Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 23 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Жирона 23 26
15 Эльче 24 25
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гран-Прида дзюдочиларимиз совриндор

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Дзюдо
Рукн: Янгиликлар
A A A

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтаётган Халқаро дзюдо федерациясининг Гран-При турнирида кеча ҳамюртларимиз совриндорлар қаторига кўтарилишди.

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев — кумуш медаль
Эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шарофиддин Лутфуллаев финалда Олимпиада чемпиони, россиялик Беслан Мудрановга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.

Таъкидлаш лозимки, Шарофиддин биринчи беллашувда жазоирлик Муҳаммад Рибоҳийни мағлуб этганидан сўнг чорак финалда россиялик олимпиада чемпиони Арсен Галстянга қарши кураш олиб борди. Бу спортчи ўтган йил Лондон олимпиадасида Ришод Собировни мағлуб этганини мухлислар яхши билишади. Ўша мағлубият учун Лутфуллаев реванш олиб ярим финалга чиқди. Бу баҳсда Шарофиддин битта “юко”дан сўнг “иппон”га эришган. Финал йўлида у германиялик Тобиас Энгльмайердан устун келди ва финал... кумуш медаль. Қувонарлиси, Ришод Собировдан сўнг бу вазнда яна бир етакчи спортчи етишб чиқаётгани кўзга ташланди.

Якуний натижалар
1. Беслан Мудранов (Россия)
2. Шарофиддин Лутфуллаев (Ўзбекистон)
3. Арсен Галстян (Россия)
3. Орхон Сафаров (Озарбайжон)
5. Тобиас Энгльмайер(Германия)
5. Диего Сантос(Бразилия)

-66 кг: Фармонов — бешинчи
Бу вазнда Мирзоҳид Фармонов дастлаб франциялик Келиан Ле Блушни енгиб, ярим финалга йўл олди. Бу босқичда у бўлажак чемпион, россиялик Михаил Пуляевга имкониятни бой берди. Бронза медаль учун кечган беллашувда Мирзоҳид яна бир россиялик Алим Гадановга ютқазиб, бешинчи ўрин билан кифояланди.

Якуний натижалар:
1. Михаил Пуляев (Россия)
2. Нижат Шихализода (Озарбайжон)
3. Алим Гаданов (Россия)
3. Сугои Уриарте (Испания)
5. Алтансух Довдон (Мўғулистон)
5. Мирзоҳид Фармонов (Ўзбекистон)

-73 кг: Мирали Шарипов бронза медалига эга бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мирали Шарипов биринчи беллашувда жазоирлик Юнус Ваҳобни мағлуб этиб, чорак финалда россиялик Денис Ярцевдан енгилди. Бронза медал учун кечган баҳсда у германиялик Кристофер Фолькни мағлубиятга учратди.

Якуний натижалар
1. Виктор Скворцов (БАА)
2. Мансур Исаев (Россия)
3. Мирали Шарипов (Ўзбекистон)
3. Миклош Унгвари (Венгрия)
5. Денис Ярцев (Россия)
5. Кристофер Фольк (Германия)

Мусобақада бугун оғир вазндаги полвонлар курашни давом эттиради.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 09:19, 23.11.2013. Ўқилди: 3347 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.