Италия А Сериясининг 25-тури доирасида «Лечче» клуби сафарда «Кальяри» меҳмони бўлди. Муросасиз кечган баҳсда меҳмонлар иккинчи бўлимда киритилган голлар эвазига ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида исроиллик ярим ҳимоячи Омри Гандельман «Лечче»ни олдинга олиб чиққан бўлса, 76-дақиқада албаниялик хавбек Юльбер Рамадани якуний ҳисобни ўрнатди — 0:2.
Ушбу ғалабадан сўнг «Лечче» ўз очколарини 24 тага етказиб, турнир жадвалида 17-ўринга кўтарилиб олди. Бу жамоанинг кетма-кет қўлга киритган иккинчи ғалабаси бўлди. Кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилган «Кальяри» эса 28 очко билан 13-ўринда қолди.
Италия А Серияси, 25-тур
«Кальяри» — «Лечче» — 0:2
Голлар: Гандельман, 65 (0:1). Рамадани, 76 (0:2).
«Кальяри»: Каприле, Мина, Зе Педру, Оберт (Трепи, 79), Дзаппа (Маццителли, 57), Адопо, Сулемана, Идрисси, Палестра, Паволетти (Семих Кылычсой, 57), Эспозито.
«Лечче»: Фальконе, Гаспар, Тиагу Габриэл, Галло, Вейга, Рамадани, Гандельман (Зиберт, 86), Кулибали (Фофана, 90), Соттиль (Ндаба, 80), Пьеротти (Нгом, 86), Чеддира (Штулич, 80).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).