Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10185 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ФК «Андижон» клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Андижон шаҳрининг бош жамоаси бўлган «Андижон» клубининг матбуот хизмати ўта фаол деб айта олмаймиз. «Онасига қараб қизини ол» деган мақолни биламиз. «Андижон» клубининг сайтига ташриф буюриб клуб матбуот хизмат баҳо беришга бироз оғриндим.
 
Келинг, сайт бўйлаб сайр қиламиз.
Ташқи кўриниш: Сайт жуда ҳам оддий. Менюлар ахборотлар билан тўлдирилмаган. Ўнг томондан жой олган ВИДЕО саҳифа мана бир неча йиллардан бери видеога мухтож. Видео силкани боссангиз қуйидаги ёзув пайдо бўлади: «Ошибка 404».
 
Қуйироқдан жой олган ФОТО бўлими сўнгги тадбирни акс этади холос. «Бунёдкор» жамоасига қарши кечга хайрия тадбирининг суратлари ҳамон сайтнинг бош саҳифасида турибди. Аслида клуб йил тугаганидан кейин бир неча тадбирлар ўтказиш билан бирга янги мавсум йиғининини бошлаб юборган. Аммо клуб матбуот котиби жамоа билан бир қатордан жой олмаслиги натижасида сайт "қашшоқ» бўлиб қолган. Бу ерда кўпроқ айбни клубда деб биламан. Боиси клуб ўз ходимини замонавий техникалар билан таъминлаган ҳолда барча сафарларга олиб кетиши керак. Ахир футбол мухлислар учун, матбуот хизмати эса мухлис учун ахборот беради.
Мусобақа жадвали дизайн жиҳатдан жуда хунук кўринишда турибди.

Энди менюларга разм ташлаймиз.
 
Янгиликлар: - бу бўлимда янгиликлар жа тезкорлик билан эмас-ку, лекин киритилиб турибди. Расмсиз хабарлар орасида фарқ катталиги учун дизайнга салбий тааъсир кўрсатяпти. Ўзбек тилидаги сайтда «Подробнее», «Страницы» ва «Следующая» сўзларини кўришингиз мумкин.
 
Клуб тарихи: Ҳаммаси жоймда, бироз расмлар билан бойитиш керак.
 
Мусобақалар: Уят! Бу бўлим иккита суб менюдан ташкил топган «Тақвим-2012» ва «Олий лига тарихи». Афтидан жамоа биринчи лигага тушиб кетганлиги учун сайтнинг бу қисмига эътибор қаратишмаган. Олий лига тарихи ҳам тўлиқ эмас.
 
Жамоа: Бу ерда учта ички меню «Клуб раҳбарияти», «Асосий таркиб» ва "Ўринбосарлар таркиби» бор. Раҳбариятда ҳаммаси жойида. Аммо жамоанинг асосий таркибида ҳеч ким йўқ. Ўринбосарлар таркиби эса жадвал кўринишда берилган.
 
Ёшлар лигаси: Бу бўлимда 2012 йил якунларига оид турнир жадвали ўрин олган. «Андижон» иккинчи ўринни қўлга киритган мавсум жамоа сайтининг тарихидан муқим ўрин эгаллашини исташган кўринади.
 
Ечим:
«Андижон» клуби ўз матбуот хизматига жиддий эътибор қаратиши лозим. Бир пайтлар жамоанинг мухлисларининг сайти — burgutlar.com фаолият юритган. Табир жоизки мазкур сайт расмий сайтга нисбатан анча сифатли ишлаган. Аммо клуб раҳбарларининг «хатти-ҳаракатлари» натижасида сайт фаолиятига барҳам берилган. Клуб токи матбуот хизматига жиддий эътибор қаратмас экан бирон бир яхши фикр эшитиши қийин. Клуб матбуот котиби Бобурбек Турсунов жамоа томонидан экипировка билан таъминланмаган. Одатда ҳаммага етадиган экипировка Ўзбекистонда матбуот хизмати вакилларидан қизғанилади. 
 
Жамоа матбуот хизмати ҳам ўз ишига сидқидилдан ёндошиши керак. Мураббий келади кетади. Аммо унга тобе бўлиш яхши эмас. Клуб мухлислари эса абадий. Бу мутахассисни «Футбол Экспресс» газетаси орқали яхши биламиз. Афсуски унинг газетадаги ижоди сайтда акс этмайди.
 
Ҳозирча шулар. Эртага «Бухоро» жамоаси билан яқиндан танишамиз.
 
П.С: Бугун клуб сайти билан танишдик. Жамоанинг матбуот хизматининг фаолияти ҳақида март ойида бошланадиган Ўзбекистон чемпионати ўйинларида ОАВ билан ҳамкорликда баҳо бериб борамиз.

Твиттерда пайдо бўлган @UzFootballMedia аккаунти ушбу таҳлилни амалга оширди. Уни Follow қилишни унутманг!

Киритилди: 11:33, 30.01.2014. Ўқилди: 4800 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.