Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гўзал(лик) посбон(и)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аёллар футболи ривожланмоқда. Айниқса олимпиада ўйинлари орқали аёл футболчилар ҳам дунё бўйлаб танилмоқда. Келинг бугун АҚШ терма жамоасининг латофатли посбони Ҳоуп Соло ҳақида гаплашсак.

Ҳоуп Амелиа Соло 1981 йил 30 июнда АҚШнинг Вашингтон штатида туғилган. Футбол бўйича АҚШ аёллар терма жамоаси дарвозабони. Икки карра олимпиада чемпиони. 2000 йилдан буён АҚШ терма жамоасида ҳаракат қилади. Дастлаб Вашингтон университетининг жамоасида футболчилик фаолиятини бошлаган. Профессионал тарзда футбол билан шуғуллана бошлаганидан кейин аёллар футболи бир қадар ривожланган Швеция ва Франция чемпионатларида омадини синаб кўради. 2009-2011 йилларда АҚШ аёллар лигасида қатнашувчи «Сант Луис Атлетик» шарафини ҳимоя қилади. 2012 йилда эса «Сиетл»га кўчиб ўтади.

Соло аёллар футболида дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. 2007 йилги жаҳон чемпионатида жуда ёрқин ўйин кўрсатиб, жамоасининг ярим финалгача етиб келишига катта ҳисса қўшади. Ярим финалгача 4та ўйинда майдонга тушиб иккита гол ўтказиб юборади. Ярим финалда эса кутилмаганда мураббий Грен Райн уни захирада қолдиради ва дарвозани Брианна Скури қўриқлайди. Натижада Бразилия финал йўлида АҚШни 4:0 ҳисобида мағлуб этади. 2008 ҳамда 2012 йилларда бўлиб ўтган ёзги олимпиада ўйинларида Соло АҚШнинг асосий дарвозабони сифатида икки марта қаторасига олимпиада чемпионига айланади. 2011 йилги жаҳон чемпионатида АҚШ чорак финалда Бразилияни пенальтилар сериясида мағлуб этади. Бу баҳсда Соло ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатади. Ўша мусобақада АҚШ Японияга финалда пенальтилар сериясида имкониятни бой берган бўлишига қарамай, Соло «Олтин қўлқоп»ни қўлга киритади. Мусобақанинг «Бронза тўп»и ҳам айнан Солога топиширилади. Айнан шу мусобақадаги иштирокидан кейин Соло жуда машҳур бўлиб кетди. Уни дунёдаги таниқли телеканаллар кўрсатувларига таклиф қила бошлашди. Журналларнинг биринчи саҳифасида ҳам Ҳоупни тез-тез учратиш мумкин бўлиб қолди. Лондон олимпиадасида олтин медаларни қўлга киритганидан кейин Соло ўзининг «Ҳоупнинг хотиралари» номли автобиографиясини чоп этади.

Ҳоуп Вашингтоннинг Ричланд туманида Жуди ва Жефрей Сололар оиласида дунёга келади. Унинг отаси Вьетнам жанги ветерани бўлиб бўлиб, асли италиялик. У ҳам ёшлигида футбол ўйнаган. 7 ёшлигида отаси Ҳоуп ва акаси Маркусни Якимадаги бейсбол мактабига беради. Улар ҳар куни 3 соатлик йўлда қатнашларига тўғри келарди. Шунинг учун отаси уларнинг бир неча кун меҳмонхонада туришларини айтади. Ҳоуп нимадир бўлганини сезганди, лекин унга ҳеч нарса дейишмайди. Кейинчалик маълум бўлишича, унинг отасини одам савдосида айблаб қўлга олишади. Бу воқеадан кейин унинг ота-онаси ажрашишади, лекин Ҳоуп отаси билан яхши алоқани сақлаб қолади. Университетда таҳсил олаётган вақтида отаси оламдан ўтади. Ҳоупнинг футболчилик фаолиятида университетдаги ўйинлари жуда катта ўрин эгаллашини ҳамон эслайди. У айниқса, ўша вақтлардаги жамоанинг дарвозаболар мураббийи Эми Грифинни жуда илиқ сўзлар билан эслайди: «Мен университетда ўйнаб юрга вақтларимда ўйинларни ютишга қизиқардим, лекин кейин англаб етдимки, менинг вазифам ўйинни қутқариш, жамоани голдан сақлаш. Бу учун терма жамоадаги мураббийлар ва айниқса Эми Грифинга алоҳида миннатдорчилик билдираман”. 2009 йилда Ҳоуп АҚШда йилнинг энг яхши спортчи аёли бўлди ва бу номга эга бўлган биринчи дарвозабон бўлиб тарихдан жой олди.

Соло АҚШлик футболчи (американча футбол) Жереми Стивенснинг турмуш ўртоғи ҳисобланади. Улар анча вақт учрашиб юришади. 2012 йилнинг 12 ноябрида Жеремини полиция қўлга олади, лекин эртаси куни уни айблаш учун етарли асос топа олишмайди ва қўйиб юборишади. Ўша куниёқ икки футболчи оила қуришади. Соло Nike фирмасининг рекламачиларидан бири ҳисобланади. Шунинг билан бирга у ESPN телеканалида ҳам тез-тез кўриниш беради. 

Қизиғи, Солонинг орзуси ҳужумчи бўлиш эди. У коллежда бўлган вақтида ҳужумчи бўлган ва юздан кўп гол уриб энг яхши ҳужумчи номига сазоввор бўлади. “Футболчи бўлиш менинг орзум бўлган, лекин дарвозабонлик эмас. Бу позицияга кўникишим учун анча вақт керак бўлди” дейди дарвозабон. Айни вақтда Соло ҳеч қайси моделлардан қолишмаган ҳолда гўзаллик рекламаларида фаол қатнашмоқда.

Ўткир Жалолхонов

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:10, 24.01.2014. Ўқилди: 5850 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.