Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дилшод Шарофетдинов: «Малайзия чемпионати савиясиз эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Дам олиш кунлари Малайзия супер-лигасининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Дилшод Шарофутдинов тўп сураётган «Симбе Дарби» жамоаси «Паханг» клубини қабул қилиб, Фахрул Рази томонидан урилган ягона гол эвазига

чемпионатдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Дилшод бу учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланди. Илк тур ўйинида Шарофутдиновнинг жамоаси мағлубият аламини тотиб кўрганди. Шанба оқшоми ўтказилган ўйиндан сўнг «Пахтакор» жамоасининг собиқ футболчиси билан боғланиб, эксклюзив интервью олдик.

— Дилшод, клубингизнинг илк ғалабаси билан табриклаймиз. Суҳбатимиз аввалида учрашув ҳақидаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз.
— Табрик учун раҳмат. Бугунги рақибимиз Малайзия футболининг энг машҳур ва номдор клубларидан бири эди. Ўз вақтида Азамат ака Абдураимов ҳам «Паханг» жамоаси таркибида ўйнаган. Биз мавсумни мағлубият билан бошлаган бўлсак, «Паханг» аксинча, ғалаба қозонганди. Ўйин қийин кечишини билардик. Лекин ўз мухлисларимиз олдида очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ эди. Шуни англаган ҳолда майдонга тушдик ва керакли натижани қўлга киритдик. Бу ғалаба кейинги ўйинларда биз — футболчиларни янада руҳлантиришига ишонаман. 3-тур учрашувини 28 январь куни аутсайдер «Саравак» клубига қарши ўтказамиз. 1-турда чемпионлик йўлида асосий рақибларимиздан бири — «Келантон»га 1:2 ҳисобида ютқаздик. Меҳмонда, боз устига, кучли рақиб майдонида ўйнаш ҳамиша қийин. Бундан ташқари, Малайзия ассоциацияси кубогида 1|8 финалга йўл олганимизни ҳам айтишим жоиз. «Ангактан Тентера Малайзия» клубидан 2:1 ҳисобида устун келдик. Энди чорак финал йўлида Ярослав Крушельницкийнинг клуби — «Фелда Юнайтед» билан ўйнаймиз.

— Ўзи Малайзия клубига ўтишингиз тарихи қандай бўлди?
— «Пахтакор»-»Бухоро» учрашуви олдидан менга Малайзия клубидан таклиф тушаётгани ва жамоа вакиллари ўйинни бевосита стадионда кузатиш учун Тошкентга келганликларини айтишди. Ҳаракатларимни кўришди. Учрашувдан кейин ижара асосида «Симбе Дарби»га ўтишим масаласини ҳал қилишди. Ўзимга ҳам таклиф ҳар томонлама маъқул келди.

— Малайзия клубига ўтишни ўзингиз истадингизми ёки бу клуб хоҳиши?
— Табиийки, биринчи галда, ўзим хоҳладим. Салоҳиятимни хориж клубида синаб кўришни мақсад қилгандим. Бу имконият юзага келган пайт уни қўлдан чиқаролмасдим. Ҳозирча ҳаммаси жо­йида.

— «Пахтакор»ни тарк этиш қийин кечгандир?
— Албатта. Ахир клуб таркибида 5 йил ўйнадим. Йигитлар билан аҳил бир оила аъзоларидек бўлиб қолгандик.

— Малайзия чемпионати қандай таассурот қолдирмоқда?
— Эндигина 2та тур ортда қолди. Тайинли бир фикр билдириш мушкул. Аммо шуниси аниқки, Малайзия чемпионати савияси паст эмас. Бевосита ўз клубимга тўхталсам, «Симбе Дарби» 4 йил аввал ташкил этилган экан. Жамоа қисқа вақт ичида ҳаваскорлар лигасидан суперлигагача бўлган йўлни босиб ўтди. 2012 йили Малайзия кубоги финалига етиб борган. Ўтган мавсум чорак финалга чиққан. Деб­ю­тант бўлса ҳам, жамоамиз олдига жиддий мақсадлар қўйиляпти.

— Мураббийлар билан муносабатларингиз қандай?
— «Симбе Дарби»ни маҳаллий мутахассис Исмоил Закариё бошқармоқда. У билан муносабатларимиз жуда яхши. Муҳими, бир-биримизни тушуняпмиз.

— Янги муҳитга мослашиб кетиш қийин кечмаяптими?
— Аввалига бироз қийналдим. Тил масаласида муаммолар бор. Лекин нолийдиган даражада қийинчиликка дуч келмадим.

— Клуб базасида яшаяпсизми ёки алоҳида уй беришди?
— Стадиондан унчалик узоқ бўлмаган жойдан алоҳида уй ажратишди.  

— Қайси футболчилар билан яқиндан дўстлашиб олдингиз?
— Барча жамоадошларим билан яхши алоқадаман. Айниқса, суриялик легионер Маҳмуд билан яхши чиқишаман.

— Маҳаллий таомларга ўрганиб қолдингизми?
— Йўқ. Таомларга ўрганолмаяпман. Шукрки, оилам ёнимда. Хотиним ўзимизнинг миллий таомларни тайёрлаб беряпти.

— Малайзияда футболга эътибор қай даражада?
— Бу ерда ҳам ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётган экан. Малайзия­да футбол биринчи рақамли спорт тури. Чемпионатда 2та, кубокда 1та расмий ўйин ўтказган бўлсак, деярли бўш стадионни кўрмадим. Бизнинг уй стадионимиз — «Мажлис Пербандаран Селаянг» 10 минг томошабинга мўлжалланган.

— Янги клубингиз таркибида ҳам «Пахтакор»да ўйнаган позициянгизда ҳаракат қиляпсизми?
— «Пахтакор»да ҳужумчи ортида ўйнагам бўлсам, бу ерда таянч ярим ҳимоячиси ролини бажаряпман. Лекин бу мен учун янгилик эмас.

— Жамоангиз олдига қандай вазифалар қўйилган?
— Чемпионатда кучли учликка киришимиз керак. Малайзия чемпионати июнь ойи охирларида якунланади. Шундан кейин мамлакат кубоги гуруҳ босқичи тизимида ўтказилар экан. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони Сингапурнинг «Лионс» клуби ҳисобланади. Бу жамоа норасмий тарзда Малайзия чемпионатида қатнашиб келади.

— Сизнингча, Малайзиянинг энг кучли клуби Ўзбекистон олий лигасида нечанчи ўринни эгаллаши мумкин ва аксинча, мамлакатимизнинг нечта клуби Малайзия чемпиони бўлишга қодир?
— Малайзиянинг энг кучли клуби Ўзбекистон чемпионатида 3-4-ўрин учун курашса керак. Жамоаларимиздан эса камида 4таси Малайзия чемпиони бўлиши мумкин.

Камол НУР суҳбатлашди.

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:28, 29.01.2014. Ўқилди: 3296 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик