«Реал» ва «МЮ» собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм Трент Александр-Арнольднинг март ойидаги ўйинлар учун Англия терма жамоаси қайдномасига киритилмагани ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Мана нима учун мен Англия терма жамоаси мураббийи эмасман — мен бундай қарорларни қабул қилишим шарт эмас! Лекин мен Трентнинг ашаддий мухлисиман, футболчи сифатида у менга жуда ёқади.
Йиллар давомида у «Ливерпуль»да ўйнаганида ҳам, ҳозир «Реал»да ва Англия терма жамоасида ҳам: "У ҳимояда ҳужумдагидек яхши эмас", деган гапларни кўп эшитганман. Лекин баъзида буни шунчаки қабул қилиш керак...
Роберто Карлос ажойиб ҳимоячи эди, шу билан бирга у ҳужумда ҳам ҳайратланарли ўйин кўрсатарди. У доимо олдинга ўтарди ва биз уни суғурта қилишимизга тўғри келарди — бундай нарсалар табиий ҳол.
Трентга келсак, уни ЖЧ-2026га олиб кетармидим? Бундай футболчини таркибга киритмаслик мен учун жуда қийин бўларди. Лекин Томас (Тухель) ҳозирда ундан устунроқ бўлган бошқа футболчилар борлигини айтди. Бироқ у "ҳозир" деди, демак, ҳамма нарса ўзгариши мумкин», — деди Бекхэм.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).