Football Italia: Келаси мавсумдан «Арсенал» бош мураббийи Антонио Конте бўлади
Жорий мавсум якунида Лондоннинг "Арсенал" клуби жамоа бош мураббийлиги рулига "Ювентус"нинг амалдаги устози Антонио Контени таклиф қилмоқчи. Бу ҳақдаги кутилмаган янгиликни Football Italia босиб чиқарган.
"Тўпчилар" раҳбарияти 44 ёшли мутахассисга Арсен Венгернинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Француз мутахассис билан шартнома ҳам келаси йил ёзида якунига етади.
Юқори номи келтирилган нашр Венгернинг келгуси иш жойини ҳам маълум қилмоқда - "ПСЖ".
Антонио Контега келсак, у билан шартнома 2015 йилгача мўлжалланган бўлиб, клуб раҳбарияти аллақачон уни узайтириш ҳаракатига тушиб қолгани айтилмоқда.
Қайд этиш жоиз, ўтган дам олиш Антонио Конте Турин клубини 100-учрашувда майдонга бошлаб чиқди. Унинг раҳбарлигида "бьянконерлар" 64 ғалаба, 27 дуранг ва 9 мағлубиятни қабул қилишган. 44 ёшли мутахассис икки бор Италия чемпионати ва икки марта мамлакат суперкубогида ғалаба қозонган.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 20:23, 19.09.2013. Ўқилди: 3629 марта. Фикрлар: 11 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар