Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Интервьюлар
A A A

ОЧЛ-2. Эртанги «Андижон» — «Аркадаг» учрашуви олдидан “Бобур арена”да ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб жамоамизнинг вақтинчалик бош мураббийи Акмал Шораҳмедов ва ҳужумчи Исмоил Акинаде қатнашдилар.

Акмал Шораҳмедов: — Эртанги ўйинни анчадан бери кутиб келяпмиз. Биз учун жуда муҳим ўйин. «Аркадаг»ни қанақа жамоалигини биламиз. Лекин кўпроқ ўз ўйинимизни тўғрилаб, уни кучайтириб, биринчи навбатда уйда ўйнаётганимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо гол уриш пайти ҳам келди. Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Асосийси, ўйинни кучайтирган ҳолда тўп сурамиз. Уларни қандай ҳаракат қилиши биз учун аҳамиятсиз.

— «Андижон» 4 та ўйинда ҳам дуранг ўйнади ва ҳисоб очилмади. Буни асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз?

Исмоил Акинаде: — Ўйинларда бироз ҳимоявийроқ ўйин кўрсатгандик. Ҳимояда мустаҳкам ўйнашга ва гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилдик. Гол уриш вақти келди, ҳужумни ҳам ўйлашимиз керак. Ўйинимизни кучайтириб ҳужумда ҳам кўпроқ ҳаракат қилишимиз лозим. Эртанги учрашув биз учун муҳим. Уч очкони қўлга киритсакгина кейинги босқичга чиқишимиз мумкин бўлади.

— Эртанги ўйиндаги ғалаба мураббийлик фаолиятингизни кескин ўзгартириб юбориши мумкин. Охирги турда дуранг қайд этилса гуруҳдан чиқиш имконияти бўлади. Бир учрашув нафақат футболчилар, балки мураббийни ҳам фаолиятига таъсир кўрсатади. Мураббий сифатида ўзингизни руҳан қандай тайёрлаяпсиз?

Акмал Шораҳмедов: — Футболчилик пайтида ҳам катта босим остида ва ўзимизни тутишга ўрганганмиз. Менда жамоамизга бўлган ишонч бор. Олдин қандай натижалар бўлганидан қатъий назар жамоага ишонаман. Ютишимизга ҳам ишонаман. Мураббийлик фаолиятим иккинчи даража. Асосийси, жамоамизнинг ғалабаси. Футболчиларни ўйинга бўлган эътибори муҳим. Қаэрдадир босим бор, ҳис-ҳаяжонни ҳам енгиб ўтиш керак. Шу нарса бўйича ёрдам беряпмиз. Бемалол ўйнаса бўлади, биздан кучли эмас, ўз уйимизда ўйнаяпмиз. Тажовузкор ўйин намойиш этишимиз керак. Ютадиган вақт келди. Рақиб ўйинларини кўриб чиқдик. Бу ўйинга йигитлар худди Ўзбекистон чемпионатида ўйнагандек ҳаракат қилиб, ҳаяжонни «йиғиштириб» фақат ғалаба учун тўп суришларини хоҳлайман. Қолганини эртанги учрашув кўрсатади.

— Ўзингиз ҳам айтиб ўтганингиздек, ютадиган пайт келди. Бунинг учун гол уриш керак. Ўйингача бўлган машғулотлар жараёнида гол уриш борасида яна қўшимча нималар қиляпсизлар?

Акмал Шораҳмедов: — Ҳужумчиларга кўпроқ қўрқмасдан алдаш, ҳимояни ўйламасликни тушунтиряпман. Ҳужумга борган ўйинчи ҳимояни ўйламаслиги керак. Ҳозир 3 та ҳужумчи билан ўйнаяпмиз. Хато қилишга рухсат беряпмиз. Чунки у ҳужумчи. Алдаши керак, дарвозага зарба бериши лозим. Майдонда ҳимояни ўйламаслиги даркор. Ҳужумчига тўп тушдими, алдаб гол уришга ҳаракат қилиши муҳим. Ҳозирги ҳужумчиларга шуни тушунтиряпмиз. Ҳужумчиларга кўпроқ эркинлик бериляпти.

— «Аркадаг» сиз учун қандай рақиб?

Акмал Шораҳмедов: — Шунақа бўлиб қолдики, «Аркадаг»ни барча ўйинчиларини таниймиз. Лекин футболчиларга иложи борича камроқ маълумот беряпман. Рақибни кўриш ва ўрганиш мураббийларни иши. Ўйинчи ўз ўйинини ўйнаши керак. Агар биз уларга ундай ёки бундай ўйнайди, деб тахминан айтсак, эртага қандай ўйнашини билмаймиз. Шу боис йигитларга рақиб ҳақида камроқ маълумот беряпмиз. Майдонга чиққанда футболчи ҳар қандай вазиятга тайёр туриши керак. 5 ҳимоячи билан ўйнайдими ёки 4 тами, ўйинда ўзгартириш қийинроқ. Биз жамоамизни ҳар қандай вазиятда ҳам ўйнай олишга тайёрлаяпмиз. Ўз ўйинимизни кучайтирсак яхшироқ бўлади. Рақибга қараб 0:0 ўйнайвергандан кўра таваккал қилиш пайти ҳам келди.

— Жамоада мураббий алмашди. Футболчиларни руҳий ҳолати қандай?

Исмоил Акинаде: — Эски нарсаларни эсламоқчи эмасман. Жамоамизда бош мураббий ўзгаргандан кейин кўп нарсаларни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Бизга кўп жабҳада маслаҳатлар бермоқда. Эски хатолардан хулоса чиқаряпмиз. Мураббий кўрсатмасини эртага майдонда бажаришга ҳаракат қиламиз.

— Биринчи даврада «Аркадаг» дарвозасига гол ургансиз, аммо офсайд туфайли ҳисобга олинмаган. Ҳозиргача «Андижон» 4 та ўйинда гол урмади. Сиз ҳужумчисиз ва барча сиздан гол кутмоқда. Бу факторлар сизга қўшимча босим ўтказмаяптими?

Исмоил Акинаде: — Нормал ҳолат. Албатта, гол ура олмаётганим яхши эмас. Шунчаки, биз ҳужумга эмас, ҳимояда хато қилмасликни кўпроқ ўйладик. Мураббий билан гаплашяпмиз. Фақат мен эмас, бошқалар ҳам гол ура олади. Эртанги баҳс олдидан бизда ҳаммаси жойида.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:55, 25.11.2025. Ўқилди: 934 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик