Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ўз тарихидаги 100-ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Саралаш босқичи
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон терма жамоаси мураккаб кечган ўйинда Вьетнамни мағлуб этиб, стадионга ташриф буюрган 5 мингдан ортиқ ва ўйинни ТВ, радио ва интернет орқали кузатиб борган миллионлаб мухлисларга ниҳоят қувонч баҳшида қилишди. Ушбу ғалаба Ўзбекистоннинг 21 йиллик тарихида 100-ғалаба бўлиб статистикадан ўрин олди.
 
Ўйиннинг илк дақиқасиданоқ терма жамоамизннг катта куч билан олдинга интилганини тушуниш қийин эмасди. Ушбу босим натижасида футболчиларимиз 4-дақиқадаёқ ҳисобни очишлари шарт эди. Чап томондан уюштирилган Денисов - Ҳасанов комбинациясидан кейин Жасур жарима майдончасига ёриб кириб, тўпни орқароққа ташлади. Жепаровнинг зарбаси эса беўхшов чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб тўп Вьетнам дарвозасига бориб тушди. Бироқ ҳакам шубҳали тарзда Баҳодир Насимовни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзининг дебют ўйинини "Насаф" ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов ўйинга яхши киришиб кетди. У жамоанинг ҳам ҳимоявий, ҳам ҳужумкор ўйинида ўзининг муносиб ҳиссасини қўша бошлади.

Вьетнамликлар эса вакилларимизнинг дастлабки дақиқалардаги босимига чидаш бериб, жамоавий ҳимояланишни яхши йўлга қўйишганини исботлай бошлашди. 30-дақиқага келиб Насимов-Гейнрих комбинацияси жуда чиройли чиқди. Улар ажойиб тарзда рақиб ҳимоячиларини довдирата олишди, бироқ "Актобе" ҳужумчининг зарбасига аниқлик етишмади.

Вьетнам фақатгина ҳимояланмасдан, қарши ҳужумда майда паслар орқали тезкор ҳужум қилишни ҳам яхши ўзлаштирибди. Бахтимизга футболчиларимиз тезда ўз зоналарини ёпиб, хавфни бартараф этиб туришди.

Биринчи бўлим тугамасдан туриб, Қосимов ҳужумдаги ранг-барангликни ошириш мақсадида Илҳом Юнусовни майдондан олиб, ўйинга Жамшид Искандаровни ташлади. Ўйиннинг 38-дақиқасида тўп яна бир марта Вьетнам дарвозасига кирди, бос устига автогол тарзда. Бурчакдан Гейнрих томонидан етказилган тўпни вьетнамлик ҳимоячи бош билан ўз дарвозасига буриб юбораётганида унга ҳеч ким халақит бермаётганди, аммо бошқа футболчини ўйинчиларимиздан бири итариб юборгани учун эронлик Муҳсин Туркий ушбу голни ҳам инобатга олмади.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган 3 дақиқа давомида терма жамоамиз 2та хавфли вазиятни юзага келтирди. Дастлаб Жепаров "стандарт"дан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Насимов бош билан тўпни дарвоза томон буриб юборди. Тўпни Тан Бин эгаллаб олди. Ўнг қанотдан уюштирилган иккинчи ҳужум пайтида эса Вьетнам ҳимоячиси ўз дарвозаси ёнида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбора олди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин тасвири ўзгармади. 51-дақиқада ўнг қанотдан Турсунов томонидан етказиб берилган тўпга иккинчи бўлимда Ҳасанов ўрнига майдонга тушган Сардор Рашидов бош билан зарба берди. Бироқ "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси ўтириб зарба бериши оқибатида тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Сардор яна бир қулай имкониятга эга бўлди. Бу сафар унинг оёқ билан берган зарбаси ўша йўналиш бўйлаб кетди. 55-дақиқада эса Вьетнам футболчисининг 20 метр масофадан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатида дарвозага киришига оз қолди.

Ўйиннинг 60-дақиқасида уюштирилган битта ҳужум пайтида Ўзбекистон 2та хавфли вазият яратди. Аввалига Денисов чап қанотдан етказиб берган тўпни Рашидов бош билан дарвозага йўллади, бироқ ҳимоячи уни ён томонга қайтариб юборди. Сардорнинг ўзи эгаллаб ҳужумни бошлади ва тўп Искандаров орқали Гейнрихга етказилди. Александр 5-6 метр масофадан тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди. Орадан бир дақиқа ўтиб Гейнрих айбини ювган ҳолда чиройли пас билан Насимовни дарвозабон билан бирга-бир вазият чиқарди. Бироқ "Нефтчи" (Боку) футболчиси тўпни юмшоққина қилиб дарвозабоннинг қўлига ушлатиб қўйди.

Ниҳоят, 67-дақиқа келиб меҳмонлар хатога йўл қўйишди. Улар бизнинг ҳужумимиз пайтида рақиб тўпни

Голдан кейин Қосимов шогирдлари рақиб дарвозаси томон босимни янада оширишди. Гейнрих бир узатма билан Сергеевни дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқарди. Бироқ Игорь посбонга жуда яқин келиб қолган учун зарба беришга улгурмади. 73-дақиқага келиб Турсунов рақибни ўз жарима майдончаси ичида хато қилишга мажбур қилди ва тўпни эгаллаб олиб, ўткир бурчак остида

77-дақиқада Рашидов-Сергеев-Денисов комбинация гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо Виталий дарвозабон билан бирга-бир гол ура олмади. Рақибнинг қарши ҳужуми эса гол билан якунланди. Турсунов ўнг қанотда рақибни тўхтата олмади ва дарвозабонимиз яқинига узатилган тўпни ҳужумчилардан бир бош билан дарвоза томон бурди. Уни "Насаф" дарвозабони қайтариб қолди, ёнга ёрдам келган Хоанг бўш қолган дарвозани ишғол қилди — 2:1.

Ушбу гол Ван Си шогирдларига анча ишонч берди ва улар олдинга дадил интила бошлашди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолгани улар томонидан берилган зарба ерга урилган ҳолда Элдор Суюнов ноқулай борди. Яхшиямки ёш посбонимизни зарбани бартараф этди.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида Денисов тўпни рақибга олдириб қўйди ва Вьетнам тезкор қарши ҳужум уюштирди. Анзур эса жарима майдончаси остонасида сариқ карточка эваизга бўлса ҳам рақибни чалиб йиқитишга мажбур бўлди. Вьетнамнинг "стандарти" эса жонли девордан нарига ўтмади.

Юзага келган хавотирли вазиятни Гейнрих-Искандаров-Сергеев комбинацияси йўққа чиқарди. Игорь ўйинга қўшиб берилган 2-дақиқада дарвозани ишғол қилиб, ўйин тақдирини бутунлай ҳал қилди. Орадан бир дақиқа ўтиб эса Сардор Рашидов бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Посбон унинг режасини "ўқиди".

Захирадан майдонга туширилган ёш футболчилар ўйин суръатини ўзгартиришди ва Ўзбекистон ҳақли равишда 3 очко эгасига айланди. Ушбу ғалаба вакилларимиз гуруҳда 2-ўринга олиб чиқди.

ОСИЁ КУБОГИ-2015 САРАЛАШ. "Е" ГУРУҲИ
ЎЗБЕКИСТОН - ВЬЕТНАМ - 3:1 (0:0)
Гол: Сардор Рашидов (67), Ау Ван Хоан (73-автогол), Игорь Сергеев (90+2) — Хоанг (78)
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов (89) — Ан Дук (31)
Ўзбекистон: 12. Элдорбек Суюнов - 3. Шавкат Муллажонов, 5. Анзур Исмоилов, 19. Виталий Денисов - 6. Жасур Ҳасанов, (23. Сардор Рашидов 46) 7. Азизбек Ҳайдаров, 8. Сервер Жепаров, 17. Санжар Турсунов, 22. Илҳом Юнусов (Жамшид Искандеров 38) - 15. Александр Гейнрих, 11. Баҳодир Насимов (Игорь Сергеев 64).
Вьетнам: 22. Нгуен Тан Бин - 2. Ау Ван Хоан, 4.Нгуен Ван Биен, 6. Чау Ле Пуок Винь, 18.П. Нҳиен - 7. Сао Си Суонг (Ту 67), 8. Н.Дуй (9.Конг Винь 57), 10. Н.Хоанг, 12. Хюин Куок Ан, 19. Луонг (21.Ле Ван Танг 47) - 11. Ан Дук.
Ҳакамлар: Муҳсин Туркий, Муҳаммадризо Абулфазлий, Алинажадиён Сайид, Ашкан Хуршидий (барчаси — Эрон)
2013 йил 15 октябрь. Тошкент. "Пахтакор". 5675 томошабин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:13, 15.10.2013. Ўқилди: 7523 марта. Фикрлар: 51 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик