Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • 2:0
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Ботафого
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн
3-тур Ал-Ҳилол 2-0 Пачука
3-тур Зальцбург 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. Нимчорак финал

28/06 21:00 Палмейрас - Ботафого
29/06 01:00 Бенфика - Челси
29/06 21:00 ПСЖ - Интер Майами
30/06 01:00 Фламенго - Бавария
30/06 23:59 Интер - Флуминенсе
01/07 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол
01/07 23:59 Реал Мадрид - Ювентус
02/07 06:00 Боруссия Д - Монтеррей

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг айрим жиҳатлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Болалар футболи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Маълумки, футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари иқтидорли ўқувчиларни аниқлаб, уларни ўқитиш, тарбиялаш, жамоаларга муносиб кадрлар тайёрлашга йўналтирилган. Мактаб-интернатга жисмоний жиҳатдан бақувват, қобилияти бор, умумтаълим мактабининг 4-синфини тугатган (10-11 ёш), футбол билан шуғулланган, танлов имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар қабул қилинади1. Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида асосан ўғил болалар таълим-тарбия олишади. Бу турдаги мактаб-интернатларда ўқувчилар спорт (футбол) билан мунтазам шуғулланиш билан бир қаторда умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ таълим-тарбия олишади.

Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида таълим-тарбия жараёнини тўғри ва мазмунли ташкил этиш муассаса маъмуриятидан катта масъулиятни талаб қилади. Буни қуйидаги омилларда кўриш мумкин:

1. Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари умумтаълим фанлари қисқартирилган махсус ўқув-режа асосида таҳсил оладилар;

2. Мактаб-интернат ўқувчилари (юқори синф ўқувчиларининг бир қисми) умумтаълим дасрлари ва спорт (футбол) бўйича маҳоратни ошириш устида шуғулланишдан ташқари, футбол бўйича республика олий, биринчи, иккинчи лига жамоалари машғулотларида ҳам қатнашадилар;

3. Ўқувчилар турли футбол мусобақаларида қатнашиш учун хизмат сафарлари орқали бошқа вилоят, туман ҳамда шаҳарларда бўладилар;

4. Муассасанинг аксарият ўқувчилари мактаб-интернат ётоқхонасида истиқомат қиладилар;

5. Ихтисосликка йўналтирилган фан (футбол назарияси ва амалиёти маҳорати) бўйича дарс ва машғулотлар кун давомида (куннинг биринчи ярмида жадвал асосида маҳоратни ошириш ҳамда иккинчи ярмида спорт маҳоратини юксалтириш машғулотлари) давом этади (ўқувчиларнинг ёшига қараб, ҳафта давомида турли соатларда).

Мактаб-интернат маъмурияти таълим-тарбия жараёнини тўғри ва мазмунли ташкил этишда қуйидагиларга алоҳида аҳамият қаратиш зарур:

1. Вақтни тўғри тақсимлаш

Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида кун бўйи машғулотлар давом этиши муносабати билан ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиш талаб этилади. Чунки ўқувчилар кун давомидаги спорт маҳоратини ошириш машғулотларига қатнашишдан ташқари, дарс тайёрлашлари, тўгаракларда иштирок этишлари, 4 маҳал овқатланишлари ҳамда тикланиш жараёни (ювиниш, дам олиш)ни ўташлари шарт.

2. Кун тартибини тузишда тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятлари ва ҳафталик юкламаларини эътиборга олиш

Маълумки, футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқувчилар 5-синф (10-11 ёш)дан 9-синф (15-16)гача таҳсил олишади. Муассаса ўқувчиларнинг кунлик ва ҳафталик дарс-машғулот соатлари (юкламалари) тарбияланувчиларнинг ёшига мутаносиб равишда ошиб боради. Масалан, 5-синфда ҳафталик дарс соати (юклама) 42 соатни, 9-синфда 51 соатни ташкил этади.

Мактаб-интернат маъмурияти ўқувчиларнинг кунлик фаолиятини ташкил этишда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиши зарур. Зеро, ўқувчининг овқатланиш учун кетадиган вақти, машғулотларга сарфлайдиган кучи, тикланиш жараёнини ўташи, кейинги кундаги фаолиятга тайёр бўлиши айнан ёш хусусиятига бевосита боғлиқ.

3. Ўқувчиларнинг дарсдан кейинги фаолиятини мазмунли ташкил этиш

Ўқувчиларнинг дарс ва машғулотлардан кейинги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тарбияланувчиларни турли тадбирларга йўналтириш режали тарзда амалга оширилиши шарт.

Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари учун умумий дастурдан ташқари, қуйидаги йўналишлар бўйича машғулотлар ташкил этиш тавсия этилади:

1. Тўгарак машғулотлари;

2. Қўшимча дарслар;

3. Экскурсиялар;

4. Давра суҳбатлари;

5. Футбол бўйича республика олий, биринчи, иккинчи лига учрашувларини томоша ва таҳлил қилиш.

4. Синф раҳбари ва тарбиячи-мураббийнинг ҳамкорликдаги фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августидаги «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларини фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 173-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган «Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари тўғрисидаги Низом»нинг 42-бандида «Педагог кадрларни ишга қабул қилиш олий педагогик маълумотга ва олий ёки биринчи малака тоифасига эга бўлган шахслардан танлов асосида амалга оширилади. Мураббий-ўқитувчиларда Осиё футбол конфедерациясининг амалдаги «С» лицензияси мавжуд бўлиши шарт»,-деб белгиланган.

Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ишни тўғри ва мазмунли ташкил этиш муассасага қабул қилинаётган педагоглар (синф раҳбари, ўқитувчи, тарбиячи-мураббий)нинг савияси ва иш юритишига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир.

Таълим ва тарбиянинг самарали бўлишида синф раҳбари тарбиячи ва мураббийининг ўзаро алоқада бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Синф раҳбари, тарбиячи, мураббийлар ўқув-тарбия жараёнида қанчалик ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда фаолият юритсалар, муассасада иш унуми шунчалик юқори, ўқувчиларнинг ўқиш ва спорт (футбол)даги кўрсаткичлари салмоқли бўлиши кўп йиллик тажрибадан маълум.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 4 июлдаги «Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интенатларига 2013-2014 ўқув йили учун қабул қилиш жараёнини ташкил этиш тўғрисида»ги 227-сонли буйруғининг иловаси билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг 2013-2014 ўқув йили учун мўлжалланган ўқув режаси».

З.Бегимқулов,

Самарқанд вилоят футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:39, 13.03.2014. Ўқилди: 7758 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Реал Мадрид Гонсало Гарсия 2
7 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
8 Ювентус Франциско Консейсао 2
9 Бенфика Леандро Баррейру 2
10 Атлетико Пабло Барриос 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.