Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Беҳруз Каримов: «Мақсадим — етарлича тажриба тўплаб, Европа клублари ва миллий терма жамоамизнинг энг муҳим ўйинчиларидан бири бўлиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Сурхон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Беҳруз Каримов мавсумнинг энг ёрқин кашфиётларидан бирига айланди ва қисқа вақт ичида «Сурхон»нинг ёш истеъдоди мухлислар севимлисига айланишга улгурди. Ҳозирда Беҳруз U23 терма жамоаси ихтиёрида бўлишига қарамай, машғулотлардан бўш вақтида клуб матбуот хизмати учун интервью берди.

— Беҳрузжон, футболдаги илк қадамларингиз қандай бўлган?
— Футбол менга болаликдан жуда ёқарди. 6 ёшимдан футбол билан шуғуллана бошлаганман. Биринчи мураббийим Маматов Шодмонхон, кейинчалик Наманган футбол академясида бўлганман ва у ерда менга Бозоров Раҳимжон, Ўткирбек Эргашев ва Муслим Саитбоев каби малакали мураббийлар ёрдам беришди. Кейинчалик Одил Аҳмедов академиясида футболнинг барча асосларини ўргандим ва профессионал футбол учун зарур бўлган кўникмаларга эга бўлдим. Вақт ўтиб «Сурхон»га келдим ва танловимдан асло афсусланмайман.

— Беҳруз, ўтган мавсумда сиз Суперлиганинг энг ёрқин кашфиётларидан бирига айландингиз ва ёшингизга нисбатан жуда етук ўйин намойиш этдингиз. Ушбу мавсум сизда қандай таассурот қолдирди?
— Бу мавсум мен учун жуда эсда қоларли бўлди. Профессионал футболда қандай қийинчиликлар борлигини тўлиқ кўрдим ва биз мавсумни ҳақиқий оила бўлиб ўтказдик.

— Қисқа вақт ичида жамоанинг асосий футболчисига айландингиз ва 3та гол урдингиз. "Андижон" дарвозасига киритилган иккита чиройли гол ҳамда сафарда «Нефтчи»га урилган гол. Ушбу голларни изоҳлаб берсангиз?

— Бу голлар менга янада хотиржамлик берди. Биринчи голимни ургандан сўнг ўзимга бўлган ишончим анча ошди ва сўнгги турларда жамоамизга ёрдам бера олганимдан жуда хурсандман.

— Сизнингча, қайси жиҳатлар устида яна кўпроқ ишлашингиз керак, қайси томонларингиз эса энг кучли?
— Менимча, ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда. Асосийси — бўшашмасдан, бор кучим билан меҳнат қилиб, тажриба тўплашни хоҳлайман.

— Жамоамиз сизнинг ривожланишингизга ёрдам беряптими? «Сурхон»нинг ўйин услубига мослашиш қанчалик тез кечди?
— Албатта, "Сурхон" жамоасида ўзимда жуда катта ривожланишни ҳис қилдим. Бунинг учун мураббийларимиз штабига — Станислав Петрович Кудряшов ҳамда Февзи Ризаевич Давлетовга катта раҳмат айтаман. "Сурхон"га мослашишим жуда тез бўлди, чунки бу ерда илк ўйинларимданоқ менга ҳам майдонда, ҳам майдондан ташқарида етарлича қўллаб-қувватлаш бўлди.

— Жамоада кимлар сизга энг яқин дўст бўлиб қолди? Ким билан кўпроқ мулоқот қиласиз?
— Таркибимиз ёш бўлгани сабабли, мослашув жараёни мен учун жуда тез кечди. Деярли барча жамоадошларим билан илиқ муносабатдаман. Камрон Юсупов, Беҳруз Шукуруллаев, Суннаттулло Ҳамиджонов, шунингдек жамоани тарк этган Поёнов ва Турдимуродов билан дўстона алоқаларимиз жуда яхши. Умуман олганда, жамоамизда жуда яхши ва аҳил муҳит ҳукм сурмоқда.

— "Сурхон"га келишингиз жамоанинг ўз она шаҳри — Термизга қайтиши билан бир пайтга тўғри келди. Шаҳар, мухлислар ва стадион сизда қандай таассурот қолдирди?
— Биз мухлислар томонидан етарлича қўллаб-қувватлашни ҳис қилдик. Бунинг учун фан-клуб раҳбари «Дадош»га алоҳида раҳмат айтаман. Фан-клуб томонидан кўрсатилган қўллаб-қувватлаш ақл бовар қилмас даражада бўлди!

Умуман олганда, Термиз шаҳри менга жуда ёқди. Одамлари меҳрибон, трибунадаги муҳит жуда аъло. Стадионнинг ўзи эса яхши инфратузилмага эга. Эътибор берган бўлсангиз, бутун мавсум давомида стадионимиздаги майса идеал ҳолатда бўлди ва ҳатто совуқ об-ҳавода ҳам жамоамиз яхши шароитларда ҳужумкор футбол намойиш эта олди.

— Ўзингиз олдингизга келаси мавсум учун қандай шахсий мақсадларни қўйгансиз?
— Етарлича тажриба тўплаб, Европа клублари ва миллий терма жамоамизнинг энг муҳим ўйинчиларидан бири бўлиш. Лекин буларнинг барчасига эришиш учун мен «Сурхон»да ўзимни яхши томондан кўрсатишим керак

— Ҳозирда сиз яқин орада Осиё кубогида иштирок этадиган У23 терма жамоаси йиғинидасиз. Гуруҳдаги рақибларингиз Ливан, Эрон ва Корея бўлади. Турнир олдидаги вазифалар борасида савол йўқ — Ватан шарафини ҳимоя қилиш доимо энг юқори мақсадларни қўйишни англатади. Аммо гуруҳ босқичидаги рақиблар кучини қандай баҳолайсиз? Жуда қийин бўлмайдими?
— U23 Осиё Кубоги мусобақасига U21 жамоаси билан келганмиз гуруҳдаги рақибларимиз азалдан кучли рақибларимиздан ҳисобланади. Мақсадимиз — бу мусобақада муносиб иштирок этиб Ватанимизни хурсанд қилиш.

Кичик блиц-саволлар:

— Севимли таомингиз?
— Ошпазимиз Насим ака Мирзабдуллаев томонидан тайёрланадиган барча овқатлар.

— Севимли автомобиль брендингиз?
— BMW.

— Севимли футболчиларингиз топ-3?
— Ашраф Ҳакимий, Серхио Рамос, Абдуқодир Ҳусанов.

— "Сурхон"да кийиниш хонасидаги етакчи ким?
— Жамалиддин Ходжаниязов, Беҳзод Шамсиев, Нодирхон Неъматхонов.

— Жамоанинг энг қувноқ футболчиси ким?
— Дилшод Йўлдошев, Нодирхон Неъматхонов.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 23:23, 04.01.2026. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик