Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. Март ойида томоша қилишингиз керак бўлган 5 та ўйин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонда янги футбол мавсуми старт олди. Февраль ойининг сўнгги кунларида бир қатор муросасиз баҳсларга гувоҳ бўлдик. Март ойида ҳам бизни бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда.

"Бунёдкор" — "Динамо"

Биринчи турда муҳим ғалабага эришган "Бунёдкор" жамоаси иккинчи турни ўз майдонида ўтказади. 6 март куни бўлиб ўтадиган ушбу баҳсда "қалдирғочлар"га дастлабки турда мағлубиятга учраган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси рақиблик қилади.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўтган йилги тўқнашувлар ҳам жуда қизиқарли ўтган. "Бунёдкор" мезбонлиги остида ўтган баҳсда Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо", Самарқандда ўтган баҳсда эса Илёс Зейтуллаев бошқарувидаги "қалдирғочлар" ғалаба қозонишган эди. Кўрамиз, жамоаларнинг бу галги тўқнашувида қайси жамоа зафар қучар экан.

"Пахтакор" — "Навбаҳор"

Мавсумни жуда яхши бошлаган Тошкентнинг "Пахтакор" ва Наманганнинг "Навбаҳор" клублари Суперлиганинг 3-тури доирасида ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 10 март куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Айни вақтда ҳар икки жамоани ҳам истиқболли мутахассислар Тимур Кападзе ва Камолиддин Тожиев бошқармоқда. Улар ўзларининг қисқа фаолиятлари давомида катта муваффақиятларга эришишни уддалашди. Кападзе терма жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиққан бўлса, Тожиев "Пахтакор" билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Ушбу мутахассислар ва улар бошқарувидаги жамоалардан бу йилда ҳам кўпчилик ижобий натижалар кутмоқда. Бу ўйин эса жамоалар учун ҳам, мураббийлар учун ҳам жиддий синов бўлиши аниқ.

"Андижон" — "Нефтчи"

Суперлиганинг 3-тури доирасида мухлислар водий дербисига гувоҳ бўлишади. Мазкур баҳсда Самвел Бабаян бошчилигидаги "Андижон" клуби мусобақанинг амалдаги чемпиони Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан тўқнаш келади.

Мазкур қарама-қаршилик ҳар доим кескин ва муросасиз руҳда ўтиб келган. Водий жамоалари ўртасидаги беллашув нафақат уч очко, балки принципиал устунлик учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади.

Ҳар икки жамоа учун мавсум омадли бошланди. "Андижон" ҳам, "Нефтчи" ҳам йирик ғалабага эришди. Шундай экан, жамоаларда кайфият юқори. 3-тур доирасидаги ушбу учрашув Суперлига мухлисларига ёрқин ва эсда қоларли футбол тақдим этиши шубҳасиз.

"Динамо" — "Насаф"

Мавсумни қийин ғалаба билан бошлаган "Насаф" клуби мусобақанинг учинчи тури доирасида Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлади.

Ушбу жамоалар ўртасида ўтган йили бўлиб ўтган ҳар икки баҳс футбол жамоатчилиги томонидан жуда катта қизиқишга сабаб бўлган эди. Айниқса, сўнгги турда бўлиб ўтган баҳс учинчи ўрин тақдирини ҳал этган ва ўз майдонида муҳим дурангни қўлга киритиган "Насаф" клуби якунда бронза медалларга эга чиққанди. Хўш, "Динамо" ушбу ҳолат учун ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозониш орқали реванш оладими ёки "Насаф" муваффақиятли сериясини давом эттирадими? Буни 11 март куни билиб оламиз.

"Нефтчи" — "Пахтакор"

Март ойининг безагига айланиши кутилаётган ўйин 15 март куни Андижон вилоятида жойлашган "Бобур арена" стадионида бўлиб ўтади. Шу куни Ўзбекистон Суперкубоги учун Суперлиганинг амалдаги чемпиони бўлган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мамлакат кубоги мусобақасининг 2025 йилги соҳиби Тошкентнинг "Пахтакор" клубига қарши ўйнайди.

Бу йил жуда кўплаб мутахассислар томонидан бу икки жамоа Ўзбекистон Суперлигаси ғолиблиги учун асосий даъвогарлар қаторида эътироф этилмоқдалар. Шундай экан, мазкур баҳсда қозонилажак ғалаба жамоага нафақат Ўзбекистон Суперкубогини келтириши билан, балки Суперлигада ҳам ғолиблик руҳиятини бериш билан аҳамиятлидир.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:12, 03.03.2026. Ўқилди: 1107 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.