Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: “Агар рақиб иккинчи тўпни киритганида, ўйин тизгини умуман ўзгариб кетиши мумкин эди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 28-туридан ўрин олган ОКМК – “Навбаҳор” (3:1) учрашувидан кейинки матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. “Кончилар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Яна икки хил бўлим кўрдик. Учрашувнинг биринчи бўлимни яхши ўтказдик, вазиятлар яратдик, голлар урдик. Иккинчи 45 дақиқаликни ҳам яхши бошладик. “Навбаҳор” дарвозабони бир нечта голдан қутқариб қолди. Кейин эса нимагадир ўйинни ташлаб юборддик. Иккинчи бўлимнинг ярмидан кейин яхши ҳаракат қила олмадик. Ўз дарвозамиздан тўп ҳам ўтказиб юборддик. Агар рақиб иккинчи тўпни киритганида, ўйин тизгини умуман ўзгариб кетиши мумкин эди. Ўзбек бўлганимиз учун ҳам шу нарсани йўқ қилиб бўлмаяпти.

Жуда эрта хотиржамликка берилиб қоляпмиз. Ваҳоланки, шогирдларимга ишонаман, биз охиригача ўйин кўрсата оламиз. Ғузорда “Шўртан” билан ҳам шундай бўлганди. У ерда ҳам хотиржамликка берилиб, шунинг оқибатида хато қилиб ютқазиб қўйгандик. Футбол эса хатоларни кечирмайди. Доим охиригача ҳушёр туриш керак. Энди қисқа таътилга чиқамиз, FIFA кунлари бошланади. Сўнгра яна йиғилиб, машғулотларни давом эттирамиз.

— Умумий мавсумни оладиган бўлсак, ОКМК чемпионатни жуда яхши бошлади, бир нечта камбэклар гувоҳи бўлдик, жамоа турнир жадвалида пешқадамга ҳам айланди. Лекин шундан сўнг иккинчи даврага келиб, пастга шўнғиш кузатила бошланди. Бунга нима сабаб бўлди?

— Ҳаммаси “Шўртан” билан беллашувдан кейин бошланди. Учрашув қолдирилди, кейин бошқа пайт ўтказилди, 0:0 ўйнадик ва ҳаммаси шу билан бошланди. Футболда талтайиш керак эмас, доим ерда юриш керак. Кўпинча турнир жадвалига қараб, ҳозир бемалол ютамиз деб ўйлаймиз, лекин бундай эмас. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш шарт. Қайси ютуқ осонликча қўлга киритилади — ҳеч бири.

Шунинг учун имконим бўлганида, футболчилар миясига кириб, нима хаялда эканликларини билган бўлардим, деб бекор гапирмадим. Бизга барқарорлик етишмади. Ўйин пайтида ўзингни ўзгартириш қийин, бунга ўйиндан олдин руҳан тайёрланиш керак. Ҳозир майдонга чиқиб, ундоқ қиламан, бундоқ қиламан деган билан иш битмайди. Рақиб аҳмоқ эмас, улар ҳам қараб турмайди. Жадвалдаги юқори жамоалар билан яхши ўйнадик, бироқ ўзимиздан пастдагилар билан ўйнай олмадик.

— Келаси йил жамоа таркиби анча ёшарди, деган гаплар қулоққа чалинди...

— Футболда ҳамма нарса табиий бўлиши керак. Миш-мишлар эса доим бўлган, ҳеч қачон тўхтамайди. Биз ҳар доим сабрли, ҳаракатчан ёшларга имконият берамиз. Помидорнинг ҳам сунъийсининг мазаси бошқача бўлади, табиийси эса умуман бошқа таъм беради. Нархи ҳам бошқача бўлади. Мен бунни мисол тариқасида айтдим.

Ёшлар ҳам табиий катта бўлиши керак. Улар ҳам кимдандир ўрнак олиб, улғайиши лозим. Лекин ҳаммаси табиий йўл билан амалга ошиши керак. Бирданига ёшартириш яхши оқибатга олиб келмаслиги мумкин.

Бир гал айтгандим: журналистларнинг ҳам айби бор деб. Чунки бизнинг ОАВда кўтар-кўтар ниҳоятда чегарасиз. Сал яхши ўйнаб қолса, дарров юқорига кўтарамиз, юлдуз ясаб қўямиз. Битта ўйинда зўр ўйнаб, кейин ўнта ўйин ўтирса, буннинг кимга кераги бор? Шунинг учун ҳам ҳаммаси табиий бўлиши керак. Бу албатта, менинг шахсий фикрим. Агар раҳбарият фақат 17 ёшлилар ўйнасин, Суперлигада юрсанглар бўлди десе, унда бошқача иш тутамиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:18, 07.11.2025. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик