"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Эшли Янг қишки трансфер мавсуми вақтида жамоадан кетиши мумкин, дея хабар бермоқда Goal.com.
Манбада қайд этилишича, ушбу яримҳимоячи ортиқ Дэвид Мойеснинг узоқ муддатли режаларига кирмайди ва клуб январда уни сотиб юбориш бўйича таклифларни кўриб чиқади. "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан кейин (1:4) Янг жамоа таркибига кираётгани йўқ.
Бундан ташқари, Мойес ўйинчи ишлатаётган симуляциялардан норозилиги очиқ баён этмоқда. Айни пайтда, "МЮ" бир бошқа қанот ўйинчилари, жумладан, Нани ва Аднан Янузай билан узоқ муддатли шартномалар имзолаганини ҳам эслатиб ўтиш ўринли.
Ҳафтасига 110 минг фунт маошни кўзда тутадиган Янгнинг "МЮ" билан амалдаги шартномаси 2016 йилда якунига етади. Transfermarkt маълумотларида унинг нархи 20 миллион евро экани келтирилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).