Аёллар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичида «Реал Мадрид» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Мадридда ўтган баҳс «кўк-анорранглилар»нинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Барселона» аёллар жамоаси учрашувнинг ҳар иккала таймини бир хил — 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб Алексия Путельяс эътироф этилди. Ушбу футболчи ўз фаолияти давомида икки бор — 2021 ва 2022 йилларда «Олтин тўп» соҳибасига айланган.
«Реал» ва «Барселона» аёллар жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини яқин кунларда, яъни 2 апрель куни бўлиб ўтади. Биринчи ўйиндаги бундай йирик натижадан сўнг, кейинги босқич масаласида деярли интрига қолмади дейиш мумкин.
Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси. Чорак финал 26.03.2026 | Мадрид «Альфредо ди Стефано» стадиони