Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3478 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 06.09.2025

      05:30 "Всё о главном". Дмитрий Вязьмикин.
      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      13:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Аргентина - Венесуэла.
      17:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      19:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      21:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      23:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      01:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      02:05 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      04:05 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 06.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Московские экстремальные игры 2025.
      10:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      12:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      14:15 "Небесная грация".
      14:35 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      16:15 "Культовые".
      16:45 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      21:15 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      22:00 "Тайны звёзд спорта".
      22:30 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      00:15 "Культовые".
      00:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      02:35 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета.
      04:20 "Сюрпляс".
      04:45 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 06.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Fight Night 35" в Бангкоке, Таиланд. Ибрагим Дауев против Акбара Абдуллаева, Дмитрий Ковтун против Рамболека. Прямая трансляция.
      09:30 Новости.
      09:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 "Век нашего спорта". "Лидия Скобликова. Уральская молния".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      14:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      16:15 Новости.
      16:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      17:30 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. ЦСКА (Москва) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      20:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Сьон" (Швейцария). Прямая трансляция.
      23:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Париже, Франция. Нассурдин Имавов против Кайо Борральо. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 06.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      08:30 Теннис. US Open. Мужчины. 1/2 финала.
      10:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      12:00 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 8 эп.
      12:30 Теннис. US Open. Мужчины. 1/2 финала.
      13:15 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. Пары. Финал. Прямая трансляция.
      20:30 Теннис. US Open. Женщины. 1/2 финала.
      21:30 LIVE Теннис. US Open. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      00:45 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона.
      03:00 Теннис. US Open. Мужчины. Пары. Финал.
      04:30 Теннис. US Open. Женщины. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдумажид Тоиров: «Мураббий педагок демакдир»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Биласиз, «Ишлар қандай?» рукни остида собиқ футболчилар билан уюштирилган интервьюларни эътиборингизга ҳавола этиб келмоқдамиз. Саҳифамизнинг бугунги меҳмони - бутсаларини михга илганига унчалик кўп бўлмаган Абдумажид Тоиров.

XXII миллий чемпионатимизни «Навбаҳор»да бошлаган тажрибали ҳимоячи 2-даврадан қадрдон клуби - «Нефтчи»нинг ёшлар жамоасида фаолият юритди. Хўш, унинг мураббийлик соҳасига ўтишига нима туртки берди, миллионлар ўйинидаги қисматидан қониқиш ҳосил қилдими? Шу каби саволлар билан Абдумажидга мурожаат этиб, фикрларини ёзиб олдик.

 

Мураббийликка ўтиши

 

- Аслида якунланган мавсум арафасида ҳам футболчилик фаолиятимни давом эттиришга аҳд қилиб, «Навбаҳор» билан шартнома имзолагандим. Лекин 1-даврада жамоанинг ўйинлари унчалик қовушмай, кўплаб ўйинларда мағлубиятга учради. «Навбаҳор» мухлисларининг эса талабчан эканликлари барчага маълум. Улар стадионга келишдими, фақат ғалаба кутишади. Ишқибозларни жамоадаги ички муҳит, молиявий муаммолар, ташкилий ишлар умуман қизиқтирмайди. Ваҳоланки, ўша пайт маошларимизда узилишлар бўлганди. Хуллас, эътирозлар сабаб менда руҳий тушкунлик юзага келиб, футбол ўйнашдан кўнглим совиди ва ўйлаб-ўйлаб раҳбариятга фаолиятимни якунлашимни айтдим.

 

Давралар оралиғидаги танаффус пайти эса «Нефтчи»да иш бошлаган Амет Мемет мени мураббийликка таклиф этди. Вақтида унинг қўл остида «Қурувчи» («Бунёдкор») ва «Андижон» клубларида ўйнагандим ва Амет Абдуллаевич имкониятларимни яхши билади. Асосийси, қачондир мураббийлик соҳасида иш бошлашим ҳам тайин эди. Бундан ташқари, «Нефтчи» мен учун қадрдон клуб. Қисқаси, юзага келган имкониятни қўлдан бой бергим келмай, унинг таклифини қабул қилдим ва ёшлар жамоасида иш бошладим. Аммо жисмоний ҳолатим яхшилиги боисми, «Нефтчи»га футболчи сифатида фойдам тегиши мумкинлигини инобатга олиб, мени 2-давра «заявка»сига қўшишди. Эрталаб жамоа ўринбосарларини Сергей Ковшов билан бирга шуғуллантирсам, кечқурун ўзим асосий таркиб футболчилари билан машғулот ўтказардим. Тўғри, 2-даврада футболчи сифатида майдонга тушиш насиб этмади, барибир.

 

Очиғини айтиш керак, футболчилик ва мураббийликнинг орасида катта фарқ бор. Мураббийдан машғулотлар жараёнини режалаштириш, футболчилар ҳаракатларини таҳлил қилиш, кўрсатмалар бериш ва ҳоказолар талаб этилади. Яширмайман, бошланишида 1-2 ой қийналдим. Лекин кейинчалик ҳаммаси изга тушди. Зеро, ёнимда Амет Мемет, Сергей Ковшов ва Элдор Сакаев сингари тажрибали мутахассислар қўллаб-қувватлаб, далда бериб туришди. Бундан ташқари, футболчилик пайти кўплаб таниқли мураббийлар қўл остида тўп суриб, соҳа сир-асрорларини ўрганишга интилганим қўл келди. Шундай устозларимдан бири сифатида Усмон Асқаралиевни келтиришим мумкин. Усмон Аҳмедович қўл остида «Навбаҳор»да ўйнаганимда, у мени худди ўз ёрдамчисидек кўриб, кўплаб маслаҳатлар берарди. Мана, секин-аста мураббийлик соҳасига ҳам кўникяпман. Энди ўзимни майдонда тасаввур ҳам қилолмайман.

 

 

 

ФАОЛИЯТИ

 

- Худога шукр, футболчилик фаолиятим давомида кўплаб таниқли клублар сафида тўп суриш насиб этди. Хусусан, «Нефтчи» алоҳида ажралиб туради. Футболчи сифатида танилишимда жамоа устози Юрий Саркисяннинг ҳиссаси катта. Фарғоналиклар таркибига 1-лигада фаолият юритган «Сурхон»дан қўшилгандим. Шунга қарамай, Юрий Вазгенович мени қўллаб-қувватлаб, шу даражага олиб чиқди. «Нефтчи» сафида 6 йил тўп суриб, Ўзбекистон чемпиони бўлдим, миллий терма жамоада ўйнадим. Айтмоқчиманки, фаолиятим чакки кечмади. Тўғри, Ўзбекистон кубоги финалида 4 маротаба ўйнаганлигимга қарамай, ҳар сафар жамоамиз мағлубиятга учради ва биллур совринни қўлга киритиш менга насиб этмади. Айнан шу нарса армон бўлиб қолди.

 

Афсуски, Юрий Вазгенович жорий йили истеъфога чиқарилди. У «Нефтчи»да салкам 30 йил фаолият юритди ва жамоага кўп меҳнати синди. Фарғона футболининг барча муваффақиятлари унинг номи билан боғлиқ. Лекин футбол қонуни шунақа шафқатсиз. Истеъфо ҳар мураббийнинг бошида бор ва бунга тайёр туриш керак, менимча. Лекин очиғини айтиш керак, Юрий Вазгеновичга нима учун жавоб беррилгани менга қоронғу.

 

 

 

ТАҚДИРИ

 

- «Нефтчи»дан кетган футболчиларнинг ўйинлари унчалик қовушмайди қабилидаги гапларга унчалик қўшилмайман. Барчаси футболчининг ўзига боғлиқ. Тўғри, айрим ўйинчилар Фарғонадан кетиб, бошқа клубларда аввалгидек ўйин намойиш эта олишмаган. Лекин Акмал Холматов, Ғайрат Ҳасанов, Носир Отақўзиев ва Ислом Тўхтахўжаев каби йигитлар янги жамоаларида ҳам етакчиликни ўз қўлларига олишди.

 

Футболчи бўлмаганимда, ўқитувчилик касбини танлардим. Чунки педаголлар оиласида улғайганман. Отам Узун тумани халқ таълими бошқармасида ишлаган бўлсалар, онам мактабда математика фанидан дарс берганлар. Лекин тақдир экан, футболга қизиқишим устунлик қилиб, миллионлар ўйинига кирдим. Бундан сира афсусланмайман. Қолаверса, мана, энди мураббий сифатида ишлаяпман. Бу ҳам таълим йўналишига яқин, ахир.

 

Маълумот учун

 

Абдумажид Тоиров
Туғилган санаси ва манзили: 1974 йил 5 август, Сурхондарё вилояти Узун тумани Футбол билан 10 ёшидан шуғуллана бошлаган  Биринчи мураббийи: Адҳам Отахонов   Амплуаси: ҳимоячи Ўйнаган жамоалари: «Сурхон» (Термиз) - 1996-1999; «Нефтчи» (Фар­ғона) - 2000-2005; «Тўпаланг» (Сариосиё) - 2006; «Қурувчи» («Бунёдкор», Тошкент) - 2007; «Олмалиқ» (Олмалиқ) - 2008; «Хоразм» (Урганч) - 2009; «Андижон» (Андижон) - 2010; «Навбаҳор» (Наманган) - 2011 - 2013 йилнинг 1-давраси
Мураббийлик фаолияти: «Нефт­чи» (ёшлар жамоаси) - 2013 йилнинг 2-даврасидан
Оилали, 3 ўғилнинг отаси  Мухлислик қиладиган клуби: «Бетис» (Испания)
Ёқтирган футболчилари: Криштиану Роналду, Хаби Алонсо

 

Улуғбек УМАРОВ суҳбатлашди
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:16, 01.01.2014. Ўқилди: 4240 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.