«Севинч» – чемпионликка даъвогар
Футбол бўйича хотин-қизлар ўртасидаги мамлакат чемпионати олий лигасида бешинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг кўп карра чемпиони – “Севинч” жамоаси бешинчи турни ҳам ғалаба билан якунлади. Қаршилик чарм тўп усталари пойтахтнинг “Бунёдкор” жамоаси дарвозасига жавобсиз еттита тўп киритди: З.Жўраева учта, М.Моисеева иккита, Ф.Турдибоева ва Т.Зарбиева биттадан гол урди.
Чемпионликни кўзлаётган яна бир жамоа – “Андижанка” (Андижон) бухоролик рақибаларини 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. “Қизилқум” (Навоий) ва “Динамо-плюс” (Самарқанд) ўртасидаги учрашувда навоийлик футболчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шунингдек, Бекободнинг “Металлург” жамоаси “Шўртан” (Ғузор) ни 1:0 ҳисобида енгган бўлса, “Локомотив” (Тошкент) ва “Тўмарис” (Янгибозор, Хоразм) жамоалари ўртасидаги учрашувда 3:3 ҳисоби қайд этилди.
Манба: www.uza.uz
Киритилди: 17:27, 28.08.2013. Ўқилди: 3568 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).