Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Симон Адингра: «Жамоага наф келтириш учун боримни бераман»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футболда янги чақириқ – бу ҳамиша юқори босқичга кўтарилиш имконияти. Кот-д’Ивуар миллий жа­моасининг тезкор ва техник жиҳатдан савияли қанот ҳужумчиси Симон Адингра учун ҳам «Монако» сафига қўшилиш шундай муҳим қадамлардан бири, албатта. Аниқроқ айтсак, ҳуқуқий жиҳатдан «Сандерленд»га тегишли футболчи жорий мавсум якунига қадар Франциянинг машҳур клубида ижара муддатини ўтайди. Князлик клуби бош директори Тьяго Скуро ташаббуси билан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган ивуарлик вингер «Монако» лойиҳаси ҳақида самимий фикр билдириш баробарида келгуси режаларига ҳам тўхталди.

«Монако»га ўтиш варианти

– Музокара жараёнида асосан клуб лойиҳаси ҳамда унда қандай ўрин тутишим ҳақида гаплашдик. Бош мураббий Себастьян Поконьоли билан суҳбатдан сўнг эса жамоа олдига катта вазифалар, юқори марралар қўйилганини тушундим. Хуллас, «Монако» лойиҳаси жиддий қизиқиш уйғотди ва узоқ ўйлаб ўтирмай, таклифга ижобий жавоб бердим. Ўйлайманки, француз тилини мукаммал билишим янги муҳитга тез мослашишимда асқотади. Умуман олганда, клубга сифатли ёрдам бериш ва ўз имкониятимдан келиб чиққан ҳолда, энг яхши ўйинимни кўрсатиш учун келдим.

Ҳозирги жисмоний ҳолати

– Тан оламан, жорий мавсум «Сандерленд»да баъзи қийинчиликларга дуч келдим. Лекин ҳозир бор эътиборим «Монако»га қаратилган. Мақсад – клуб билан олдинга интилиш. Айни паллада ўзимни яхши ҳис қиляпман, на жисмоний ва на руҳий жиҳатдан муаммо бор. Зотан, табиатан қизиққонроқман ва футболдан лаззат олишим жуда-жуда муҳим. Бу эса ўйин амалиётига боғлиқ, албатта. Насиб этса, «Монако»да ўз салоҳиятимга нисбатан ишонч, ўйин ритми ва идеал спорт формасини тезда тиклайман.

Кейинги 6 ойлик мақсад

– Асосийси – Франция кубогида муваффақиятли иштирок этиш. Бу йўлда максимал даражада куч сарфлаб, клуб лойиҳасининг бир қисмига айланишни истайман. Мен учун устувор вазифалардан яна бири – терма жамоага қайтиш. Бу масалада Кот-д~Ивуар термаси бош мураббийи билан гаплашдим ва у «Монако»га ўтиш қароримни тўлиқ оқлади.

Франция чемпионатига мослашув…

– Лига 1 ҳақида кўп нарса биламан, чунки бу ерда бир қатор дўстларим тўп суришмоқда. Улар ўз услубим ва фазилатларим билан чемпио­натда бемалол ўйнаб кетишимни айтишди. Шунингдек, турли мусобақаларда Франция клубларига қарши майдонга тушганман ва мамлакат футболи ҳақида маълум таассуротим йўқ эмас. «Монако»да кучли ижрочилар жамланишганини ҳам биламан. Янги клубдошларим мени илиқ кутиб олишди ва илк машғулотларданоқ муҳитга тезроқ тушишимда ёрдам беришди.

Вильфрид Синго ва Ансу Фати ёрдами

– Бу ерга келишимдан олдин қадрдон дўстим Вильфрид Синго ички муҳит ва клуб ҳаёти ҳақида атрофлича гапириб берди. Қарор қабул қилишда унинг фикрларини ҳам инобатга олдим, албатта. Ансу Фати билан эса «Брай­тон»да бирга ўйнаганмиз, Анг­лиядаги ҳамкорлигимиз яхши кечганди. Шундай экан, у ҳам янги жамоага тезроқ мослашишимга ёрдам беради.

М.ПЎЛАТОВ

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:58, 03.03.2026. Ўқилди: 1300 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик