Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 37
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 30
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфернинг сўнгги кунидан хабарлар-3 (ОНЛАЙН)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Европадаги трансферларнинг сўнгги кунидан бериб бораётган хабарлар оқимининг учинчи сўнгги қисмини бошлаймиз. Нариги иккита саҳифа анча тўлиб қолди. Сўнгги тўрт соатдаги энг қайноқ янгиликларни янги саҳифада кузатиб боринг.

«Тоттенҳэм» Торрес учун Адебайорни алмаштирмоқчи бўлди. Ҳеҳ, ҳар қанча троллить қилинмасин бугунги Торрес билан Адебайор савиясини тенглаштириш, тоголик футболчига ҳурматни сақлаган ҳолда айтадиган бўлсак, мантиқан тўғри бўлмаса керак.

Аргентиналик Адриан Сентурион «Расинг»дан «Женоа»га ўтадиган бўлди.

«Сент-Этьен» Обамеянгни бериб юборгач таркибда ўзгаришлар қилиш лозимлигини энди тушуниб қолганга ўхшайди. Клуб «Нанси»дан Йоан Молло ва «Ренн»нинг туркиялик ҳужумчиси Мавлуд Эрдинчни сотиб олди. Шу Эрдинчни эсласак 14 август куни Туркияга қарши ўйин эсга келаверади. Эрдинчни «тириги»ни кўриш қизиғи камида. Хуллас гапда чалғидик. Тошкентга келмаган Эрдинч Франциядаги навбатдаги саргузаштига шай.

Бэйлнинг келиши қанчалик аҳамиятли бўлмасин, барибир "Реал" мухлисларига байрам татимаётгандек. Улар Бэйл тақдимот маросимида Пересга Ўзилни сотма деб мурожаат қилиб чиқишди. Видеони томоша қилинг:

 «Бенфика»нинг чап қанот ҳимоячиси Лоренсо Мельгарехо  «Кубань»га ўтадиган бўлди. Футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва краснодарликлар билан шартнома имзолади.

Луис Суарес эса бу паллада ўзини «Ливерпуль»да қолишини маълум қилди. Инглиз журналистлари камида қишга қадар «нон» топиб турадиганга ўхшашади.

Кака эса «Милан»даги биринчи куни борасида интервью бериб ўтди. Унинг фикрича, орзулар рўёбга чиқаётган экан. Эҳ Кака агар Ўзбекистонга бир неча йил олдин келганингда «От айланиб қозиғини топади», деган мақолни ўрганиб кетган бўлармидинг?!

Маруан Феллайни «Эвертон» базасида пайдо бўлди. Бу нимани англатади? «МЮ» трансфери амалга ошмаслигиними, ёки Феллайни «Эвертон» футболчилари билан хайрлашгани келганиними? Жавобни яқин соатларда билиб оламиз.

«Суонси» у орада «Хетафе»дан Альваро Васкесни ижарага олди. Бир йиллик ижара учун инглиз клуби 1 миллион фунт сарфлади. Мичу ва Бони бор жамоага яна битта ҳужумчи зиён қилмаса керак.

Демба Ба «Челси»да ўзини бахтли ҳис қилмаяпти. «Ўзиникиларни» опкелишга ўрганган Моуриньо жамоасида унга нон топилмай қўйгани бугун айни ҳақиқат. Натижада футболчи «Арсенла» ёки «Тоттенҳэм»дан бирига ўтишни истамоқда.

Узоқ танаффусдан кейин ниҳоят Ўзил борасида янги хабар пайдо бўлди. «Daily Mail» уни «Арсенал»га ўтганини ёзмоқда. негадир Тиаго Алькантараларни «МЮ» «ўтказворган» «Daily Star»сифатлар ҳам жим бўлиб қолишган. Наҳотки, «тирикчилик»нинг энг асосий палласини ўтказиб юборишаётганини тушунишмаётган бўлишса?!

Эррера сўнгги паллада «МЮ» билан шартнома тузмайдиган бўлди. «AS» нашрининг ёзишича, «МЮ» испан бюрократия олдида мағлубиятга учради. Мойеснинг навбатдаги муваффақиятсиз уриниши. Кўпайиб кетмадими?!

Криштиану Роналду Кака билан хайрлашиш учун Мадрид аэропортига етиб келди. #RESPECT дейилармиди бундай вазиятларда?!

Феллайнининг нега «Эвертон» базасига боргани аниқ бўлди. ВВСниг ёзишича у клуб вакиллари билан хайрлашгани келган. Мойес отни қамчилаб қолганга ўхшайди. Воқеалар ривожини кутамиз.

Германия бундеслигасида дедлайн вақти тугади. Камида қишга қадар энди катта ўзгаришлар бўлмаслиги аниқ.

Феллайни эса «Эвертон» раҳбариятидан ўзини «МЮ»га қўйиб юборишларини сўраб расман мурожаат қилди. Феллайни «МЮ»нинг кўплаб қизиқишларига сабаб бўлган футболчилар ичида самарали чиққан биринчи хариди бўлиши мумкин.

Трансфер бозори ёпилиб бораётган паллада кичик мухлисларга савол билан мурожаат қилмоқчимиз. Сизнингча қолган соатлар давомида энг қиммат ва шов-шувли трансфер қайси бўлади?

«Манчестер Юнайтед»нинг бу орада Сами Хедирага 40 миллион таклиф қилгани борасида хабар чиқди. Хедира нега «МЮ»га керак деган саволни бериб кўриш керак клуб раҳбариятига.

Яна бир масалага ойдинлик киритилди. Демба Ба аниқ "Арсенал"га ўтмайди. Лондонда Ўзилни кутиб олишнинг ўзи жуда катта шов-шув бўла олади.

Россияда жонланиш кузатилди. «Урал» «Краснодар»дан венгриялик Владимир Команни ижарага олди. Шей Гивен эса «Ливерпуль»га ўтмайдиган бўлди.

Франция ёшлар терма жамоаси яримҳимоячиси Флориан Товен мана-мана «Марсель»га ўтай деб қолди. Жулио Сезар эса чемпионшипда қоладиган бўлди. Камида қишгача у «КПР»ни дарвозасини қўриқлайди.

"Sky Italy"нинг ёзишича, Маруан Феллайнининг "МЮ"га ўтиши аниқ бўлди. Ҳозирча бу трансфер борасида энг сўнгги маълумот шу бўлиб турибди.

Бенуа Ассу-Экото «КПР»га ижарага берилди. Исмоил Айсаттининг «Терек»ка ўтгани ҳам расман тасдиқланди.  Биз эса ҳали-ҳануз куннинг асосий харидларини кутмоқдамиз.

"Реал" ва Ўзил ҳақида яшин хабар. Албатта кичик лирик чекиниш билан:
Лондонга етиб борган Месут Ўзил "Арсенал"нинг совринлар жой олган музейига кирибди ва ҳушидан кетиб тиббий текширувдан ўта олмабди. :)))

«Манчестер Юнайтед» шифокори ва фотографи бу пайтда клуб офисига чақирилган. Қизиқ албатта. «Арсенал» эса Никлас Бендтнерни қўйиб юбормайдиган бўлди. Демба Ба ўхшамади. Жируни битта ўзи қолиб кетиши нотуғри албатта.

«МЮ» вакили Ник Пауэлл «Уиган»га ижарага ўтди. «Марсель»га ўтган Товендан эса «Лилль» 12 миллион евро ишлаб оладиган бўлди.

Бу пайтга келиб Италияда трансфер ойнаси ёпилди. Бугунги кун Италия учун баракали келди деб бўлмайди. Асосий трансферларни улар анча олдин амалга ошириб бўлишганди. "Арсенал" ва "МЮ" эса ҳамон энг катта трансферларини ҳал қила олишмаяпти.

Эрреранинг «Манчестер Юнайтед»га ўтмаслиги аниқ бўлди. «Арсенал»нинг эса яна бир футболчи сотиб олиши аниқ экани айтилмоқда. Лекин унинг кимлиги ҳамон сир қолмоқда. Маруан Феллайни учун эса «Эвертон» камида 25 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда. Мана шунақа гаплар ҳозирча.

Кеча инглиз матбуоти ёзганидек Арсен Венгер Ўзил билан келишиб бўлганди. ВВС эса яқин бир соатда барчаси ижобий ҳал бўлишини ёзмоқда. Наҳотки булар шунчаки гап ва миш-миш бўлиб қолиб кетса?

Хуан Матанинг «ПСЖ» ўтиши борасида гаплар ҳақида кўпроқ ва янада кўпроқ нарса кутиш мумкин экан. Наҳотки кутилмаган шов-шув гувоҳига айланамиз?

Ўзил ҳақида ўта жиддий ва аниқ асосга эга хабар!  Месут Ўзил расман "Арсенал" футболчисига айланди. Узоқ кутилган трансфер нархи 40 миллион фунтни ташкил қилди.

«Вест Бромвич» «Сандерленд» вакили Стефан Сессеньон билан шартнома имзолади. Ҳозирча бу трансфер жамоа учун рекорд бўлгани қайд этилмоқда. Аниқ суммалар берилмаган.

Хуан Мата борасида «ПСЖ» ва «Челси» музокара олиб бормоқда. Футболчининг ўзи ҳам Лондонда қолишни истамаяпти.

«Арсенал» Ўзилни 11-рақамда тўп суришини эълон қилди. Гарет Бэрри эса «Эвертон»да ижарада тўп сурадиган бўлди. Жеймс Маккарти эса «Эвертон»а 12 миллион фунтга тушди.

Чууурррррррррр! Барча трансфер ойналари ёпилди! Бир неча дақиқаларда бу ойна беркулгунига қадар улгурилган трансферлар билан таништирамиз!

«The Telegraph»нинг ёзишича, «МЮ» барибир Феллайнини сотиб олишга муваффақ бўлган. «Эвертон» трансфердан 26-28 миллион фунт ишлаб топади. Расмий хабар ҳозирча чиққанича йўқ.

Аммо "МЮ" энг кутилмаган трансфери Феллайни эмаслиги маълум бўлмоқда. МЮ яна бир футболчи қўшиб олган. The Independent нашрининг ёзишича, Фабиу Коэнтрау янги мавсумни ижара асосида манчестерликлар сафида ўтказади. Мана кутилмаган харид!

Ромелу Лукаку ўз твиттерида «Эвертон»га ўтганини ёзмоқда. Демак «Челси»ни Европа суперкубокдан маҳрум қилган пенальтини тепган бельгиялик футболчи бундан буёғига «Эвертон»да ижарада тўп суради.

«МЮ» факс орқали ҳужжатларни тўғрилаётган пайтда Фабиу Коэнтрау билан музокараларни бекор қилган. Ҳа, ҳаётда ҳама нарса бўлиши мумкин.

15 соатга яқин вақт мобайнида сиз билан навбатчи админлар Қаҳрамон Асланов ва Азамат Муродов бўлишди. Эътиборингиз учун раҳмат. Расмийлаштирилган яна бир-икки трансфер борасида хабар берамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:46, 02.09.2013. Ўқилди: 28281 марта. Фикрлар: 251 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.