Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қиличбозлик. Федерациянинг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / қиличбозлик
Рукн: Янгиликлар
A A A

Республика қиличбозлик федерацияси йил якунларини сарҳисоб қилди, ҳамда спортчи ва мураббийлар ўртасида энг яхшиларини номини айтди.

- Жуда кўп ташкилий ишлар бўлиб ўтди, - дейди ўз чиқишида FFU раиси Собиржон Рўзиев. – Ҳудудий бўлинмаларни кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Мутахассисларимиз жойларда таъсис ҳужжатларни тайёрлашга, федерация филиаллари раҳбарларини танлаш учун конференциялар уюштириш мақсадида деярли барча вилоятларда бўлишди. Агар олдин қиличбозлик марказлари сифатида Тошкент шаҳри, Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятлари эътироф этилган бўлса, ҳозирда республика чемпионатлари, Ўзбекистон кубоги ва бошқа турнирларда Бухоро ва Қўқон вакиллари ҳам қатнашмоқда. Қаршида, Урганч, Наманган ва Гулистондаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, олимпия захиралари коллежлариида махсус бўлинмалар очилган. Сурхондарёда, пойтахт ҳудудида секциялар иш бошлади. Уларнинг барчаларига керакли инвентарь спорт кийими, жиҳозлар етказилди. Бу ҳали кўринмаётган ишлар, аммо албатта яқин келажакда, балки кейинги йилиёқ ўз меваларини беради.

Собиржон Собитович ушбу спорт турини ривожлантиришдаги айрим муаммолар ҳақида ҳам гапирди. Жумладан, малакали мураббийлар етишмовчилиги сезилмоқда. Шу сабабли Халқаро қиличбозлик федерацияси кўмагида мана икки йилдирки, Тошкентда ушбу соҳанинг маҳоратли мутахассислари - кўпкарра олимпия чемпионлари Александр Романков, Виктор Кровопусков, Польша, Руминия, Латвия экспертлар иштирокида семинарлар ва маҳорат дарслари уюштирилди. Таъкидлаш жоизки, таъмирдан чиққан ва Марказий Осиёда энг яхши ҳисобланган махсус залда ташкил этилган тренингларда қитъанинг йигирмадан ортиқ давлат вакиллари, хусусан Австралия ва Янги Зеландия мутахассислари ҳам малака оширди.

Бугун ўзига хос анъанага эга бўлган ўзбек қиличбозлик мактаби яна равнақ топмоқда. Натижалар ҳам шундан далолат беради. Қарийб йигирма йил танаффусдан сўнг олимпия қиличбозлик йўлагига бизнинг юртдошимиз чиқди. 2012 йили Лондондаги Олимпиадада Руслан Кудаев муносиб қатнашди.

Пешқадамларга муносиб ўринбосарлар ҳам етишиб чиқмоқда. Бу йил Осиё биринчилигида Малика Ҳакимова ғолиб бўлди. Гулмира Зиёева ва Роман Александров ҳам Шанхайдаги нуфузли турнирда омадли иштирок этди. Кадетлар Марселдаги жаҳон кубоги босқичида дебют қилди.

Узоқ йиллардан бери илк бор Тошкентда халқаро турнир – Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси кубоги учун мусобақа ташкиллаштирилди. Мусобақада Франция қилиқбозлик федерацияси раиси Фредерик Петрушка бошчилигида французлар жамоаси ташриф буюрди. У ўзи билан болалар анжомлари ва бошқа ўқув-машғулотларига керак бўладиган инвентарлардан иборат совғалар олиб келди. Турнир давомида икки мамлакат қиличбозлик федерациялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишув имзоланди. Ёш ўзбекистонликлар жавоб ташрифи билан у ерда бўлиб қайтишди. Француз тенгдошлари билан ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишди.

Ҳудди шундай икки томонлама меморандумлар Швеция, Италия, Россия, Украина федерациялари билан ҳам имзоланди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Миллий олимпия қўмитасида давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича қиличбозлик федерацияси амалга оширган ишларни самарали, деб баҳолади. Бунда Андижонда ўз ичига 50 та ўринли меҳмонхонани олган махсус қиличбозлик мажмуасини қурилиши учун барча ҳужжатлар тайёрлиги инобатга олинди. Ушбу лойиҳанинг смета қиймати – 4,5 млрд сўмни ташкил қилади. Мазкур марказнинг қурилиши ишлари 2014 йил охирига келиб якунланади. Навоийдаги базани ҳам реконструкция қилиш ва бошқа вилоят марказларидаги залларни ҳам капитал таъмирлаш режалаштирилган. Бекобод металлургия комбинати ва Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестиция Вазирлиги кўмагида ушбу олимпия спорт турининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда.

Келгуси мавсумга мураббийлар кенгашининг тақвим режаси тасдиқланди ва унга кўра, асосий мусобақа Инчеондаги (Жанубий Корея) Осиё ўйинлари бўлади.

Тадбир якунида йилнинг энг яхшилари – мураббийлардан Ирина Васильева ва Шавкат Турдиқулов, спортчи Руслан Кудаев махсус совғалар билан тақдирланди.

Тимур Низаев

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 07:25, 21.12.2013. Ўқилди: 5282 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик