«Манчестер Сити»дан учралган мағлубиятдан сўнг, таниқли собиқ ҳимоячи Гари Невилл «Арсенал»нинг чемпионлик пойгасидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
«Канонирлар» якшанба куни «Этихад»да бўлиб ўтган ўзаро тўқнашувда «шаҳарликлар»га имкониятни бой беришди (1:2).
Лондонликлар ҳамон пешқадамлик қилишмоқда, бироқ энди «Сити» билан орадаги фарқ бор-йўғи уч очкони ташкил этмоқда, ваҳоланки Хосеп Гвардиола шогирдлари ихтиёрида яна битта захира ўйини мавжуд.
«Менимча, келаси шанба куни бўлиб ўтадиган «Ньюкасл»га қарши баҳс «Арсенал» учун жиддий хавф туғдиради. Бугун жамоа яхши ўйнади. Улар «Этихад»га келиб, шунчаки қараб тура олмасдилар ва бундай қилишмади ҳам. Аммо «Эмирейтс»даги асабий муҳит... Агар «Арсенал» «Ньюкасл» билан ўйинни яхши бошлай олмаса ёки «Ньюкасл» тезкор гол урса, очко йўқотилиши эҳтимоли жуда юқори», — деди Невилл Sky Sports эфирида «чемпионлик кураши» якунларини муҳокама қилар экан.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).