Испания чемпионатининг 18-турида "Реал Сосьедад" ўз майдонида "Атлетико" билан дуранг ўйнади - 1:1.
Ўйиннинг 50-дақиқасида меҳмонларнинг норвегиялик ҳужумчиси Александр Сёрлот ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб мезбонларнинг португалиялик форварди Гонсалу Гедеш жавоб голини урди.
45-дақиқада VAR кўригидан сўнг Сёрлотнинг голи (офсайд) бекор қилинди.
"Реал Сосьедад" 18 ўйинда 18 очко тўплаб, Испания чемпионати турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. "Атлетико" (19 ўйиндан кейин 38 очко) тўртинчи ўринда бормоқда.
Реал Сосьедад - Атлетико - 1:1
Голлар: Сёрлот, 50 (0:1). Гонсалу Гедеш, 55 (1:1)
Реал Сосьедад: Ремиро, Чалета-Цар, Хон Мартин, Гомес, Арамбуру, Туррьентес (Марин, 72), Солер, Гонсалу Гедеш (Барренечеа, 72), Кубо (Захарян, 89), Ойярсабаль, Мендес (Оскарссон, 88)
Атлетико: Облак, Ганцко, Пубиль, Руджери (Ле Норман, 46), Льоренте, Коке (Распадори, 72), Барриос (Галлахер, 46), Баэна (Кардозо, 60), Симеоне, Сёрлот, Альварес (Гризманн, 60)
Огоҳлантиришлар: Гонсалу Гедеш, 13. Чалета-Цар, 45. Ойярсабаль, 75 - Руджери, 44. Распадори, 78
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).