Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Машъал-99» хотира турнири ғолиби

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Болалар футболи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тошкент шаҳрида Владимир Десятчиков хотира турнири бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Ушбу хотира турнирининг бугун финал учрашуви бўлиб ўтди. Финалда воҳамиз вакили бўлмиш "Машъал" футбол академиясининг 1999 йилда туғилган футболчи ёшлар жамоаси турнир ғолиби бўлишди.

"Машъал" футбол академияси юртимизда энг кўзга кўринган, жуда кўплаб иқтидорли футболчиларни тарбиялаб вояга етказган футбол академияси ҳисобланади. Ушбу футбол академияси тарбияланувчилари мамлакатимизда ўтказиладиган барча мусобақаларда фаол иштирок этиб келишади.

Бу сафар улар Владимир Десятчиков хотира турнирида муносиб иштирок этишди. Кеча яъни 17 август куни мусобақанинг ярим финали учрашувлари бўлиб ўтди. Ярим финалда "Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчилари билан туқнаш келган мубораклик ёшлар ишончли 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа финалига йўлланма олишган эдилар.

Ярим финал. 17 август
"Бунёдкор" - "Бухоро" 4:1
"Пахтакор" - "Машъал" 1:3

Бугун ушбу мусобақанинг финал учрашувлари бўлиб ўтди.
3-ўрин учун
"Пахтакор" - "Бухоро" 0:1
ФИНАЛ
"Бунёдкор" - "Машъал" 2:2. Пенальтилар серияси 4:5.

Шундай қилиб, "Машъал" академиясининг Отажон Авезов мураббийлик қилаётган 1999 йилда туғилган ёш футболчилари республика хотира турнири ғолиби бўлишди. Ғолибларга турнир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари ва турнир кубоги топширилди. Мусобақанинг энг яхшилари икки номинацияси бўйича ҳам Отажон Авезов шогирдлари муносиб кўрилди. Булар  "энг яхши ҳимоячи" - Акромов Зафар, "энг яхши ўйинчи" номинацияси бўйича соврин жамоанинг ёш ҳужумчиси Шамситдинов Муҳиддинга топширилди.

Қуйида мусобақада иштирок этган "Машъал-99" жамоаси ўйинчилари расмий кишилари билан танишинг.

Дарвозабонлар
Авезов Алибек
Чулиев Шерзод
Ҳимоячилар
Акромов Зафар
Алиқулов Хусниддин
Умаров Дониёр
Турсунов Бекзод
Ярим ҳимоячилар
Авезов Ойбек
Якубов Сиёвуш
Омонов Шахризод
Неъматжонов Абдухалил
Ботиров Шахбоз
Ҳужумчилар
Хайдаралиев Достон
Раупов Оллоёр
Шамситдинов Муҳиддин
Ражабов Бобур
Амиров Жаҳонгир
Зафаров Собир
Жамоа мураббийи: Авезов Отажон
Ёрдамчи мураббий: Сатторов Бахтиёр
Жамоа шифокори: Жўраев Абдурашид

Биз, сайтимиз орқали барча воҳамиз футбол ишқибозлари номидан "Машъал-99" жамоасиини ва "Машъал" футбол академияси расмийларини ушбу ғолиблик билан самимий муборакбод этамиз. Умид қиламизки, ушбу футбол академияси бундан катта ютуқларга эришиб, мамлакатимиз футболининг ривожига ўзларининг ҳиссаларини қўшаверишади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 16:50, 18.08.2013. Ўқилди: 3881 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик