда етиб келди. Агар чемпионатда пешқадамлик қилаётган «Бунёдкор» клуби темирйўлчилардан атиги 2 очкога илгарилаб кетганини инобатга олсак, чемпионатда кураш ҳали олдинда экани ойдинлашади. Сўнгги пайтларда турли интернет сайтлари ва оммавий ахборот воситаларида «Локомотив» ўз сафига у ёки бу футболчини қўшиб олаётгани, қолаверса жамоа қайсидир футболчиларини ижара асосида бошқа клубларга бериб юбориши кутилаётгани ҳақида миш-мишлар кўпайиб кетди. Ана шу саволларга жавоб олиш мақсадида жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайловга мурожаат қилдик.

— Ҳаким Қаюмович, жамоанинг 1-даврадаги иштирокини қандай баҳолайсиз?
— Умуман олганда, «Локомотив» клуби 1-давра ўйинларини яхши ўтказди, дейиш учун асослар етарли. Буни натижалар ҳам кўрсатиб турибди. «Локомотив» мавсумнинг биринчи ярмини 2-ўринда тугатди. Мамлакат кубоги баҳсларида ҳам ғолиблик учун курашни давом эттирмоқда. 1-даврани бир маромда ўтказдик, жамоамиз ўйинида пасайиш каби ҳолатлар кузатилмади. Ортда қолган 1-даврада фақат «Насаф» клубига имкониятни бой бердик. Мени қувонтиргани, жамоа керак пайтда ўйинни кўчайтира олади.

— 1-даврадаги қайси учрашувларда жамоангиз кўрсатган ўйинлар сизга ёқди?
— Бундай ўйинлар кўп бўлди. Айниқса, «Локомотив» чемпионат етакчилари «Бунёдкор» ва «Пахтакор» билан тенгма-тенг кураша олишини исботлади. Сафарда эса «Нефтчи» билан ҳам яхши ўйин бўлди. Бир сўз билан айтганда, мавсумни жамоа жуда яхши бошлади. «Бухоро» ва «Шўртан» жамоалари йирик ҳисобларда мағлуб этилди. Бу эса жамоанинг ўз кучига бўлган ишончини оширди.

— Жамоа олдига мавсум бошида чемпионлик вазифаси қўйилганди. «Локомотив» айни пайтда 2-ўринни эгаллаб турганини инобатга олсак, афтидан таркиб кўчайтирилиши зарур. Қайси чизиқларни кўчайтиришни хоҳлардингиз?
— Ҳар бир чизиқни кўчайтирсак бу жамоага ортиқчалик қилмасди. Негаки рақобат ҳеч қачон жамоа зарар қилмайди. Жамоамизда ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиқларига биттадан яхши савияли, «Локомотив» ўйинини кўчайтира оладиган янги футболчилар таклиф этилишига қарши эмасдим.

— Ҳужум чизиғини кўчайтириш шартми? Ахир Фарҳод Тожиев мавсумни юқори савияда ўтказмоқда, қолаверса «Локомотив» 1-давранинг энг сермаҳсул жамоаси бўлди...
— Фарҳод Тожиевга ҳам муносиб рақобатчи бўлса зарар қилмасди. Қолаверса, футбол ҳеч қачон бир жойда турмайди. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа борки мунтазам равишда ўйинини кўчайтириш ва ривожланишга интилиши керак.

— Мавсум охирларига келиб жамоа футболчиларида бироз чарчоқ аломатлари кўзга ташланди. Буни қандай изоҳлайсиз?
— Бу табиий ҳол. Сабаби, жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни бошқа жамоаларга нисбатан эртароқ бошлади. Чунки «Локомотив» Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйинларида иштирок этиши лозим эди. Шу сабабли биз расмий ўйинларга февраль ойининг ўрталаридан киришдик. Бу албатта йигитларнинг жисмоний ҳолатига таъсир кўрсатади.

— Шундай экан нега жамоа мавсум оралиғидаги тайёргарликни тоғли ҳудудларда олиб бормаяпти?
— Жамоамиз тайёргарлик режасини ишлаб чиққанда аввалига ёзги ўқув-машғулотлар йиғинини тоғли ҳудудларда олиб боришни режалаштирган эдик. Аммо, биз хоҳлаган жой айни пайтда банд экан. Бизга таклиф этишган бошқа жойлардаги шароитлар эса мураббийлар штабини қониқтирмади. Хорижга чиқиш режамизда йўқ эди. Сабаби, биз барча ўйинларни Ўзбекистон ҳудудида ўтказамиз ва футболчиларнинг маҳаллий иқлим шароитида машғулот олиб боришгани мақсадга мувофиқ, деб топдик.

— Ушбу йиғин доирасида назорат-синов учрашувлари ҳам ўтказиладими?
— Албатта. Биз 21 июль куни «Бухоро» жамоаси билан Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб қўйганмиз. Шунингдек, 26 июль куни худди шу стадионда Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши майдонга тушамиз. Ана шу ўйинларда янги футболчиларни кўздан кечириб оламиз.

— Янгилар ҳақида сўз очдингиз. Суюновнинг «Локомотив»га ўтгани ростми? Яна жамоада бошқа янги футболчилар ҳам борми?
— Тўғри, Суюнов жамоа машғулотларида қатнашяпти. Шунингдек, жамоа кўригида бир қатор хорижлик ва маҳаллий футболчилар иштирок этишмоқда. Бироқ, улар ҳақида ҳозирча гапиришга эрта. Чунки, ҳали улар борасида бир қарорга келганимиз йўқ. Машғулотлар ва назорат-синов ўйинларида янги футболчилар тақдирига ойдинлик киритилади.

— 1-даврада «Локомотив» атиги бир нафар легионер хизматидан фойдаланди. Ҳозир эса кўрикда бир қатор хорижлик футболчилар иштирок этишмоқда. Сизнингча, жамоа легионер футболчиларга эҳтиёж сезмоқдами?
— Яхши савиядаги, жамоа ўйинини кўчайтирадиган легионерлар ортиқчалик қилмаса керак. Агар олдинга юрмоқчи бўлсак жамоага кучли легионерлар зарур.

— Алан Кусовнинг тақдири борасида ҳам тўхталиб ўтсангиз?
— У жароҳатини даволаш билан банд. Алан жароҳат олгач, соғлигини тиклаб олгунча уйда даволаниш учун Россияга жўнаб кетганди. 2-давра ўйинлари бошлангунча Кусов соғлигини тикласа, жамоада фаолиятини давом эттириши мумкин. Акс ҳолда ...

— Турли сайтларда «Локомотив» жамоаси «Бунёдкор» ҳамда миллий терма жамоамиз аъзолари Лутфулло Тўраев ва Жасур Ҳасановлар билан қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди...
— Бу футболчилар ҳар қандай жамоани кўчайтиришади. Аммо улар билан музокаралар олиб бораётганимиз йўқ. Улар «Бунёдкор» клуби аъзоси ва эҳтимол жамоа билан узоқ муддатли шартномага эга бўлиши мумкин.

— Ўз навбатида жамоани давралар оралиғида қайси футболчилар тарк этиши мумкин?
— Жамоамиз сафида бир қатор футболчилар етарлича ўйин амалиётига эга бўлишмаяпти. Албатта уларнинг ўйин амалиётига эга бўлишидан клуб манфаатдор. Агар жамоамиз аъзоларини ўз сафида кўришни истаган ва уларга етарлича ўйин амалиёти такдим этадиган клублар бўлса, ўз навбатида футболчиларимиз ҳам бу таклифларга қарши бўлмаса, бундай таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз.

— «Локомотив» айни пайтда ҳам чемпионлик, ҳам кубок учун курашмоқда. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда бу икки совриндан биттаси учун курашган маъқул эмасми?
— Бу нотўғри тактика, деб ҳисоблайман. Жамоа ўз олдига ҳар бир турнирда ғалаба қозониш вазифасини қўйган. Шундай экан, «Локомотив» чемпионлик ва кубок учун курашишда давом этади. Якунда қайси совринларни қўлга киритишимизни эса вақт кўрсатади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 13:31, 17.07.2013. Ўқилди: 6146 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик