Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

“Манчестер Сити”нинг требл давридаги олтин медаллари кимошди савдосига қўйилди (фото) [0]

Стефан де Врей «Интер» билан янги шартнома имзолаш борасидаги вазиятга ойдинлик киритди [0]

«Ўйиндан завқ ола бошладик»: Киву «Интер»нинг «Кальяри» устидан қозонилган ишончли ғалабасини шарҳлади [0]

Неймар «Цинциннати»га ўтиши ҳақидаги хабарларни инкор этди [0]

«Биз сизни уятга қолдирдик»: Беллингем «Реал» мухлисларидан узр сўради ва ваъда берди [0]

«Ланс» Франция чемпионатида бир ўйиндаги зарбалар сони бўйича рекорд ўрнатди [0]

Симеоне «Реал Сосьедад»га қарши финал олдидан ўз ҳиссиётларини баён қилди [0]

УЕФА «Бавария» — «Реал» ўйинидаги тартибсизликлар туфайли Мюнхен клубига нисбатан иш очди [0]

Мисрда ҳакам пенальтини бекор қилиш учун смартфондан фойдаланди [0]

«Барселона» Александер Сёрлот борасида «Атлетико»га расмий сўров юборди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Анвар Ғофуров: «Бу мағлубиятни ўз зиммамга оламан»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Сурхон" бош мураббийи Анвар Ғофуров Суперлиганинг 8-тури доирасида бўлиб ўтган "Қизилқум"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақида фикрларингиз?
— “Қизилқум” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Мен шундай ўйин бўлишини кутгандим ва катта эҳтимол билан битта гол эвазига қайсидир жамоа ғалаба қозонишини билгандим. “Қизилқум” жамоасининг ўйин услуби ўзига хос — улар тўпсиз ҳам самарали ўйнай оладиган жамоа ҳисобланади. Қарши ҳужумларда ўз имкониятларини яратиб, фурсат бўлганда ундан унумли фойдаланишини ҳам билардим ва амалда ҳам шундай бўлди.

Биз тўпни кўп назорат қилдик, аммо рақиб жамоа жуда юқори зичликда ҳаракат қилди, 10 нафар бўлиб майдоннинг ўз ярмида яхши жойлашди. Бизнинг ўз ўйинимиз, ўз йўлимиз бор — бироз бошқачароқ йўналишда ҳаракат қиляпмиз ва мана шундай жамоалар билан ўйнаб ўсишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун бизда салоҳият бор, ишонаман — бунинг уддасидан чиқамиз.

— Чинедунинг бир қатор вазиятларда жаҳли чиқиши нима билан боғлиқ, психологик томондан тайёр эмасми?
— Чинедуда бундай ҳолат илк бор кузатилди. Ўзи билан суҳбатлашганимда, рақиб футболчиси унинг шахсиятига тегадиган сўзлар айтгани, ҳатто онасини ҳақорат қилгани учун қаттиқ таъсир қилганини айтди. Бу, албатта, ҳар ким учун оғир ҳолат. Лекин майдонда қандай инсон ёки қандай футболчи бўлишидан қатъи назар, фақат футбол ўйнаш керак. Бундай гаплар айтилмаслиги керак, буни нотўғри деб ҳисоблайман.

— Биринчи бўлимда жамоангиз тўп назоратини яхши ушлаб турди, аммо иккинчи бўлимда “Қизилқум”да кўп вазиятлар вужудга келди. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?
— Биринчи бўлимда биз тўпни кўпроқ назорат қилдик ва аниқ голли вазиятлар яратишга умид қилгандик. Аммо рақиб жуда зич ҳимояда ҳаракат қилди. Шу сабабли биз таваккал қилишга мажбур бўлдик. Агар таваккал қилмасак, ўйинни очиш жуда қийин эди.

Шунинг натижасида рақибга кўпроқ тўп ўта бошлади. Ҳар бир узатмада, агар Чинеду якка ҳолатда қолса ҳам, ўша жойда уч нафар марказий ҳимоячи ҳаракат қиларди. Кўпроқ тўп уларга тушди ва қарши ҳужумларда кўпроқ вазиятлар яратишди. Чунки орқада тахминан 50 метрлик масофада зич жойлашишган эди. Албатта, бўш ҳудудларда ўйнаш осонроқ ва шу орқали улар имкониятлар яратишди.

Агар биз ғалаба учун ўйнамаганимизда, ўйин бошқачароқ кечиши мумкин эди. Биз ҳам орқага чекиниб ўйнардик, улар ҳам шундай қиларди. Лекин биз майдонга ғалаба учун тушгандик. Бу — футбол, биз эса ўсиш ва ўрганиш йўлидамиз. Жамоамиз ўйинини янада яхшилашга ҳаракат қиламиз.

— Абдуллажоновнинг захирага олиниши сабаби нимада?
— Албатта, биз Асад Каримовни иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширишни режалаштиргандик. Сабаби, у якка курашларда яхшироқ ҳаракат қилади. Ўйлагандимки, у футболни соғинган ва бугунги ўйинда бор кучини беради. У жамоага керак эди — янги куч, ўзини исботлашга интилиш бор.

Унинг мухлислари, яқинлари бор, унинг ўйинини кузатишади. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, у якка вазиятларда рақибни алдаб ўтиб, имкониятлардан фойдаланади деб ўйлагандик.

Шунингдек, Ричард Фрайдейнинг тезлиги ҳам муҳим эди. Бизга қанотлардан узатмалар бериш керак эди, чунки асосий мақсад — гол уриш эди. Аммо жуда кўп ва аниқ вазиятлар ярата олмадик, чунки марказда рақибнинг 6 нафар футболчиси ҳаракат қилди. Бу эса, албатта, қийинчилик туғдиради.

Лекин бу футбол — керак бўлса, марказда 7–10 нафар рақибга қарши ҳам ҳаракат қилишга тўғри келади.

Мухлисларга катта раҳмат. Бу мағлубиятни ўз зиммамга оламан. Мен ҳам, жамоа ҳам ўсишимиз керак, деб ўйлайман. Чунки келгуси ўйинлар ҳам осон бўлмайди. Шунинг учун биз ягона мақсад йўлида бирлашиб ҳаракат қилишимиз керак.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 07:32, 18.04.2026. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик