Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Канада ЖЧ–2026 олдидан футбол мухлислари учун виза назоратини кучайтирди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар
A A A

Канаданинг Иммиграция, қочқинлар ва фуқаролик ишлари вазирлиги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига ташриф буюришни режалаштираётган мухлисларнинг виза аризаларини кўриб чиқишда назоратни кучайтирди. Бу ҳақда Globe and Mail газетаси хабар бермоқда.

Нашрда таъкидланишича, мазкур чоралар чемпионат давомида бошпана сўровчилари сонининг кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган.

“Канада Иммиграция, қочқинлар ва фуқаролик ишлари вазирлиги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига ташриф буюришни режалаштираётган мухлисларнинг виза аризаларини диққат билан кўриб чиқмоқда. Мақсад — мамлакатга бошпана сўраш ниятида кириб келиш ҳолатларининг олдини олиш”, дейилади мақолада.

Қайд этилишича, ҳатто ўйин чиптасини сотиб олган туристларга ҳам виза берилиши ёки мамлакатга киришга рухсат берилиши рад этилиши мумкин. Агар Канада расмийлари ушбу шахслар чемпионат якунлангач, ўз ватанига қайтмаслиги мумкин, деган хулосага келса, тегишли чоралар кўрилади.

Вазирлик вакили Изабель Дюбуа бу борада қуйидагича изоҳ берди:

“Иммиграция, қочқинлар ва фуқаролик ишлари вазирлиги ФИФА тадбирлари билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган бошпана сўровларини диққат билан кузатади. ФИФА мусобақалари бошпана олиш воситаси ҳисобланмайди”.

Маълумот учун, футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июльгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнир тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирокида ташкил этилади.

Киритилди: 18:02, 28.01.2026. Ўқилди: 1997 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик