Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хави Эрнандес: «Энди ҳеч қачон «Барса»га қайтмайман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Барселона» атрофидаги воқеалар ҳамиша жамоатчилик эътиборида. Айниқса, охирги йиллар клуб ичидаги ўзгаришлар, раҳбарият қарорлари ва мураббийлар алмашинуви турли баҳс-мунозараларга кенгроқ йўл очди. Шу маънода жамоа афсонаси ва собиқ бош мураббийи Хави Эрнандеснинг barcamania.com сайтига берган интервьюси кўпчилик учун номаълум жараёнлар тафсилоти сифатида ҳам ўзгача аҳамият касб этади. Бинобарин, Хави суҳбат давомида бугунги «Барса»нинг ўйин услуби ва Дитер-Ханс Флик фаолиятига баҳо бериш баробарида клуб бошқарувида ўзи дуч келган мураккаб вазиятлар, ички зиддиятлар ва раҳбарият муносабати ҳақида ошкора гапирди.

– Бугунги «Барселона» шахсан сизда қандай таассурот қолдирмоқда, Фликнинг иши-чи?

– Жуда ажойиб! Муҳими, жамоа майдонда исталган рақибга нисбатан ўз устунлигини намойиш қиляпти, ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. «Барса»га хос ва мухлислар талаб қиладиган услуб шу. Ҳозир баралла айтаман, ушбу лойиҳага мустаҳкам пойдеворни айнан биз қўйгандик. Қаранг, бугун жамоа асосини биз қолдириб кетган мерос ташкил этяпти – Ламин Ямал, Педри, Алехандро Бальде, Пау Кубарси, Фермин Лопес… Очиғи, бу йигитларнинг айни муваффақиятларини кўриш ҳатто биз ўша пайт бирга қўлга киритган 2та совриндан ҳам муҳимроқ.

– Ўзи Ханс-Дитер Флик билан муносабатингиз қандай?

– Аъло даражада! Ҳозир ҳам доимий алоқадамиз ва жамоа ғалабаларидан сўнг уни табриклаб тураман. Шунингдек, замонавий футбол ҳақида тез-тез фикр алмашамиз. Флик ҳатто бир марта уйимга ҳам келди – олижаноб қадам.

– Хўш, Флик ташрифининг асл сабабини очиқлай оласизми?

– Бунда яширадиган томони йўқ. Флик шунчаки, мендан узр сўраш учун келганди. Чунки ўша вақт ҳали «Барселона» бош мураббийи эдим, лекин клуб раҳбарияти у билан пинҳона музокарага киришган ҳамда жараёндан мени хабардор қилмасликни сўраган… Хуллас, Флик олдимга келиб, бу воқеликлар учун кечирим сўраганди. Эсимда, иккимиз қарийб 2 соат давомида самимий ва дўстона суҳбатлашгандик. Умуман, Флик яхши инсон ва унинг учун ҳаммаси кўнгилдагидек кечаётганидан хурсандман.

– Қизиқ, жамоада рўй берган муаммолар ҳақида нега айнан ҳозир гапиришга қарор қилдингиз?

– Чунки кўпчилик билмайдиган бир қатор жиҳатлар бор. Энг муҳими эса, ҳақиқатни айтиш истаги, барибир. Ҳа, ишдан кетаётганимда, «Барса»га ҳурмат нуқтаи назаридан ҳеч қандай баёнот бермадим. Қарийб 1,5 йил давомида интервью юзасидан барча мурожаат ва илтимосларни рад этиб, сукут сақладим. Бу клубни нақадар яхши кўришимни ҳамма билади. Қолаверса, яқинларим ҳам «блауграна»нинг ашаддий мухлислари. Шундай экан, «Барселона»га нисбатан ҳис-туйғуларимга шубҳа билан қараш мутлақо ноўрин. Дейлик, жамоа бошқарувини қўлга олиш учун ўз ҳисобимдан товон пули тўлаганимни кўпчилик билмайди ҳам. «Барса»дан кетиш чоғи эса 11 миллион евродан шунчаки, воз кечдим. Бироқ вақт ўтган сари кўплаб ноҳақ ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган гапларга дуч келдим. Шу аснода барчасини очиқ-ойдин тушунтириш вақти келганини тушундим. Зотан, ҳозирги раҳбарият оммага мутлақо ёлғон маълумотларни бермоқда…

– Жамоанинг ёш юлдузлари билан ҳозир ҳам гаплашиб турасизми?

 – Албатта. Ҳалигача яхши муносабатдамиз. «Барселона» кийиниш хонасида барчани оилам аъзоларидек кўрардим. Оддий айтганда, жамоада ички муҳит аъло даражада эди.

– Бу йигитларга мураббийлик қилмаётганингиз қандайдир афсус ёки алам ҳиссини уйғотмаяптими?

– Йўқ, аксинча, улар учун чинакамига хурсандман. Ўша пайт Рафинья, Андреас Крис­тенсен, Роберт Левандовски ва Жюль Кунде билан шартнома туздик. Бу футболчилар кейинчалик «Барса» учун нақадар тўғри танлов бўлишганини исботлашга тушишди. Академиядан чиққан Фермин ва Ламин эса алоҳида мавзу. Уларни айни ишончга эҳтиёж сезган паллада қўллаб-қувватлаганим ва бугун дунёнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилишларига ҳисса қўшганимдан фахрланаман.

– Умуман, сиз ишлаган пайт клубнинг асосий муаммоси нима эди?

– Барча муаммолар асосан бошқарув тизимига боғлиқ нотўғри сиёсат туфайли юзага келганди. Масалан, 2023 йили Серхио Бускетс жамоадан кетгач, раҳбариятдан Мартин Субимендини сотиб олишни сўрадим, аммо молиявий муаммолар рўкач қилинди. Кейинроқ Хорди Кройфф ҳам фаолиятини бошқа клубда давом эттиришни лозим топди, спорт директори Матеу Алемани лавозимидан озод этилди. Хуллас, яхши ишлаб турган механизм­нинг айрим деталлари  олиб ташланди. Аслида мен ҳам ўша паллада жамоадан кетсам, энг тўғри қадам бўларди. Афсус, буни кеч англаб етдим.

– Лекин клуб президенти Жоан Лапорта билан муносабатингиз яхши эди-ку…

– Ҳа, фақат бошида. Тан оламан, айнан Лапорта шарофати билан «Барса»дек катта жамоани бошқариш бахтига эришдим. У мени Қатардан, «Ал-Садд»дан тезкор равишда чақириб олди. Бироқ Лапортага ишониб, янги ишга киришганим амалда мураббийлик фаолиятимдаги энг катта хатоларимдан бири бўлди.

– Нима учун бундай кескин фикр билдир­япсиз?

– Гап шундаки, Лапорта мени айтарли сабабсиз ишдан бўшатди, асл ҳақиқатни айтмади. Ўйлашимча, якуний қарорни Жоан эмас, балки клубда катта таъсир кучига эга Алехандро Эчевариа қабул қилган. Биласизми, у «Барса»да клуб президентидан ҳам каттароқ шахс ҳисобланади. Аччиқ ҳақиқат шуки, Лапорта «катта»лар олдида мени етарлича ҳимоя қилолмади ва уларнинг буйруқларига сўзсиз бўйсиниб, ҳурматимни йўқотди.

– Хўш, «Барселона»да сизга нисбатан бўлган энг оғир адолатсизликни айта оласизми?

– Энг алам қилгани – раҳбарият менга қарши нотўғри ахборот кампаниясини ташкил этди. Аниқроқ баён қилсам, айнан Эчевариа жаноблари жамоанинг ички муҳитига таъсир кўрсатиш мақсадида Серхио Роберто, Ара­ухо, Педри ва Рафиньяни олдига чақириб, уларни трансферга қўйишни сўраганимни айтган. Ёлғончиликнинг олий намунаси. Ваҳоланки, ўша вақт молиявий чекловлар туфайли фақат 1та эҳтимолий трансферни муҳокама қилганмиз. Ишонинг, Роберто бир куни ёнимга келиб, дабдурустдан сўради: «Хави, чиндан ҳам, «Барселона»да ўйнашимга қаршимисан?» Табиийки, бундай кутилмаган саволдан эсанкираб қолдим ва аксинча, шартномаси муддатини узайтиришни сўраётганим учун танқидга учраётганимни айтдим. Роберто шундан кейин Эчевариа футболчилар орасида бўлмағур гаплар тарқатиб юргани ҳақида огоҳлантирди.

 – Нима, бу вазиятда йигитларни ишонтиролмадингизми?

 – Футболчилар билан ҳар доим очиқчасига гаплашганман. Дейлик, йиллар давомида майдонни баҳам кўрган қадрдонларим – Пике ва Альбага улар учун клубдан кетиш вақти келганини очиқ айтганман. Лекин Эчевариакийиниш хонасидаги вазиятни издан чиқаришнинг турли чораларини ўйлаб топишдан чарчамади. У бугунгача мен ҳақимда хаёлига нима келса, шуни гапиряпти. Ажабмас, бугунги суҳбатдан сўнг оғзи ёпилса…

– Қизиқ, Эчевариа ишингиздан қониқмаётганини бирор марта ўзингизга айтмаганми?

– Эсимда,янги мавсум олдидан режаларни белгилаб олиш учун йиғилганимизда, у тўсатдан жамоанинг жисмоний тайёргарлиги фалокат ёқасида эканлигини айтиб, спорт директори Деку томонидан танлаб олинган фитнесс-мураббийлар Рауль Мартинес ва Хулио Тусга қарата бақира бошлади. Шунда гапини бўлиб, ундан аслида қайси лавозимда ишлашини сўрадим ҳамда 2003 йилдан буён «Барселона»нинг бирор таркиби чемпион жамоамиздан кўпроқ югурмаганини кўрсатувчи маълумотларни келтирдим, жисмоний тайёргарлик бўйича ҳеч қандай муаммога учрамаганимизни фактлар билан исботлаб бердим. Хуллас, Эчевариа асоссиз гаплари учун ҳамма олдида изза бўлди. Ўйлашимча, у айнан шу воқеадан сўнг мени йўқотишга қаттиқ бел боғлаган. Эчеварияга бу борада ким яқиндан кўмаклашганини ҳам биламан – Рауль Мартинес.

– Лионель Мессининг «Барселона»га қайтиши эҳтимоли ҳақидаги гап-сўзлар фонида нималар юз берганди?

– Лапорта бу масалада ҳам асл ҳақиқатни айтишга жазм этолмади ва барчасини турли уйдирмалар билан яширишга уринди. Аслида Леонинг ўзи қайтишга тайёр турганди. Биз 2023 йил бошида алоқага чиқдик ва Месси таклифни яхши қабул қилди. Чамаси 3 ой давом этган музокара жараёни ижобий якун топиш арафасида эди. Бироқ якунда Лапорта агар Месси клубга қайтса, ички муҳитда муаммолар юзага келишини айтиб, трансфер ҳаракатини тўхтатиб қўйди. Шу-шу Лео ҳам мен билан гаплашишдан бош тортди. Чунки барчасида мени айбдордек кўрди…

– Лео билан ҳозирги муносабатингиз қандай?

– Хайрият, у кейинчалик аслида нима бўлганини тушунди ва барчаси жойига тушди. Аммо Мессига бор ҳақиқатни ётиғи билан етказишда анча қийналганим рост.

– Агар «Барселона»га қайтиш имкони туғилса, қандай йўл тутасиз?

– Йўқ, энди ҳеч қачон «Барса»га қайтмайман. Клубдаги ҳикоям аллақачон тугади – ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида. Энг ёмони, Каталонияда айримлар сизни «Фалончи «Барса»га қарши» гапига ишонтиришади. Бугунги тизим шундай ишлайди. Аслида Жоан Лапортага қарши эмасман, шунчаки, «Барселона» тарафдориман. Шу маънода ҳозир жамоага соғлом фикрлайдиган одамлар керак. Негаки, клуб 20 йил давомида қандайдир «атамалар» босимида қолди: круифизм, лапортизм, сандроизм, нунизм… Ваҳоланки, бошқарувда ҳеч ким ўз ваколатини суистеъмол қилмаслиги ва ҳамма «Барселона»нинг бир қисми бўлиши керак. Бор гап шу.

Х.ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:55, 02.04.2026. Ўқилди: 1964 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик