Мамлакатимиздаги энг илғор назоратчи ҳакам, ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев бир ой давомида Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси томонидан БАА ҳамда Саудия Арабистонида ташкил этилган семинарларда иштирок этди.
Биз сафар таасуротлари хусусида Фарҳод акадан алоҳида интервью олдик. Суҳбатни ўқиш асносида «ҳакамлар оиласи», дея ном олган Абдуллаевлар хонадони билан яқиндан танишишингиз мумкин.
- Фарҳод ака, аввало, БААдаги семинар ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Унда кимлар иштирок этишди, қандай маърузалар бўлди?
- Семинарда ОФКнинг 97 нафар бош ҳаками ҳамда рефери ёрдамчиси қатнашди. Бу ОФКнинг биринчи лойиҳаси эди. Зеро, шу пайтгача рефери ва лайнсменлар алоҳида-алоҳида семинарларда қатнашишарди. Бу галги тадбирда «офсайд», яъни ўйиндан ташқари ҳолат, тўп қўл билан ўйналган вазиятлар, қоида бузиш даражаси, жарима майдончаси ичида қоидага зид ҳаракатланиш каби сўнгги пайтларда эътироз ва мунозараларга сабаб бўлаётган кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Яна сариқ ва қизил карточка кўрсатиш бўйича олдиндан тайёрланган махсус видеоматериаллар намойиш этилди. Табиийки, назарий дарслардан ташқари, фитнес-тест ва жисмоний машғулотлар ҳам ўтказилди.
- Дубайдаги семинарда ўзбекистонлик 10 нафар ҳакам ва ассистент ҳам қатнашди. Уларнинг иштироклари хусусида нима дея оласиз?
- Семинар давомида ҳакамларга бештадан тест саволлари берилди. Эътиборга молик жиҳати, тест бўйича ҳакамларимиз биринчи ўринни эгаллашди. Бундан ташқари, улар фитнес-тест ва бошқа машғулотларда ҳам юқори даражада иштирок этишди. Айтайлик, видео-тест ҳамда қонун-қоидаларни ўз ичига олган тестлар бўйича Валентин Коваленко энг яхши натижани қайд этди, яъни барчадан юқори балл тўплади.
- Ҳакамларга қандай нормативлар қўйилди? Умуман, бу борада ўзгаришлар борми?
- Нормативлар деярли ўша-ўша. Лекин жаҳон чемпионатига таёргарлик кўраётган ҳакамларга галдаги семинарларда қўшимча тестлар берилади.
- БААдан сўнг Саудия Арабистонида ҳам семинар ўтказилди...
- Саудия Арабистони футбол федерацияси ФИФАга ўзбекистонлик инструкторни, яъни каминани чақириш таклифи билан чиққанди. Айнан шу сўровга биноан БААдаги семинардан сўнг Ар-Риёд шаҳрига бордим. Янги йилни ҳам ўша ерда кутиб олдим. Ар-Риёдда Саудия Арабистонининг жами 280 нафар ҳакамига семинар ўтказилди. Шулардан 40 нафари назоратчи ҳакам. Семинар 21 декабрдан 3 январгача давом этди. Саудиялик ҳакамлар даража ва савияси юксалиб боряпти. Чунончи, 2013 йилнинг ўзида ушбу мамлакат ҳакамларига англиялик Стив Беннетт, ирландиялик Лесли Ирвин, россиялик Валентин Иванов, америкалик Ессе Багамаст, сингапурлик Шамсул Майдин каби яқин ўтмишнинг таниқли ва тажрибали реферилари семинар ўтказишди. Улар ҳозирда ФИФА назоратчиси сифатида фаолият олиб боришяпти.
- Табиийки, ФИФА ва ОФКнинг кўплаб мутахассислари билан тез-тез суҳбатда бўласиз. Айтингчи, ФИФА ва ОФКдаги соҳа мутасаддилари ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакамларнинг 2013 йилги фаолиятларини қандай баҳолашмоқда?
- Айтиш мумкинки, жуда ҳам яхши. Бир қатор ижобий фикрлар эшитдик. Лекин ҳамма ҳам хато қилади. Беайб парвардигор. Хато қилмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Ҳатто компьютер ҳам хатога йўл қўйиши эҳтимолдан холи эмас.
- Кўпчиликнинг фикрича, 2013 йили Осиёнинг 4, мамлакатимизнинг эса 8 карра энг яхши рефериси Равшан Эрматовнинг ишида бироз пасайиш кузатилгандек бўлди. ФИФА инструктори сифатида буни қандай изоҳлайсиз?
- Шахсан мен ҳеч қандай пасайишни сезганим йўқ. Равшан ҳамон профессионал рефери ҳисобланади. Лекин ўйинларни мудом юқори даражада бошқариш осон эмас. Эрматовга ўхшаган ҳакамлар дунёда жуда кам. Буни тўғри тушуниш керак. Очиғи, бошқа давлатларга борганимда, Ўзбекистондан эканлигимни айтсам, ҳамма хурсанд бўлади. Ўзбек ҳакамлигини жуда кучли, дейишади. Шу юрт фарзанди бўлганим учунгина бу сўзларни айтаётганим йўқ. Ҳақиқатан ҳам, бундай эътирофларни сўнгги пайтларда кўп маротаба эшитяпман.
- ФИФА рефериси, рейтингда Равшан Эрматовдан сўнг иккинчи ўринда турувчи Валентин Коваленко ҳам шубҳасиз, энг иқтидорли ҳакамларимиздан бири саналади. Унинг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Сизнингча, Коваленко Эрматовнинг соясида қолиб кетмаяптими?
- Аниқ айтишим мумкин, Коваленконинг Осиёдаги обрўси жуда баланд. Валентин билан кўп ўйинларда биргаликда ишладик. У ўта профессионал. Ўйинларни нозик дид билан бошқаради. Бу ҳакамимизнинг салоҳияти юқори. Ишонч билан таъкидлайманки, унга ҳали ўзини кўрсатиши учун имконият берилади.
- Умуман, талқинингиз бўйича энг кучли уч нафар ҳакам кимлар?
- 1. Равшан Эрматов, 2. Педру Проэнса (Португалия), 3. Жунайт Чақир (Туркия).
- 2013 йил шахсан ўзингиз учун қандай ўтди? Мусобақалар ва халқаро семинарлардан бўшамадингиз, чоғи...
- Ҳа, йил бўйи жуда банд бўлдим. Айтайлик, дунёнинг 14та мамлакатида ташкил этилган ФИФА семинарларида қатнашдим. Ҳиндистон ва Қирғизистонда 2 мартадан, шунингдек, Швейцария, Лаос, БАА, Саудия Арабистони, Хитой, Австралия, Непал, Бутан, Покистон, Бангладеш, Туркманистон ҳамда Тожикистонда ташкил этилган ФИФА семинарларига инструктор сифатида бордим. Бундан ташқари, зиммамга ОФКнинг элит ҳакамларини танлаш ва тақдим этиш вазифаси ҳам юклатилди. 2013 йил ҳисобидан Иордания, Фаластин, Саудия Арабистони ва Яманда бўлиб, 7 нафар хакамга баҳо бердим. Ўзбекистонда ҳам январь ва июнь ойларида назоратчилар ҳамда олий лига ҳакамлари учун семинар ўтказдим.
- Кўпчиликни назоратчи ва комиссарнинг вазифалари нималардан иборат эканлиги қизиқтиради. Шу ўринда бу масалага ойдинлик киритиб ўтсангиз...
- Назоратчи фақат ҳакамлар гуруҳи билан ишлайди, унинг ишини баҳолайди. Ўйин пайти ҳакамлар ҳаракатларини кузатиб, алоҳида баҳо қўяди ва ФИФА ёки ОФКга ҳисобот тариқасида жўнатади. Комиссарнинг иши эса бироз кўпроқ. Стадионнинг ҳолатини назоратдан ўтказади. Учрашувдан бир кун олдин ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг ташкил этади. Мухлислар ва тартибни сақлаш органи ходимларининг ҳаракатларига ҳам комиссар жавобгар. ОФК ва ФИФАда 45 ёшгача ҳакамлик қилиш мумкин. Бизда эса бу чегара 48 ёш. Комиссар ҳакамликдан чиққан бўлиши шарт эмас. Бугунги кунда ишлаётган аксарият комиссарлар ўз давлатлари федерацияларида ҳам фаолият юритишади.
- 2014 йилдан нималарни кутяпсиз ва режаларингиз қандай?
- Албатта, йилнинг энг йирик ва узоқ кутилган мусобақаси бу - жаҳон чемпионати. ФИФА ўз инструкторларига февраль ойида Испанияда бўлиб ўтадиган семинарда янги йўналиш ва материалларни тақдим этади. Фурсатдан фойдаланиб, ҳакамларимиз, улар билан ишлаётганлар, қолаверса, жамоаларимизга янги футбол мавсумида омад тилайман. 2014 йили ҳакамларимиз ҳам, жамоаларимиз ҳам халқаро майдонда катта муваффақият қозонишади, деган умиддаман.
- Янги йилни хорижда кутиб олдингиз. Бундай ҳолатга аввал ҳам тушганмидингиз?
- Ҳа, бу осон эмас. Лекин ҳакамлик ҳаётимнинг катта ва ажралмас бир қисми. Албатта, бир ой ватандан йироқда бўлиш оғир. Муҳими, оила аъзоларим мени тушунишади. Бунинг учун уларга раҳмат.
- Энди оилангиз ҳақида ҳам маълумот берсангиз...
- 2013 йил «Мустаҳкам оила йили» бўлганди. 8 декабрь куни ҳурматли Юртбошимиз 2014 йилни «Соғлом бола йили», деб эълон қилдилар. Ҳозирда 4 нафар фарзандим бор: уч қиз, бир ўғил. Катта қизим Жана 2-синфда ўқияпти. Кейингиси Марям 5 ёшда. Ўғлим Имран 4 ёш ва энг кенжамиз Самира 3 ёшда. Икки қизим рақс тўгарагига қатнашишяпти. Ўғлим ёш бўлсада, футболга меҳри тушиб улгурди. Ўйинчоқлари орасида тўп алоҳида туради. Жисмоний ҳолатимни бир маромда ушлаб туриш учун ҳар куни эрталаб стадионда югураман, машқларни бажараман. Ёғингарчилик бўлмаган кунлари ўғлим мен билан бирга машқларни бажаради. Рафиқамнинг ҳам футболдан хабари бор. Уйда бирга ўйинларни томоша қилаётганимизда, ҳакам нотўғри ҳуштак чалса, албатта, буни сезади. Вазиятга кўп ҳолларда тўғри баҳо беради. Ўзи аслида бизни ҳакамлар оиласи, дейишади. Отам таниқли ҳакам ва назоратчи - Алишер Абдуллаев. Оилада икки фарзандмиз. Укам Темур ҳам ҳакамлик соҳасини танлаган. Бир сўз билан айтганда, ака-укалар ота касбини давом эттиряпмиз. Барча болалар сингари футболга ёшлигимдан меҳр қўйганман. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Чунки оилавий муҳит истайсизми-йўқ, бизни шу йўлга йўналтирган. Отам ўзлари билан бирга футбол ўйинларига олиб борардилар. Ўзим ҳам чакки ўйнамасдим. Лекин негадир футболчи бўлишдан кўра, ҳакамликка иштиёқим кучлироқ чиқди. Аввалига ўқиб ўргандим. Бу борада биринчи устозим сифатида дадамни айтаман. 1993 йилдан ҳакамликни бошладим. Аввалига шаҳар биринчилиги ўйинларида ишладим. 1994 йилдан эса 1-лигада ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият бошладим. Секин-аста олий лига ва кубок ўйинларига ҳам таклиф этишди. Ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди, Ға-залкентда бир ўйинни оилавий бошқарганмиз. Отам бош ҳакам бўлганлар, мен ва укам қанотларда ёрдам бергандик. Бундай ҳолат тарихда бошқа кузатилмаган. 2000 йили ФИФА рўйхатига тушдим. Илк халқаро ўйинимиз Турсунзодада бўлиб ўтган. Ўшанда Тожикистон ва Туркманистон клублари ўртасидаги ўйинни бошқаргандик. Ноил Лутфулин бош ҳакам, мен ва Марат Исмоилов ассистентлик қилгандик. Шундан сўнг кўплаб халқаро ўйинларда ҳакам ёрдамчиси бўлдим. Афсуски, машғулотларнинг бирида орттирилган жароҳат туфайли фаолиятимга якун ясашга тўғри келди. Умуман, 2006 йилгача ҳакам ёрдамчиси сифатида ишладим. Бу борадаги сўнгги ўйиним Ҳиндистонда кечди. 35 ёшимда назоратчи ҳакамликка ўтдим. 2008 йили Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган ОФК штаб-квартирасида ишладим. Бугунги кунда эса ФИФА ва ОФК инструкториман. Ҳакамлик жуда нозик касб. Чунки биргина нотўғри қарор туфайли қандай ҳолат вужудга келишини жуда яхши биласиз. Жамоалар ортида бутун бир миллат, халқ турганини ёддан чиқармаслик керак. Айримлар қанот ҳакамларига осонроқ, деб ўйлашади. Бу фикрга асло қўшилмайман. Айниқса, футбол тезлашган бугунги кунда ҳакам ассистентларининг роли ошиб кетди. Ўйиндан ташқари ҳолат борми ёки йўқ, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтдими ёки йўқ каби саволларга ҳар 2та ўйиндан биттасида дуч келяпмиз. Майдондаги ҳакам футболчилар орасидан вазиятни кўрмаслиги мумкин. Бу ҳолатда лайнсменлар ташаббус кўрсатишлари керак. Юқорида айтдим, ҳакам ҳам инсон, у адашишдан ҳимояланмаган. Кўп ҳолатларда ҳакамларни айблаб кетишади. Бу нотўғри. Ҳозирда ОФК ҳам, ФИФА ҳам бу масалаларга жиддий эътибор қаратяпти ва ҳакамлар, ассистентлар учун қў-шимча семинарларни жорий қил-япти. Масалан, ўйиндан ташқари ҳолат бўйича 5 соатлик дастур бўйича семинар ташкил этилади. Симуляция, яъни муғомбирлик бўйича алоҳида семинар бор. Муғомбирлик ҳам жуда катта мавзу. Айниқса, араб футболида урф бўлган. Клубларимиз ва терма жамоаларимиз иштирокидаги ўйинларда бундай ҳолатларга кўп дуч келганмиз. Мен турли муғомбирликлар ишлатилган вазиятларни йиғиб, ФИФА ва ОФКга жўнатганман. Бугунги кунда менинг изланишларимдан семинарларда кенг фойдаланишяпти. Ҳозир кўпчилик видеотакрорларни жорий қилишни талаб қиляпти. Менимча, бу нотўғри. Чунки шундай ҳолатда футболнинг жозибасига путур етади. Ҳар 5-10 дақиқада ҳакам ўйинни тўхтатиб, видеотакрорга мурожаат қилаверса, ўйин 3 соатга чўзилиб кетади. Бу табиийки, одамларни миллионлар ўйинидан зериктиради. Хуллас, ҳаммаси табиийлигича қолгани маъқул. - Фарҳод ака, аввало, БААдаги семинар ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Унда кимлар иштирок этишди, қандай маърузалар бўлди?
- Семинарда ОФКнинг 97 нафар бош ҳаками ҳамда рефери ёрдамчиси қатнашди. Бу ОФКнинг биринчи лойиҳаси эди. Зеро, шу пайтгача рефери ва лайнсменлар алоҳида-алоҳида семинарларда қатнашишарди. Бу галги тадбирда «офсайд», яъни ўйиндан ташқари ҳолат, тўп қўл билан ўйналган вазиятлар, қоида бузиш даражаси, жарима майдончаси ичида қоидага зид ҳаракатланиш каби сўнгги пайтларда эътироз ва мунозараларга сабаб бўлаётган кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Яна сариқ ва қизил карточка кўрсатиш бўйича олдиндан тайёрланган махсус видеоматериаллар намойиш этилди. Табиийки, назарий дарслардан ташқари, фитнес-тест ва жисмоний машғулотлар ҳам ўтказилди.
- Дубайдаги семинарда ўзбекистонлик 10 нафар ҳакам ва ассистент ҳам қатнашди. Уларнинг иштироклари хусусида нима дея оласиз?
- Семинар давомида ҳакамларга бештадан тест саволлари берилди. Эътиборга молик жиҳати, тест бўйича ҳакамларимиз биринчи ўринни эгаллашди. Бундан ташқари, улар фитнес-тест ва бошқа машғулотларда ҳам юқори даражада иштирок этишди. Айтайлик, видео-тест ҳамда қонун-қоидаларни ўз ичига олган тестлар бўйича Валентин Коваленко энг яхши натижани қайд этди, яъни барчадан юқори балл тўплади.
- Ҳакамларга қандай нормативлар қўйилди? Умуман, бу борада ўзгаришлар борми?
- Нормативлар деярли ўша-ўша. Лекин жаҳон чемпионатига таёргарлик кўраётган ҳакамларга галдаги семинарларда қўшимча тестлар берилади.
- БААдан сўнг Саудия Арабистонида ҳам семинар ўтказилди...
- Саудия Арабистони футбол федерацияси ФИФАга ўзбекистонлик инструкторни, яъни каминани чақириш таклифи билан чиққанди. Айнан шу сўровга биноан БААдаги семинардан сўнг Ар-Риёд шаҳрига бордим. Янги йилни ҳам ўша ерда кутиб олдим. Ар-Риёдда Саудия Арабистонининг жами 280 нафар ҳакамига семинар ўтказилди. Шулардан 40 нафари назоратчи ҳакам. Семинар 21 декабрдан 3 январгача давом этди. Саудиялик ҳакамлар даража ва савияси юксалиб боряпти. Чунончи, 2013 йилнинг ўзида ушбу мамлакат ҳакамларига англиялик Стив Беннетт, ирландиялик Лесли Ирвин, россиялик Валентин Иванов, америкалик Ессе Багамаст, сингапурлик Шамсул Майдин каби яқин ўтмишнинг таниқли ва тажрибали реферилари семинар ўтказишди. Улар ҳозирда ФИФА назоратчиси сифатида фаолият олиб боришяпти.
- Табиийки, ФИФА ва ОФКнинг кўплаб мутахассислари билан тез-тез суҳбатда бўласиз. Айтингчи, ФИФА ва ОФКдаги соҳа мутасаддилари ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакамларнинг 2013 йилги фаолиятларини қандай баҳолашмоқда?
- Айтиш мумкинки, жуда ҳам яхши. Бир қатор ижобий фикрлар эшитдик. Лекин ҳамма ҳам хато қилади. Беайб парвардигор. Хато қилмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Ҳатто компьютер ҳам хатога йўл қўйиши эҳтимолдан холи эмас.
- Кўпчиликнинг фикрича, 2013 йили Осиёнинг 4, мамлакатимизнинг эса 8 карра энг яхши рефериси Равшан Эрматовнинг ишида бироз пасайиш кузатилгандек бўлди. ФИФА инструктори сифатида буни қандай изоҳлайсиз?
- Шахсан мен ҳеч қандай пасайишни сезганим йўқ. Равшан ҳамон профессионал рефери ҳисобланади. Лекин ўйинларни мудом юқори даражада бошқариш осон эмас. Эрматовга ўхшаган ҳакамлар дунёда жуда кам. Буни тўғри тушуниш керак. Очиғи, бошқа давлатларга борганимда, Ўзбекистондан эканлигимни айтсам, ҳамма хурсанд бўлади. Ўзбек ҳакамлигини жуда кучли, дейишади. Шу юрт фарзанди бўлганим учунгина бу сўзларни айтаётганим йўқ. Ҳақиқатан ҳам, бундай эътирофларни сўнгги пайтларда кўп маротаба эшитяпман.
- ФИФА рефериси, рейтингда Равшан Эрматовдан сўнг иккинчи ўринда турувчи Валентин Коваленко ҳам шубҳасиз, энг иқтидорли ҳакамларимиздан бири саналади. Унинг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Сизнингча, Коваленко Эрматовнинг соясида қолиб кетмаяптими?
- Аниқ айтишим мумкин, Коваленконинг Осиёдаги обрўси жуда баланд. Валентин билан кўп ўйинларда биргаликда ишладик. У ўта профессионал. Ўйинларни нозик дид билан бошқаради. Бу ҳакамимизнинг салоҳияти юқори. Ишонч билан таъкидлайманки, унга ҳали ўзини кўрсатиши учун имконият берилади.
- Умуман, талқинингиз бўйича энг кучли уч нафар ҳакам кимлар?
- 1. Равшан Эрматов, 2. Педру Проэнса (Португалия), 3. Жунайт Чақир (Туркия).
- 2013 йил шахсан ўзингиз учун қандай ўтди? Мусобақалар ва халқаро семинарлардан бўшамадингиз, чоғи...
- Ҳа, йил бўйи жуда банд бўлдим. Айтайлик, дунёнинг 14та мамлакатида ташкил этилган ФИФА семинарларида қатнашдим. Ҳиндистон ва Қирғизистонда 2 мартадан, шунингдек, Швейцария, Лаос, БАА, Саудия Арабистони, Хитой, Австралия, Непал, Бутан, Покистон, Бангладеш, Туркманистон ҳамда Тожикистонда ташкил этилган ФИФА семинарларига инструктор сифатида бордим. Бундан ташқари, зиммамга ОФКнинг элит ҳакамларини танлаш ва тақдим этиш вазифаси ҳам юклатилди. 2013 йил ҳисобидан Иордания, Фаластин, Саудия Арабистони ва Яманда бўлиб, 7 нафар хакамга баҳо бердим. Ўзбекистонда ҳам январь ва июнь ойларида назоратчилар ҳамда олий лига ҳакамлари учун семинар ўтказдим.
- Кўпчиликни назоратчи ва комиссарнинг вазифалари нималардан иборат эканлиги қизиқтиради. Шу ўринда бу масалага ойдинлик киритиб ўтсангиз...
- Назоратчи фақат ҳакамлар гуруҳи билан ишлайди, унинг ишини баҳолайди. Ўйин пайти ҳакамлар ҳаракатларини кузатиб, алоҳида баҳо қўяди ва ФИФА ёки ОФКга ҳисобот тариқасида жўнатади. Комиссарнинг иши эса бироз кўпроқ. Стадионнинг ҳолатини назоратдан ўтказади. Учрашувдан бир кун олдин ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг ташкил этади. Мухлислар ва тартибни сақлаш органи ходимларининг ҳаракатларига ҳам комиссар жавобгар. ОФК ва ФИФАда 45 ёшгача ҳакамлик қилиш мумкин. Бизда эса бу чегара 48 ёш. Комиссар ҳакамликдан чиққан бўлиши шарт эмас. Бугунги кунда ишлаётган аксарият комиссарлар ўз давлатлари федерацияларида ҳам фаолият юритишади.
- 2014 йилдан нималарни кутяпсиз ва режаларингиз қандай?
- Албатта, йилнинг энг йирик ва узоқ кутилган мусобақаси бу - жаҳон чемпионати. ФИФА ўз инструкторларига февраль ойида Испанияда бўлиб ўтадиган семинарда янги йўналиш ва материалларни тақдим этади. Фурсатдан фойдаланиб, ҳакамларимиз, улар билан ишлаётганлар, қолаверса, жамоаларимизга янги футбол мавсумида омад тилайман. 2014 йили ҳакамларимиз ҳам, жамоаларимиз ҳам халқаро майдонда катта муваффақият қозонишади, деган умиддаман.
- Янги йилни хорижда кутиб олдингиз. Бундай ҳолатга аввал ҳам тушганмидингиз?
- Ҳа, бу осон эмас. Лекин ҳакамлик ҳаётимнинг катта ва ажралмас бир қисми. Албатта, бир ой ватандан йироқда бўлиш оғир. Муҳими, оила аъзоларим мени тушунишади. Бунинг учун уларга раҳмат.
- Энди оилангиз ҳақида ҳам маълумот берсангиз...
- 2013 йил «Мустаҳкам оила йили» бўлганди. 8 декабрь куни ҳурматли Юртбошимиз 2014 йилни «Соғлом бола йили», деб эълон қилдилар. Ҳозирда 4 нафар фарзандим бор: уч қиз, бир ўғил. Катта қизим Жана 2-синфда ўқияпти. Кейингиси Марям 5 ёшда. Ўғлим Имран 4 ёш ва энг кенжамиз Самира 3 ёшда. Икки қизим рақс тўгарагига қатнашишяпти. Ўғлим ёш бўлсада, футболга меҳри тушиб улгурди. Ўйинчоқлари орасида тўп алоҳида туради. Жисмоний ҳолатимни бир маромда ушлаб туриш учун ҳар куни эрталаб стадионда югураман, машқларни бажараман. Ёғингарчилик бўлмаган кунлари ўғлим мен билан бирга машқларни бажаради. Рафиқамнинг ҳам футболдан хабари бор. Уйда бирга ўйинларни томоша қилаётганимизда, ҳакам нотўғри ҳуштак чалса, албатта, буни сезади. Вазиятга кўп ҳолларда тўғри баҳо беради. Ўзи аслида бизни ҳакамлар оиласи, дейишади. Отам таниқли ҳакам ва назоратчи - Алишер Абдуллаев. Оилада икки фарзандмиз. Укам Темур ҳам ҳакамлик соҳасини танлаган. Бир сўз билан айтганда, ака-укалар ота касбини давом эттиряпмиз. Барча болалар сингари футболга ёшлигимдан меҳр қўйганман. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Чунки оилавий муҳит истайсизми-йўқ, бизни шу йўлга йўналтирган. Отам ўзлари билан бирга футбол ўйинларига олиб борардилар. Ўзим ҳам чакки ўйнамасдим. Лекин негадир футболчи бўлишдан кўра, ҳакамликка иштиёқим кучлироқ чиқди. Аввалига ўқиб ўргандим. Бу борада биринчи устозим сифатида дадамни айтаман. 1993 йилдан ҳакамликни бошладим. Аввалига шаҳар биринчилиги ўйинларида ишладим. 1994 йилдан эса 1-лигада ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият бошладим. Секин-аста олий лига ва кубок ўйинларига ҳам таклиф этишди. Ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди, Ға-залкентда бир ўйинни оилавий бошқарганмиз. Отам бош ҳакам бўлганлар, мен ва укам қанотларда ёрдам бергандик. Бундай ҳолат тарихда бошқа кузатилмаган. 2000 йили ФИФА рўйхатига тушдим. Илк халқаро ўйинимиз Турсунзодада бўлиб ўтган. Ўшанда Тожикистон ва Туркманистон клублари ўртасидаги ўйинни бошқаргандик. Ноил Лутфулин бош ҳакам, мен ва Марат Исмоилов ассистентлик қилгандик. Шундан сўнг кўплаб халқаро ўйинларда ҳакам ёрдамчиси бўлдим. Афсуски, машғулотларнинг бирида орттирилган жароҳат туфайли фаолиятимга якун ясашга тўғри келди. Умуман, 2006 йилгача ҳакам ёрдамчиси сифатида ишладим. Бу борадаги сўнгги ўйиним Ҳиндистонда кечди. 35 ёшимда назоратчи ҳакамликка ўтдим. 2008 йили Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган ОФК штаб-квартирасида ишладим. Бугунги кунда эса ФИФА ва ОФК инструкториман. Ҳакамлик жуда нозик касб. Чунки биргина нотўғри қарор туфайли қандай ҳолат вужудга келишини жуда яхши биласиз. Жамоалар ортида бутун бир миллат, халқ турганини ёддан чиқармаслик керак. Айримлар қанот ҳакамларига осонроқ, деб ўйлашади. Бу фикрга асло қўшилмайман. Айниқса, футбол тезлашган бугунги кунда ҳакам ассистентларининг роли ошиб кетди. Ўйиндан ташқари ҳолат борми ёки йўқ, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтдими ёки йўқ каби саволларга ҳар 2та ўйиндан биттасида дуч келяпмиз. Майдондаги ҳакам футболчилар орасидан вазиятни кўрмаслиги мумкин. Бу ҳолатда лайнсменлар ташаббус кўрсатишлари керак. Юқорида айтдим, ҳакам ҳам инсон, у адашишдан ҳимояланмаган. Кўп ҳолатларда ҳакамларни айблаб кетишади. Бу нотўғри. Ҳозирда ОФК ҳам, ФИФА ҳам бу масалаларга жиддий эътибор қаратяпти ва ҳакамлар, ассистентлар учун қў-шимча семинарларни жорий қил-япти. Масалан, ўйиндан ташқари ҳолат бўйича 5 соатлик дастур бўйича семинар ташкил этилади. Симуляция, яъни муғомбирлик бўйича алоҳида семинар бор. Муғомбирлик ҳам жуда катта мавзу. Айниқса, араб футболида урф бўлган. Клубларимиз ва терма жамоаларимиз иштирокидаги ўйинларда бундай ҳолатларга кўп дуч келганмиз. Мен турли муғомбирликлар ишлатилган вазиятларни йиғиб, ФИФА ва ОФКга жўнатганман. Бугунги кунда менинг изланишларимдан семинарларда кенг фойдаланишяпти. Ҳозир кўпчилик видеотакрорларни жорий қилишни талаб қиляпти. Менимча, бу нотўғри. Чунки шундай ҳолатда футболнинг жозибасига путур етади. Ҳар 5-10 дақиқада ҳакам ўйинни тўхтатиб, видеотакрорга мурожаат қилаверса, ўйин 3 соатга чўзилиб кетади. Бу табиийки, одамларни миллионлар ўйинидан зериктиради. Хуллас, ҳаммаси табиийлигича қолгани маъқул.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).