Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 09.02.2026 18:45
      • Насаф
      • 1:1
      • Аш-Шорта
      • 09.02.2026 18:45
      • Ал-Ваҳда
      • 0:0
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 09.02.2026 21:00
      • Дуҳайл
      • 1:1
      • Шаржа
      • 09.02.2026 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 0:0
      • Ал-Ҳилол
      • 10.02.2026 21:00
      • Трактор
      • 0:2
      • Ас-Садд
      • 10.02.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Ал-Ғарафа

Гави тикланишнинг финал босқичида: "Барселона" юлдузи тўп билан машғулотларни бошлади (Видео) [254]

Манба: Рафиньянинг "Атлетико" билан ўйиндаги иштироки катта сўроқ остида [16]

"Барселона" президентлигига номзод Лапортани фирибгарликда айблади [7]

Назорат ўйини. «Нефтчи» «Динамо Батуми»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица дебют голини урди [3]

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3]

«Ризеспор» Ҳусниддин Алиқулов бўйича муҳим янгиликни эълон қилди [2]

Fichajes: Ферран Торрес ёзда 80 миллион евро эвазига «Челси»га ўтиши мумкин [2]

Оуэн нима учун Почеттино ва Тухель "Манчестер Юнайтед"га тўғри келмаслигини тушунтирди [2]

Хосеп Гвардиола: "Марку Силва — яқин йилларнинг энг топ мураббийларидан бири бўлади" [2]

SofaScore. Шомуродов Туркия чемпионати 21-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 22 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 23 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид
23-тур Вильярреал 0-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Каттақўрғон катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Биринчи лига
Рукн: Янгиликлар
A A A

Биринчи лигадаги дебют мавсумидаёқ Ғарбий ҳудуд ғолибига айланган ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичида ярим финалга қадар етиб келган "Каттақўрғон" жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан катта қадамлар ташлашга қарор қилди.

Лига Пролига иштирокчиларини шакллантириш борасида иш олиб бораётгани маълум. Даъвогар жамоа қандай ишларни амалга ошириши лозимлиги ва айнан нималарга эътибор қаратиши масаласи регламентда ўз ифодасини топган. Бу йўлда бирламчи талаб инфратузилма бўлса, ундан кейинги жараён футбол мактаби билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, мазкур масалаларга инвестисия киритишни мақсад қилган жамоа билан музокаралар давом этади.

Каттақўрғон шаҳри ва туманида 400 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Самарқанд вилоятининг бош шаҳридан кейинги ўринда турувчи мазкур ҳудудда футболга бўлган муносабат Лига эътиборини тортиб келади. Биринчи лига мусобақасида жамоа иштирокидаги уй ўйинларини томоша қилиш учун уч минг атрофида ишқибозлар ташриф буюрмоқда. Тошкентдаги плей-офф беллашувлари учун ҳам юзлаб мухлислар етиб келди.

Декабрь ойининг иккинчи ярмида "Каттақўрғон" жамоаси президенти Хотам Раззоқов ва Лига бош директори Диёр Имомхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда яқин келажакда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар масаласида келишиб олинди ва шу асосда 23 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Каттақўрғон шаҳри ва туманида бўлиб, мавжуд шароитни ўрганди. Унда Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов ҳам бевосита иштирок этди. Келишувга кўра, Пайшанба шаҳарчасидаги футбол майдонини давлат хусусий шерикчилик асосида "Каттақўрғон" жамоасига бириктириш масаласида иш олиб борилади. Мазкур масалани тартибга солишда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Спорт вазирлигининг амалий ёрдамига суянилади.

Ўз навбатида инвестор 2026 йилнинг ўзида стадионни Пролига талабларига мослаштириш учун 10 миллиард сўм атрофида инвестисия киритади. Мазкур жараён бир неча йилни қамраб олиши кўзда тутилган бўлиб, стадион босқичма-босқич катта учрашувларга тайёрланади. Биринчи навбатда майдон тўлиқ қайта барпо этилади ва у ўзида дренаж, суғориш каби тизимларни жамлайди. Майдон чими замонавий кўринишга келтирилади ва унда Суперлига клуби ҳам тўп суриши мумкин бўлган даража ҳосил қилинади. Шунингдек, 5 минг томошабин учун мўлжалланган, бироқ айни вақтда таъмирга муҳтож бўлган трибуна ости ва устки қисми реконструкция қилинади, футболчилар ва ҳакамлар кийим алмаштириш хоналари, стадионнинг техник қисми тўлиқ тартибга келтирилади. Мазкур масалалар бўйича техник талаб Лига томонидан тақдим этилади.

Каттақўрғон шаҳрида жойлашган ва жамоа 2025 йилда ўзининг уй учрашувларини ўтказган стадион майдонида ҳам иш давом этаётган бўлиб, мазкур аренада "Каттақўрғон" U19 жамоаси ўз ўйинларини ўтказиши кўзда тутилган. Мазкур жамоа жорий мавсум Самарқанд вилояти мусобақасида муваффақиятли иштирок этгани эътиборга молик.

Қўшимчасига, ҳукумат ёрдамида Каттақўрғон шаҳрида футбол мактаби қуриш ва уни фойдаланишга топшириш масаласи режага киритилган. Кейинчалик мактаб футбол жамоасига бириктирилади ва шу тариқа Самарқанд вилоятида Динамо клубидан кейинги навбатдаги клубга асос солинади. Клуб базаси эса Пайшанба шаҳарчасидаги оромгоҳ ҳудудида ташкил этилади. Лига ишчи гуруҳи ундаги шароитлар билан танишди. Барчаси режа асосида давом этса, мазкур база Суперлига клублариники билан рақобатлаша оладиган даражада эканлигини қайд этиш лозим.  

Лига Каттақўрғонда катта футбол учрашувларини ўтказиш масаласини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Эндиликда ўзаро келишувларни тартибга солиш, ҳужжатлаштириш, смета харажатларини тасдиқлаш каби ишларга ўтилади. Ҳар бир қадам ёритиб борилиши кўзда тутилган. Келишувларни расмийлаштириш ишлари Лига талаб қилган кўринишда якунига етса, "Каттақўрғон" жамоаси 2026 йилги мавсумни Пролигада ўтказиш имкониятини қўлга киритади.

Маълумот учун, "Каттақўрғон" жамоаси нафақат инфратузилмага, балки йиллик харажатлар сметасига ҳам жиддий муносабатда бўлиши кўзда тутилган. Пайшанба шаҳарчасидаги қурилиш ишлари давом этаётган вақтда жамоа ўз уй учрашувларини Самарқанд шаҳрида ўтказиб туриши режалаштирилган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:09, 25.12.2025. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Вильярреал Альберто Молейро 9
8 Сельта Борха Иглесиас 9
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.