Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • 0:1
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • 0:2
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:45
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:1
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал, ОЧга саралаш. Мусобақадан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футзал бўйича ОЧ / Терма жамоалар ўртасида
Рукн: Репортажлар
A A A

Эртага, 5 ноябрь куни Тошкентда футзал бўйича миллий терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш баҳслари бошланади. Унда Марказиё Осиёнинг 4 терма жамоаси — Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон иштирок этишади. Бугун эса "Ўзбекистон" меҳмонхонасида бошланажак саралаш мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда жамоалар бош мураббийлари иштирок этишди.

Нуржан Жетибаев, Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи:
— Авваламбор, илиқ қабул учун мезбонларга миннатдорчилик билдираман. Биз бундай тоифа мусобақасида биринчи марта иштирок этаётганимиз йўқ. Аввал ҳам турли турнирлар сабаб Тошкентда кўп бўлганмиз. Ушбу мусобақага ўз олдимизга аниқ мақсадлар қўйган ҳолда ташриф буюрганмиз. Насиб қилса, ўз мақсадимизга эришамиз. Ушбу мусобақада эса фаворит сифатида ҳеч бир терма жамоани айта олмайман. Авваллари мусобақага борганда қайсидир жамоани фаворит ёки аутсайдер сифатида тилга олса бўларди. Аммо ҳозир ундай эмас. Боиси, ҳозирги кунга келиб, барча жойда ривожланмоқда. Ҳозирда ушбу спорт тури тезкор ва тактик курашларга бой бўлмоқда. Ўйинлар давомида ким камроқ хато қилса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

Қирғизистонда футзал аста-секинлик билан ривожланиб бормоқда. Ҳозирги кунда профессионал лига ва ҳудудлар бўйлаб ҳаваскорлар ўртасида чемпионат йўлга қўйилган. Ривожланиш жуда тез эмасдир, аммо биз ҳам вақти келиб қўшни мамлакатлар — Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия чемпионатлари даражасига етамиз.

Дамир Камалетдинов, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи:
— Ушбу турнир биз учун нафақат Осиё чемпионатига саралаш босқичи, балки дўст ва биродар қўшни мамлакатлардаги ҳамкасбларимиз билан кўришиш учун яна бир сабаб. Ўзаро ўйинларимизда кучли жамоа ғалаба қозонади, деб умид қиламан. Ютқазган жамоалар эса бундан асло хафа бўлишмайди.

Терма жамоамизнинг асосини катта футбол ўйинчилари ташкил қилади. Боиси, бизда ҳали футзал бўйича профессионал лига йўлга қўйилмаган. Мана шундай мусобақалар олдидан катта футболдаги ўйинчиларни йиғиб, улар билан машғулотлар ўтказамиз ва турнирда иштирок этамиз. Бизда энди футбол ва футзални иккига ажратиш ва алоҳида чемпионат ташкил қилиш борасида иш олиб бориляпти. Ушбу чора 10 йиллардан кейин ўз мевасини бериб қолса керак.

Давлетмурод Аннаев, Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи:
— Ушбу мусобақа жамоам учун, мураббий сифатида мен учун ҳам ўзига хос синов бўлади. Ушбу мусобақа режа асосида тайёргарлик кўрдик. Тошкентдаги турнир эса бизнинг қанчалик ўсганимизни, хато ва камчиликларимизни кўрсатиб беради. Аслида ҳар бир машғулот жараёни, ҳар бир ўйин бу катта тажриба. Халқаро ўйин эса шубҳасиз ривожланишимизга катта туртки беради. Ушбу мусобақадан келиб чиқиб, яна қайси йўналишда ишлашимиз кераклигини кўрсатиб беради.

Туркманистонда футзал энг ёш спорт турларидан бири ҳисобланади. У аста-секинлик билан олдинга қадам ташламоқда. Бунда нафақат футбол ва футзал раҳбарлари, балки мамлакат раҳбарияти ҳам бизга катта кўмак бермоқда. Бизда ҳали профессионал лига йўқ, аммо шунга қараб боряпмиз.

Баҳодир Аҳмедов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи:
— Ушбу мусобақага яхши ва тўғри тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман.  Сафимизга Қозоғистон чемпионатида ўйнайдиган футзалчилар ҳам етиб келишган. Шунингдек, маҳаллий чемпионатда ўйнайдиган ёш ва иқтидорли ўйинчиларни йиғиб, улар билан йиғин ўтказдик. Мақсадимиз Осиё чемпионатига чиқишдан иборат. Олдимизга қўйилган вазифани уддалаганимиздан кейин қитъа чемпионатига тайёргарлик олиб борамиз. Озарбойжон ва Вьетнамда бўладиган халқаро мусобақаларда иштирок этамиз. Ушбу турнирга тайёргарлик жараёнида вилоятлардаги клубларимизда ўйнаётган футзалчиларни ҳам синовдан ўтказдик. Улар билан ишлаб, тайёргарлик даражасини ошириб боришга ҳаракат қиламиз. Насиб қилса, кейинги мусобақаларда уларни ҳам кўришингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:25, 04.11.2013. Ўқилди: 3742 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик