"Андижон” - “Бухоро” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Максим Шацких иштирок этди.
- Тўғрисини айтсам, ўйин менга ёқди. Хавфли вазиятларни кўп ярата олмагандирмиз, бироқ ўйин ташкил қилиш ва унинг сифатидан кўнглим тўлди. Тўғри, ғалабага эриша олмаганимиз чакки бўлди, лекин футболчилар иштиёқ билан ҳаракат қилишди. Улардан миннатдорман. Рақиб ҳам яхши жамоа, улар Ўзбекистон Кубоги финалчиси. Биз финалчиларга қарши майдонга тушдик. Қизиқарли ва курашларга бой ўйин гувоҳига айландик.
- Ғалаба учун нима етишмади?
- Голлар етишмади. Ғалаба учун голлар керак ва тўп ўтказиб юбормаслик лозим.
- Захирадан кўп ўйинчи туширилмади. Умуман, майдонда ўйнаган ўйинчиларнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- Яна қайтараман: бугунги ўйиндан қониқдим. Алмаштиришлар меъёрида. Тақвим тиғиз, биз энди сафарга чиқамиз ва муҳим ўйин кутмоқда. Эътиборимизни энди шунга қаратамиз. Умуман олганда, захирадан тушганлар яхши ҳаракат қилишди, ёмон эмас.
- “Андижон”ни энди Баҳрайнда ўйин кутмоқда. Бўлажак учрашув олдидан жароҳат олганлар йўқми, тайёргарлик қандай бўлади?
- Худога шукурки, жароҳатдаги ўйинчилар тикланишди. Зотеев ҳам, Маматказин ҳам машғулотларда қатнашишяпти. Улар кўнгилдагидек ҳаракат қилишса, натижаларимиз ҳам ижобий кўриниш олиши мумкин. Зотеев жамоа билан сафарга кетади, Маматказинга яна бироз вақт керак. Балки эртага ўринбосарлар баҳсида 45 дақиқа ўйнатиб кўрармиз.
- Отабек Жўрақўзиевни ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Ҳа, қониқяпман" - деди Шацких.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).