Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Станислав Кудряшов: «Клубимиз раҳбарияти шундай йўлни танлади: ёшларни тарбиялаш ва уларга имконият бериш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлига 1-туридан «Локомотив» — «Сурхон» (3:1) учрашувидан сўнг термизликлар бош мураббийи Станислав Кудряшов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Футбол мавсуми бошлангани билан барчани табриклайман. Мавсум жуда қийин ва қизиқарли бўлади. Терма жамоамиз ҳам илк маротаба ЖЧга чиқди. Мавсумни ғалаба билан бошласак зўр бўларди, аммо футболда ғалабани иккига бўлиб бўлмайди. Биринчи бўлимни жуда ёмон тарзда бошладик. Йигитларни майдонда танимадим. Балки ҳаяжон ўз сўзини айтгандир. Ҳозир бир нима дейиш қийин. Видео таҳлилдан сўнг бир хулосага келамиз. Олдинда иккита уй ўйинимиз бор. Кейинги учрашувларда мухлисларимизни чиройли ўйин билан хурсанд қиламиз деган умиддаман», — дея фикр билдирди Станислав Кудряшов.

— «Сурхон» 2023 йилги мавсумдан буён чемпионатни мағлубият билан бошламоқда. Янги мавсум ҳам бундан истисно бўлмади. Бундай ёмон статистиканинг сабаби нимада?

— Буни билардик ва шу ҳақда футболчилар билан гаплашгандик. Билмадим, ушбу ёмон анъанага чек қўя олмаяпмиз. Ҳозир бир нима дейиш нотўғри, аввал барчасини таҳлил қилиб олайлик. Ҳиссиётларга берилиб турибман. Айтиб ўтганимдек, биринчи бўлим жуда ёмон бўлди. Танаффусдан кейин эса бироз жонландик, аммо ўтказиб юборган иккинчи голимиз ўйин тақдирини ҳал этди.

— Мавсумдан олдинги интервьюлардан бирида асосий мақсадимиз — ёшларга эътибор ва имконият бериш дегандингиз. Жамоа таркиби ҳам анча ёшарди. Ёшлардан иборат таркиб тузиш келажакдаги қийинчиликларга сабаб бўлмайдими? Ёшларга тажриба етишмаслиги мумкин ва олдинда узун мавсум бор.

— Клубимиз раҳбарияти шундай йўлни танлади: ёшларни тарбиялаш ва уларга имконият бериш. Бу жуда қизиқарли ва тўғри қарор деб ўйлайман. Легионерларни ҳам сафимизга қўшиб олдик. Бир футболчимиз Сербияда ўйнаган, Ричард Фрайдей эса ўтган мавсум «Динамо»да ўйнади. Аввалроқ айтганимдек, биринчи таймда футболчиларни танимадим. Ўтказиб юборган голимиз сабаблими, билмадим. Тажрибали дарвозабонимиз бундай гол ўтказиб юборди. Умуман олганда, биз танлаган йўл шу. «Таваккал қилмаган инсон шампан ичмайди» деган мақол бор-ку. Биз ўзимизга яраша таваккалга борамиз. Имкон қадар тўғри қарор қабул қилишга ва ўз устимизда ишлашга интиламиз. Кейинги ўйинларимиз бугунгидан яхшироқ бўлади деган умиддаман.

— Демак, «Сурхон» ёшларга имконият бериш йўлини танлагани учун натижага камроқ эътибор берадими? Яъни жамоа учун мусобақа жадвалидаги эгалланадиган ўриннинг аҳамияти камаядими?

— Ҳар бир футболчи неча ёшда бўлишидан қатъи назар ғалаба учун майдонга тушади. Ҳеч ким мағлубият учун майдонга тушмайди. Таркибимизда иқтидорли футболчилар кўп ва ҳар бир футболчи ўз ёш тоифасидаги терма жамоа аъзоси. Ҳар бир ўйин — тажриба дегани. Туркиядаги йиғин доирасида кўплаб ўртоқлик учрашувларида иштирок этдик. Расмий ўйин эса бироз фарқ қилади. Ҳеч қиси йўқ, шундай ўйинлар орқали ўсиб борамиз. Эгаллайдиган ўрнимиз имкон қадар тепароқда бўлгани яхши. Биринчи навбатда мухлислар учун, сабаби футбол мухлислар учун ўйналади.

— Бугунги учрашувда Муҳаммадали Мусахонов иштирок этди. Мусахонов Денов футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда сурхондариёлик ёш чарм тўп усталарига ҳам имконият бериладими?

— Биз ўз вилояти­миз шарафини ҳимоя қиламиз. Сир эмаски, Сурхондарё иқтидорларга тўла. Дўрмонов ва Бозоров футбол сулолалари Сурхондарёдан чиққан. Биз ёшларни топиб, уларга имконият берамиз. Биринчи навбатда талантларни топишга интиламиз. Академиямизга эътибор қаратганмиз. U19 ва U21 жамоаларини кузатиб бормоқдамиз.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 00:13, 01.03.2026. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик