Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўсмирлар ўртасида ўтказилган II Осиё ўйинлари ниҳоясига етди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

2013 йилнинг 16 – 24 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида Ўсмирлар ўртасида ўтказилган II Осиё ўйинлари ниҳоясига етди.

Иккинчи бор ўтказилган қитъа ўйинларида 45 давлатнинг 2314 нафар (1510 нафар ўғил болалар, 804 нафар қизлар) спортчи 16 та спорт тури бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Мазкур қитъа ўйинларида 61 нафар спортчимиз 10 та спорт тури (ўқ отиш, дзюдо, баскетбол, стол тенниси, оғир атлетика, теннис, сузиш, енгил атлетика, қиличбозлик, таэквондо WTF) бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда иштирок этдилар.

Қизғин кечган мусобақалар якунларига кўра битта олтин, иккита кумуш, бешта бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 45 давлат орасида 14 – ўринни эгаллади.

Ўзбек спортчиларининг Нанкинда қўлга киритган натижалари мамлакатимизда спортнинг олимпия турлари жадал ривожланаётганидан далолат бермоқда.

Тўрт йил муқаддам (2009 йил 29 июнь – 7 июль) Сингапурда бўлиб ўтган илк Осиё ўйинларида 43 давлатдан 1321 нафар (850 нафар ўғил болалар, 471 нафар қизлар) спортчи, спортнинг 9 турида ғолиблик учун кураш олиб борганлар. Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ўттиз бир спортчидан уч нафари – Юлдуз Қўчқорова 100 метрга чалқанча усулда сузишда, Светлана Прошкина баландликка сакрашда, Руслан Қурбонов уч ҳатлаб сакрашда бронза медаль билан тақдирланган эди. Ўсмирлар ўртасидаги биринчи Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 20 – ўринни банд этишган.

Қуйида II Ўсмирлар Осиё ўйинларида совринли ўринларни банд этган спортчиларимиз берилган:
Олтин – Достон Рўзиев (дзюдо, -55 кг)
Кумуш – Улуғбек Отамуродов (дзюдо, 66 кг)
Кумуш – Муҳитдин Мирзаёров (дзюдо, -80 кг)
Бронза – Турсунпошша Нурметова (дзюдо, 63 кг)
Бронза – Диёра Келдиёрова (дзюдо, 44 кг)
Бронза – Ғанижон Хурилбоев (таэквондо, 62 кг)
Бронза – Динарахон Маматибрагимова (таэквондо, 55 кг)
Бронза – Рифат Гифранов (ўқ отиш)

Ўсмирлар ўртасида III Осиё ўйинлари 2017 йил Шри – Ланканинг Хамбанота шаҳрида ўтказилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:00, 26.08.2013. Ўқилди: 4749 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик