Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/32 финала. "Саламанка" - "Сельта".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/32 финала. "Фрозиноне" - "Пиза".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      09:40 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      10:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:05 BMX. Альфа-Банк Чемпионат России. Фристайл-парк.
      13:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
      17:55 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 1 м.
      19:20 Д/ф "Царица Тамара. Быкова".
      20:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
      22:30 "Вопреки всему".
      23:00 "Сюрпляс".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Д/с "Век нашего спорта".
      01:35 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      04:35 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Д/с "Сила воды".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "География спорта". Зеленоград.
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Динамо" (Беларусь) - "Салават Юлаев" (Россия). Прямая трансляция.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Металлург" (Магнитогорск) - "Авангард" (Омск). Прямая трансляция.
      19:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Ак Барс" (Казань) - "Трактор" (Челябинск). Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:15 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC on DAZN Hollywood в США. Джаред Уоррен против Майка Ричмана.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Д/ф "Четыре мушкетёра".
      04:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.07.2025

      07:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      10:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      11:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Женщины. Финал.
      12:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Мужчины. Финал.
      13:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 2. Ловен-Планк - Булонь-сюр-Мер.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 2. Обзор.
      22:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 5. Broken Arrow Skyrace в Олимпик-Вэлли, США. Обзор.
      22:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 6. Tepec Trail в Уаска-де-Окампо, Мексика. Обзор.
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Порламаган юлдузчалар-2

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Болалар футболи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёдингизда бордир, газетамизнинг аввалги сонларидан бирида футболимиз келажаги сифатида эътироф этилган, аммо кутилганидек, натижаларга эришолмаётган ёшларимиз ҳақида фикр юритгандик.

Аниқроғи, кузатувларимиз доираси Алексей Евстафеев мураббийлик қилган ўсмирлар терма жамоамиз (1994 йилда туғилган футболчилардан иборат) аъзоларини қамраб олганди. Бу сафар эса улардан бироз ёши каттароқ футболчиларимизга эътибор қаратамиз. Яъни Марат Кабаев қўл остида 2010 йилги Осиё чемпионатида иштирок этиб қайтган баъзи йигитларимиз ҳақида фикр билдирмоқчимиз. Дарҳақиқат, ўша терма жамоада ҳам ниҳоятда истеъдодли ёшлар жам бўлишганди. Таркибнинг бир неча аъзолари ҳаттоки, миллий жамоа кўрикларида ҳам иштирок этишмоқда. Масалан, Владимир Козак, Дилшод Жўраев, Егорь Кримец... Биз пастроқда тилга олмоқчи бўлаётган йигитлар ҳам ўз тенгдошларидан ҳар томонлама ажралиб туришарди. Энди эса уларнинг кўплари олий лига (айримлари эса афсуски, биринчи лига) жамоаларининг оддий ва ўртамиёна ўйинчиларига айланиб боришмоқда. Буни сира хоҳламасдик, албатта. Аминмизки, сиз ҳам. Тўғри, улғайиш даврида футболчиларнинг феъл-атворлари ўзгарувчан бўлади ва бу ҳол уларнинг келажакларига салбий таъсир қилишини ҳам кўп бора кузатганмиз. Бизнинг мақсадимиз битта - қуйидаги мақола орқали уларни «уйғотиш»га интилиш.
 
Абдумуталлиб Абдуллаев
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Барчага яхши маълум, Кабаев тузган терма жамоада Абдумуталлибнинг ўрни беқиёс эди. Ўнг қанот бўйлаб ҳужумга отланганида, унча-мунча рақибни шошириб қўядиган футболчи марказга ёриб киришда, шерикларига аниқ «пас» беришда ҳам беназирдек кўринганди. Умуман, терма жамоамизнинг ўйини айнан Абдуллаев атрофига қурилганди, десак ҳам муболаға бўлмайди. Афсуски, чемпионат якунига етгач, Абдумуталлиб футболимиздан бутунлай йўқолиб қолди. Йўқ, «йўқолиб қолди» деганда, маъжозий ўхшатишни назарда тутмаяпмиз. Чиндан ҳам, «заявка»ларни минг марта текшириб чиқсангиз ҳам, футболимизда ушбу исм-фамилияли ярим ҳимоячини тополмайсиз. Факт шуки, футболчининг ўзи бор ва у ҳозирда «Гулистон» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Йўқолгани - унинг исми-шарифи ва туғилган йили. Ажабланманг, иқтидорли ўйинчи бугунги кунда (қанчалик қизиқарли бўлмасин)1989 йилнинг 4 октябрида туғилган Нодирбек Тешабоев сифатида фаолият юритмоқда. Лекин унинг Зибо-2010дагидек ёрқин ҳаракатларини анчадан бери кузатмадик. Эҳтимол, бирдагина 5 ёш «улғайиб» қолган футболчи бундай кутилмаган ўзгаришдан сўнг «адаптация» жараёнида муаммоларга дуч келаётгандир?! Билмадик... Билганимиз шуки, футболимизда бундай тушунарсизликлар ҳалигача мавжуд экан, эртами-кеч, барибир, ёқимсиз оқибатларга олиб келаверади.

Муносабат. - Дарҳақиқат, Нодирбек охирги пайтларда кам ўйин ўтказмоқда. Сабаби шуки, унда соғлиғига боғлиқ кичик муаммо бор эди. Лекин охирги 10 кундан буён умумий машғу­лотларга киришиб, ҳозирча тўлиқ бўлмасада, бир бўлимда жамоамизга қўлидан келганча ёрдам бермоқда. Аслида унинг футболчилик салоҳияти, майдонни кўра олиш хусусияти аъло даражада. Лекин баъзида қулай имкониятлар туғилганда, шошқалоқликка йўл қўяди ва натижада кўзлаган мақсадига етолмайди. Бу - менинг шахсий фикрим. Ўйлашимча, Тешабоев мен тилга олган муаммоларни бартараф эта олса, нафақат «Гулистон»даги, балки ундан-да юқорироқ орзуларига ҳам эришади. Зоҳид Нурматов («Гулистон» клуби ёрдамчи мураббийи).
 
Фаррух Нурлибоев
Амплуаси: ҳимоячи

Терма жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушиб, ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари билан мухлислар меҳрини қозонган Фаррух кутилган даражада «ўсмади». Ваҳоланки, «Олмалиқ» клуби тарбияланувчиси бир-икки йилдан сўнг Шквирин жамоасида асосий «фигура»лардан бирига айланади, деган комил ишонч бор эди бизда. Қолаверса, етакчи мутахассисларимиз ҳам Нурлибоев мисолида миллий жамоамиз ҳимояси келажагидан кўнгилни тўқ қилаётгандилар. Чунки марказий ҳимояда тўп сурувчи Фаррух ундан талаб қилинадиган кўпгина омиллар - баланд бўй, бақувват гавда, чидам ва қатъият, совуққонлик, маҳорат каби хусусиятларни ўзида мужассам этганди. Лекин қандайдир сабаблар туфайли қитъа биринчилиги якунланганидан бироз вақт ўтиб, Нурлибоевнинг ўйинида кескин пасайиш кузатилди ва у вақт ўтгани сари «Олмалиқ»нинг захира ўриндиғига мустаҳкамроқ жойлашиб бораверди. Охир-оқибат, «кончилар» Нурлибоевни биринчи лига иштирокчиси - «NBU-Осиё» клубига (ижара асосида) юборишдан ўзга илож топа олишмади.   

Муносабат. - Фаррухнинг истеъдодли ҳимоячи эканлигига шубҳа қилмайман. Қолаверса, унинг ҳозирги ўйинлари ҳам чакки эмас. Менга маълум бўлишича, Нурлибоев «Олма­лиқ»да тўп суриб юрган кезлари жиддий жароҳатланган. Аниқроғи, тўқнашув оқибатида бироз мия чайқалишини орттириб олган. Бундай ҳолат кимнинг бошидан ўтган бўлса, яхши биладики, кишининг тўла соғайиб кетишига маълум вақт талаб қилинади. Хуллас, Фаррух айни кунда соғлиғини бутунлай тиклаб олди, ҳисоб. Унинг ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслиги учун «Олмалиқ»қа таклиф билан чиқиб, ижарага олгандик. Ижара шартномаси шу мавсум охиригача тузилган. Энг муҳими, Нурлибоев вариантида адашмаганимиз бугунги кунда ўз исботини топмоқда. У спорт формасини тиклагани сари тобора сифатли ўйин кўрсатиб, ишончимизни оқламоқда. Руслан Шоймардонов («NBU-Осиё» клуби директори).
 
Жавлон Гусейнов
Амплуаси: ҳимоячи

Бу ҳимоячининг фаолият йўли Нурлибоевникидан деярли фарқ қилмайди. Иккиси ҳам «Олмалиқ» клубида яратилган шароит ва ёшларга бўлган эътибор туфайли Ўзбекистон терма жамоаси (U-19) таркибидан жой олди, майдонда бир-бирини тўлдириб тўп сурди. Қизиғи шундаки, иккови ҳам Шквирин талаб қилган даражага чиқолмай, «Олмалиқ»нинг асосий таркибига киролмади. Энг қизиғи, Жавлон ҳам айни кунда худди дўсти Фаррух каби «NBU-Осиё» клубида тўп суриб, биринчи лигада тажриба оширмоқда. Уларнинг битта фарқи шуки, Гусейновнинг трансфер ҳуқуқи «Олмалиқ»қа тегишли эмас. Агар бу футболчилар ўсишдан тўхтаб қолмай, фақат олдинга интилганларида эди, биз шу кунларда марказий ҳимоячиларнинг ажойиб жуфтлигини кўрган бўлармидик...? Тўғри, бундан 3 йил аввал Жавлоннинг имкониятлари ва кўрсаткичлари Фаррухникига қараганда, бироз пастроқ эди. Аммо у «Интилганга толе ёр», деган қадимий нақлга амал қилганида, чемпионатимиздаги исталган клубнинг бирида тўп суриши ҳеч гап эмасди.   

Муносабат. - Гусейнов ҳам худди Нурлибоев сингари жароҳатдан эндигина қутулди. Мана, сўнгги ўйинларимизда мунтазам қатнашиб, ҳатто голлар уряпти. Ўйлашимча, Гусейнов ҳозирги ҳолатида ҳам олий лигамиздаги ҳар қандай жамоада ўйнаб кетишга қодир. Дарвоқе, унга таклифлар етарлича. Эҳтимол, кейинги мавсумдан «планка»ни баландроқ олар? Унгача эса биз билан тузилган профессионал шартномага амал қилади. Умуман, юқоридаги икки футболчининг келажаги ёрқин бўлишига шахсан мен ишонаман. Улар биринчи лигада шунчаки, вақт ўтказиш учун тўп суришмаяпти. Спорт формаларини керакли даражага чиқариб олишса, бас. Руслан Шоймардонов («NBU-Осиё» клуби директори).
 
Виктор Мочалов
Амплуаси: дарвозабон

Ҳуқуқий жиҳатдан аслида «Бунёдкор» клубига тегишли Викторга осон тутиб бўлмайди. Чунки у ўз клубининг асосий таркибида ўйнашни истаса, Игнатий Нестеров ва Мурод Зуҳуров каби тажрибали киперлар билан рақобатлашишига тўғри келади. Шу боис Мочалов жорий мавсум аввалида «Навбаҳор» таркибига қўшилди - ижара шартномаси асосида. Қайсидир маънода унинг бу қарорини тўла қўллаб-қувватлаш мумкин. Зеро, ёшларнинг ўйин амалиётисиз ўсиш у ёқда турсин, ҳатто олдинги ҳолатларини сақлаб қолишлари ҳам мушкул вазифа. Бироқ Виктор «Навбаҳор»да ҳам ўзи истаган даражада фаолият юритмаяпти. Наманганда ҳам анчагача захира ўриндиғини «иситиб» ўтирган умидли кипер ниҳоят, сентябрнинг охирига келиб, аста-секинлик билан майдонда кўриниш бера бошлади. Шояд, шу билан унинг ишлари юришиб кетса... Жумладан, «Навбаҳор»нинг «Олмалиқ» клубига қарши ўйинида Мочалов тўлиқ иштирок этиб, ўз дарвозасидан 3 марта тўп олиб чиқди. Лекин голларнинг ҳаммасида уни айблаш тўғри эмас. Қисқаси, ҳаммасини рисолага келтириб олиш учун Мочаловда ҳали имконият бор. Фақат, улардан оқилона фойланиш қолди, холос.

Муносабат. - Мочалов борасида «Навбаҳор» клуби билан тузилган ижара шартномаси йил охирида тугайди. Ўзингизга маълум, клубнинг кўплаб тарбияланувчилари турли жамоаларда тажриба оширмоқдалар. Клубимиз мутахассислари ўтказилган ҳар бир турдан сўнг (хоҳ олий, хоҳ биринчи лига бўлсин) ёшларимизнинг ўйинлари, ҳаракатлари ва натижаларини бирма-бир таҳлил қилиб чиқишади. Викторнинг кўрсаткичлари ҳам доимо диққат марказимизда. Яқинда мураббийларимиз айнан у ҳақда гаплашиб олишди. Яъни Викторнинг ўйинлари қониқтирса, у қишки йиғинда жамоамиз сафига қўшилади. Аслида бу футболчидан умидимиз катта. Аниқроқ айтганда, Мочаловнинг келажаги кўп жиҳатдан унинг ўзига боғлиқ. Баҳодир Мирзаев («Бунёдкор» клуби матбуот котиби).
 
Темурхўжа Абдухолиқов
Амплуаси: ҳужумчи

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Темурхўжа учун айни муддао бўлди. Чунки у айнан шу турнирда ном қозонди, тажриба оширди. Тўғри, терма жамоанинг умумий натижаларини кўнгилдагидек, деб бўлмасди, аммо Темурхўжа ўтказилган камсонли ўйинлардаёқ тўпурарлик қобилияти билан кўпчилик назарига тушишга улгурди. Турнир якунлангач, у ўзини юртимиздаги энг илғор клублардан бири «Бунёдкор» сафида ҳам намойиш қилиши мумкин эди. Бироқ футболчи ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганини айтиб, жамоасини ўзгартиришга қарор қилди ва «Пахтакор» таклифига розилик берди. Афсуски, унинг «Пахтакор»даги ишлари ҳам унчалик юришмади. Эҳтимол, «юришмади», дейиш ноўриндир? Лекин гуллаб-яшнаб кетди, деб ҳам айтолмаймиз. Ҳозирда Абдухолиқовнинг «Пахтакор»дан ҳам кетиши аниқроқ бўлиб турибди. «Насаф» клубига қарши кечган чемпионат баҳсида футболчилар ўртасида жанжал чиқаргани учун айбланиб, қизил карточкага лойиқ топилган форвард интервьюларидан бирида Венгриянинг «Пушкаш» клубидан таклиф борлигига шаъма қилди. Балки унинг очилмаган қирралари хорижга йўл олганидан сўнг очилиб кетар? Умид қиламиз...  

Муносабат. - Темурхўжа ва «Пахтакор» клуби ўртасида тузилган шартнома жорий йил охирида ўз кучини йўқотади. Агар у жамоадан кетишни ният қилган бўлса, бу ишни бемалол амалга ошириши мумкин. Зеро, «Пахтакор» мутасаддилари футболчиларнинг шахсий қарорларига доимо ҳурмат билан қараб келишган. Лекин аминманки, унинг жамоадошлари ва мураббийлар штаби билан муносабатларида ҳеч қандай муаммо йўқ. Афсуски, «Насаф»га қарши ўйиндаги ҳолат ҳақида ҳеч нарса деёлмайман. Чунки бу - клубнинг ички масалалари сирасига киради. Бундай муаммолар одатда ёпиқ тарзда ҳал қилинади. Бекзод Назаров («Пахтакор» клуби матбуот котиби).

Исроил РАҲИМОВ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:18, 10.10.2013. Ўқилди: 5468 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.