Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • 3:0
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • 5:0
      • Кремонезе
      • 14.01.2026 22:30
      • Наполи
      • -:-
      • Парма
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • 0:1
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • 1:0
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия
      • 14.01.2026 16:30
      • Ироқ
      • -:-
      • Австралия
      • 14.01.2026 16:30
      • Таиланд
      • -:-
      • Хитой
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Сельта

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 19 43
2 Милан 19 40
3 Ювентус 20 39
4 Наполи 19 39
5 Рома 20 39
6 Комо 19 34
7 Аталанта 20 31
8 Лацио 20 28
9 Болонья 19 27
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 20 22
14 Парма 19 21
15 Женоа 20 19
16 Кальяри 20 19
17 Лечче 19 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 19 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи
20-тур Женоа 3-0 Кальяри
20-тур Ювентус 5-0 Кремонезе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эдгар Гесс: «Биз «Нефтчи»га ҳеч бир жабҳада ютқазмадик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Кеча бўлиб ўтган "Бухоро" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг www.pfkbuxoro.uz сайти ходимлари "Бухоро" бош мураббийи Эдгар Гессдан интервью олишди:

— Эдгар Яковлевич, авваламбор, ўта муҳим ғалаба билан табриклаймиз.
— Раҳмат. Мухлисларни табриклайман!

— Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
— Майдоннинг ҳолатини кўрдингизлар, майдоннинг ҳолати биз режалаштирган комбинацион ўйин намойиш этишга халақит берди. Тошкентда биз сунъий майдонларда ўйнадик, ўзимиздаги майдонлар ҳали тайёр эмас. Бугунги ўйинимиз яхши ўйинларимиздан бири бўлди деганлар янглишади. Йуқ, бизнинг жамоа комбинацион футболни хуш кўради, тўп билан купроқ муомала қилишни ёқтиради. Бугун майдон бунга имкон бермади. Бунақа майдонда биз ўз тактикамизга ўзгартириш киритдик. Бугунги учрашувда имкониятлар бизда кўпроқ бўлганини барча кўрди. Кўпроқ ҳужум ва зарбалар биз томонимиздан ташкил этилди. Ўйлайманки, биз ҳаққоний ғалабани қўлга киритдик.

— Футболчиларингиздан кимни алоҳида кўрсатган бўлар эдингиз? Кимнинг ҳаракатлари кўпроқ маъқул бўлди?
— Кимни ажратиб кўрсатаман? Гол урган Бобоқуловни кўрсатсам, ҳимоячиларимиз-чи? Улар эмасми, рақиб ҳужумларига барҳам бериб келганлар? Ғалаба қозонган жамоадан ҳеч бир футболчини ажратиб кўрсата олмайман. Бугун бутун бир жамоа коллектив ўйин намойиш этди ва майдонда барча бирдек фақат кураш олиб борди. Футболчиларимизнинг барчасида жанговор руҳ юқори нотада бўлди.

— Меҳмонларга қандай таъриф берасиз?
— Улар ҳам курашишди, ҳаракат қилишди. Жамоанинг таркибида кўплаб ташрибали футболчилар жамланган. Биз бу жамоага на жисмоний томондан, на тактик томондан, на якка курашларда ютқаздик. Қарши ҳужумларда эса биз мазмунлироқ ҳаракат қилдик. Буни барча кўрди.

— Кўпчилик мухлислар Андрей Акопянцнинг сал аввалроқ майдонга тушишини кутишганди, лекин у фақат сўнгги дақиқаларда майдонга тушурилди. Бу нима билан боғлиқ?
— Биринчидан, у жамоа йиғинларига кеч киришди, иккинчидан у бунақа майдонларда ўйнамаган, учинчидан ўйинимиз шундоқ ҳам яхши чиқаётган эди. Уни барвақтроқ тушуриб таваккал қилиш нотўғри бўлар эди. У ўйинга киришиб кетиш ёки кетмаслиги номаълум эди. Бор нарсани бузиб қўйиш ҳеч гап эмас. Мана ёш футболчи Равшан Асланов ва Элёр Акбаровни майдонга барвақтроқ тушурдик. Улар тезда киришиб кетишди. Акопянцнинг позициясида сал қийинроқ, ҳужумчи ортида ҳаракат қилиш қийин, чунки тўрт тарафдан сени рақиб қуршаб туради. Шу вазиятга баъзи футболчилар ўйинга мослашолмай қоладилар.

— Дарвозабонимиз масаласига келсак, бизнинг фикримизча, Турдалиев тўпга чиқишда баъзи хатоларга йўл қуймоқда? Сиз нима деб ўйлайсиз?
— Йўқ. Мен ундай ўйламайман. Бугун у тўпларни мушти билан уриб чиқаришга ҳаракат қилди. Эсдан чиқарманглар, бугунги тўплар траекторияси ностандарт бўлди, бунга албатта майдон ҳолати сабабчи. Тўпни қўлида ушлаб қолишга интилган дарвозабон кўпроқ  хато қиларди бу вазиятда. Унга эътирозим умуман йўқ. Бугун ўзига ишониб ҳаракат қилди. Бизда иккинчи дарвозабонимиз ҳам бор, Корнейчук. Лекин у бугунги кунда психологик тайёр эмас.

— Келаси ўйинларда жароҳатланган футболчиларимиз, Квесиешвили ва Ваҳобовнинг майдонга чиқиш эҳтимоли борми? Жароҳати тузалиб қолдими?
— Жамоамиз ғалаба қозоди, бу вазиятда бир гап айтиш қийин. Лекин Ваҳобов тузалишга яқинроқ. Мана бугун икки ҳужумчимиз ҳам яхши ҳаракат қилишди, бухоролик Фирдавс Асадов ва Бобоқулов. Бу ҳужумчилар барчаси бир-бири билан жиддий рақобатни вужудга келтиришмоқда.

— Энди ҳакамларга ўтсак. Бугун стадиондаги мухлислар Каваленконинг баъзи бир қарорларидан очиқчасига ўз норозиликларини намоиш этишди. Жумладан, Фирдавс Асадовнинг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганидан жарима майдони ичида меҳмонлар ҳимоячиси билан тўқнашувда йиқилди, аммо пенальти белгиланмади.
— Биласизми, мухлис бир томондан кўради, ҳакам эса ўша вазиятга яқинроқ бўлади. Мен очиғи бу вазиятни яхши кўра олмадим. Чунки Фирдавснинг ортида ҳимоячи турган эди ва бу вазиятда ҳимоячининг ҳаракатларини унинг ортидан туриб пайқаш қийин. Ҳа, у ерда қанақадир кураш кечди, кимдир менга фарғоналик футболчи қўлини ишга солганини айтди. Лекин вазият ўтиб кетди.

— Келаси рақибимиз — "Навбаҳор". Бугун бу жамоа ўз уйида мағлуб бўлди. Энди наманганликлар бор кучлари билан ғалаба илинжида ташриф буюришади. Нима деб ўйлайсиз, бизга келаси ўйин бугунгисидан ҳам оғирроқ бўладими?
— Албатта, улар ғалаба илинжида келишади. Бир нарсани айтаман, бизга қийинроқ эмас, лекин бугунгидай қийин бўлади. Турли сайтларда ўқиган бўлсангиз керак, "Нефтчи" мутасаддилари Бухородан камида очко олиб кетишни юз фоиз кафолат билан айтишган эди. Улар бизни ўта бўш жамоа деб ўйлашди ва янглишишди. Албатта йиғинларда биринчи лига вакилларига имкониятни бой бердик, дуранглар қайт этдик ва табиийки, рақиб шундай хулосага келган. Лекин биз йиғинда оғир машғулотлардан 1-2 соат ўтиб майдонга чиқар эдик. Футболчиларимиз ўзлари келиб айтишди, биз бунақанги оғир машғулотларда ҳали қатнашмаганмиз деб. Бугунги ўйинда шу оғир машғулотлар бизга қўл келди, биз меҳмонларга нисбаттан жисмонан анча устун эдик.

— Қизиқарли суҳбатингиз учун раҳмат.
— Сизларга раҳмат! Мухлисларимизни менинг номимдан табриклаб қўйинглар. Сайтларизга ривож тилайман.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 14:36, 16.03.2014. Ўқилди: 3023 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Интер Хакан Чалханоглу 7
6 Удинезе Николо Дзаньоло 6
7 Наполи Расмус Хейлунд 6
8 Рома Матиас Соуле 6
9 Интер Маркус Тюрам 6
10 Комо Нико Пас 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.