Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

БАА-2013. Дилшод Нуралиев: «Шогирдларим эҳтиросларимга ўрганиб қолишган» (видео)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Ёшлар (U17) ўртасида ЖЧ
Рукн: Репортажлар
A A A

Кеча бўлиб ўтган гуруҳнинг иккинчи баҳсидан кейин Дилшод Нуралиев микс-зонада ФИФА расмий сайти учун интервью берди.

— Ўйин давомида сизни кузатиб бордик. Жуда катта ҳаяжонга, эҳтиросга берилдингиз. Бу ҳолат соғлик учун зарар эмасми? Ўзингизни бироз эркин тутсангиз бўлмайдими?
— Эҳтиросга берилиб кетиш — менинг энг катта камчилигим. Агар захира ўриндиғида ўтирсам, қаттиқ ҳаяжонга берилганимдан мазам қочиб қолиши мумкин. Шу боис, мана шундай эҳтирослар орқали ҳаяжонни чиқариб юборишга ҳаракат қиламан. Бу, биринчидан. Иккинчидан, бу йигитлар менинг бундай муносабатимга ўрганиб қолишган. Агар жойимда индамай ўтирсам, улар ўйнамай қўйишади.

— Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— Хорватия терма жамоасига қарши ўйин олдидан ҳеч нарса деб бўлмайди. Олдимизда яна бир муҳим ўйин кутиб турибди. Бу ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ҳали камчиликларимиз бор, уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Бугун Африка жамоаси билан ўйнаганимизни унутмаслик керак. Африка жамоалари бу ёшда ҳар доим фаворит бўлиб келишган. Хорватияга билан ўйинда ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, ишқибозларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Ўзбекистон ушбу мусобақага 2011 йилги натижани такрорлаш учун келганми ёки жамоангизнинг чемпионлик учун ҳам имконият бор, деб ўйлайсизми?
— Ушбу ёш тоифасида фаворит сифатида Ўзбекистон, Бразилия ёки Марокашни тилга олиб бўлмайди. Бу ёшда ўйинчиларнинг психологияси ўзгарувчан бўлади. Ҳар бир ўйинга тўғри тайёргарлик кўрса, бу мақсадни ҳам амалга оширса бўлади.

— Ўйиндан кейин доира ҳосил қилиб, футболчилар билан суҳбат қурдингиз. Сир бўлмаса, ўша пайтда уларга нималар дедингиз?
— Мен уларни ажойиб ва матонатли ўйин билан табриклаб, уларга раҳмат айтдим. Чунки ўйин қийин бўлди. Ўз характерларини кўрсата олишгани учун уларга миннатдорчилик билдирдим.

Ушбу интервьюни қуйидаги берилаётган видео орқали ҳам тинглашингиз ва терма жамоанинг машғулотларидан лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:07, 22.10.2013. Ўқилди: 7986 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик