Қирғизистон футзал терма жамоаси Қозоғистонда йиғин ўтказади
Қирғизистон футзал терма жамоаси ноябрь ойида Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади. Йиғин 12 октябргача Бишкекда ўтказилса, ўша куни терма жамоа Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрига учиб кетади.
У ерда қиғизистонликлар 10 кунлик йиғин ўтказиш билан бирга Қозоғистон чемпионатининг кумуш медали совриндори — "Тулпар" билан 2та ўртоқлик ўйинини ҳам ўтказади. Шунингдек, қарағандаликларнинг ўринбосарлар жамоаси билан битта ўртоқлик ўйини режалаштирилган.
Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари эса 5-7 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилади.
5 ноябрь
16:00. Қирғизистон – Тожикистон
18:00. Ўзбекистон – Туркманистон
6 ноябрь
16:00. Туркманистон – Қирғизистон
18:00. Тожикистон – Ўзбекистон
7 ноябрь
16:00. Тожикистон – Туркманистон
18:00. Ўзбекистон – Қирғизистон.
Манба: www.vb.kg
Киритилди: 12:41, 04.10.2013. Ўқилди: 3330 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар