Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Какау: «Ардус»нинг Осиё чемпионатидаги имкониятларини юқори баҳолайман»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футзал бўйича ОЧ / Клублар ўртасида
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футзал бўйича клублар ўртасида Европа чемпионлигини қўлга киритган Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси Тошкентда меҳмон бўлиб, "Ардус" билан 2та ўртоқлик ўйинини ўтказди. Кеча бўлиб ўтган баҳсдан кейин (2:5) олма-оталикларнинг бразилиялик бош мураббийи Рикардо Камара Сабрал, қисқача қилиб айтганда Какау билан қисқақа суҳбатлашдик.

— Иккала ўйин ҳам деярли бир хил тарзда ўтди. Кечаги ўйина жуда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаган бўлсак, бугун яратилган имкониятларни голга айлантирдик ва ғалаба қозондик. Бугун эрталаб кечаги ўйин видеоёзувини кўриб чиқдик. 15та яққол голли вазиятлардан фойдалана олмаган эканмиз. Бунақаси бўлиши мумкин эмас ахир! Ушбу ўйинлар ўртоқлик мақомида бўлса ҳам, лекин ўйиннинг бориши бўйича расмий ўйинлардан қолишмади. Мен "Ардус" жамоасини, унинг имкониятларини яхши биламан. Бу — жуда яхши жамоа.

— Шундай бўлса-да, биринчи ўйиндаги мағлубиятнинг яна бошқа сабаблари борми?
— Биласизми, клублар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб чиққанимиздан кейин янги мавсум тайёргарлигини энди бошладик. Шуғулланаётганимиз 2 ҳафта бўлди. Бу вақт давомида асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди. Тактика устида эса жуда кам ишладик. Бразилиялик футболчилар 3 ойлик танаффусдан 6-7 килогача ортиқча вазн билан қайтишган. Шу нарса ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Биринчи ўйин ҳолатимизни яхшилашга ёрдам берди ва бугун нисбатан яхши ўйнадик.

— "Ардус" келаси ҳафтада клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Жамоамизнинг бу мусобақадаги имкониятларига қандай берасиз?
— "Ардус"нинг имкониятлари жуда юқори. Бу жамоа ҳам индивидуал жиҳатдан, ҳам жамоавий жиҳатдан кучли. Қозоғистоннинг "БТА Футзал" клубида ўйнаган футболчиларни яхши биламан. Шунингдек, 11-рақамли (Артур Юнусов) ўйинчи ва дарвозабон (Рустам Умаров) жуда яхши ўйинчилар экан. Умуман, Ўзбекистон футзали ҳам яхши савияда ҳисобланади. Унинг бош мураббийи Хосе Мария Мендезни яхши биламан. У менинг биринчи устозим ҳисобланади.

— "Ардус" ўз ўйинини янада кучайтириши учун нималарга эътибор қаратиши лозим?
— Кўпроқ халқаро ўйинларда иштирок этиши лозим. Жамоа қанчалик кучли жамоалар билан кўп ўйнаса, шунчалик ўйини такомиллашиб бораверади. Фақат Ўзбекистон жамоалари билан ўйнаш орқали ўйинни кучайтириш қийин.

— Иккита ўртоқлик ўйини ўтказилган спорт мажмуаси ҳақида нима дея оласиз?
— Ажойиб спорт мажмуаси экан. Уни расмга олиб Твиттеримга ҳам қўйдим. Спорт иншоатининг томи очилиб-ёпилиши ҳам яхши ўйланган экан. Унинг қопламаси ҳам ажойиб. Ўзбекистонга илк марта ташриф буюрдим ва мана шундай спорт мажмуалари борлигидан хурсандман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:26, 20.08.2013. Ўқилди: 4926 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик