«Реал» 70 миллион евро миқдоридаги расмий трансфер таклифини олди
Мадриднинг «Реал» клуби Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга трансфери бўйича Англиянинг «Ливерпуль» жамоасидан расмий таклиф олди.
Манба маълумотларига кўра, таклиф суммаси 70 миллион еврога тенг бўлган. Битимнинг катта молиявий ҳажмига қарамасдан, «оқлар» раҳбарияти ўз позициясини дарҳол маълум қилди — футболчи трансферга қўйилмайди.
Клубда таъкидланишича, Камавинга «Реал»нинг спорт лойиҳасида муҳим ўрин тутади ва жамоа ярим ҳимоясининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Мадрид клуби раҳбарияти молиявий жиҳатдан футболчиларни сотиш заруратини ҳис қилмаяпти ва узоқ муддатли истиқболда ишонч билдирилган ёш футболчиларни сақлаб қолиш стратегиясига амал қилмоқда.
Шунингдек, «Ливерпуль»нинг Камавингага бўлган қизиқиши анчадан бери давом этиб келаётгани қайд этилди. Шу билан бирга, футболчининг шартномаси ишончли ҳимояланган ва жамоадаги роли аниқ белгилаб қўйилган. Камавинганинг ўзи ҳам Мадрид клубини тарк этиш истагини билдирмаган.
Манба: sports.kz
Киритилди: 23:42, 29.12.2025. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар