"Милан" кейинги икки ўйинни бой берса, Зеедорфни истеъфога чиқаради
Италия чемпионатининг навбатдаги икки ўйинида "Лацио" ва "Фиорентина" жамоаларига тўқнаш келадиган "Милан" бош мураббийи Кларенс Зеедорф учун ушбу ўйинлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport шундай ёзади.
Ушбу ўйинларда ҳам мағлубиятли сериясини давом эттирса, 37 ёшли голландиялик мураббий истеъфога чиқарилади ва унинг ўрнига Лучано Спалетти тайинланади. Ушбу мутахассис яқингача "Зенит" бош мураббийи бўлиб келганидан хабарингиз бор.
Аввалроқ, "Милан" Роберто Донадони ("Парма") ва Филиппо Индзаги ("Милан" ёшлар жамоаси) каби мутахассисларни бош мураббийликка тайинлаш ҳақида бош қотираётгани маълум бўлганди.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 10:19, 19.03.2014. Ўқилди: 3042 марта. Фикрлар: 12 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар