Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Шўртан"нинг янги мавсумга тайёргарлик режаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Шўртан
Рукн: Янгиликлар
A A A

Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган “Шўртан” жамоаси дастлабки машғулотларни айни пайтда Ғузорда ўтказмоқда. Мазкур жараён 24 январь кунидан эътиборан пойтахтга кўчади. Тошкентдаги тайёргарлик босқичининг дастлабкиси 7 февралга қадар бўлиши кўзда тутилган.

Раҳбарият билан ўзаро келишилган ҳолда мураббийлар штаби томонидан бу давр мобайнида бир қатор жамоалар билан синов-назорат учрашувларини ўтказиш режаси ҳам ишлаб чиқилган. Аввал хабар берганимиздек, ғузорликларнинг бу йилги мақсадлари яна мамлакатимиз футболининг Олий лигасига қайтиш. Шу боис тайёргарлик режаси пухта ва жиддий асосда тузилган.

Пойтахтда ташкиллаштириладиган йиғин давомида ўтказиладиган учрашувлардаги спарринг рақибларнинг барчаси Олий лига вакиллари эканлиги юқоридаги фикрларимизга яққол мисол бўла олади. Жумладан,ўтказиладиган ўйинларда “Пахтакор”, “Бухоро”, “Локомотив”, “Металлург”, “Сўғдиёна” каби жамоалар “Шўртан”га қарши майдонга чиқади. Айниқса, пойтахт “темирйўлчилари” учун ғузорликлар билан кечадиган баҳс Осиё Чемпионалар Лигаси саралаш учрашувидан олдин сўнгги ва муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

“Шўртан” футболчиларига 7-10 февраль кунлари қисқа танаффус берилади. 11-24 февраль кунлари оралиғида эса Мухтор Қурбонов шогирдлари Тошкентдаги иккинчи тайёргарлик босқичига киришишади. Бу давр ҳам “Шўртан” учун муҳим палла ҳисобланади ва шунинг учун ҳам ўртоқлик синов учрашувлари режага кўра давом эттирилади. Ўз ўрнида ҳар йили мавсум арафасида анъанавий тарзда ўтказиладиган Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси турнирида ғузорликларнинг иштирок этиши маълум бўлди. Бу ҳақда жамоа раҳбарияти (бош директор Облаёр Расулов) клуб матбуот хизматига расман хабар берди. 

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 08:22, 13.01.2014. Ўқилди: 3007 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик