Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 05.08.2025 20:00
      • Пахтакор
      • 1:2
      • ОКМК
      • 06.08.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 06.08.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • Динамо
      • 07.08.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Нефтчи
      • 07.08.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 ОКМК 17 33
3 Бунёдкор 16 30
4 Нефтчи 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 16 16
13 Машъал 16 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

06/08 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
06/08 20:00 Машъал - Динамо
07/08 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
07/08 20:00 Насаф - Андижон
08/08 19:00 Хоразм - Сурхон
08/08 20:00 Қизилқум - Бухоро
08/08 21:15 Бунёдкор - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 276 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа грандларининг ҳозирги тўпурарлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар бир клубнинг ўз тарихидаги энг моҳир тўпурар футболчилари бўлади. Биз сизнинг ҳукмингизга ана шундай тўпурарлар ҳақидаги мақолани тақдим этамиз. Яъни кучли бешликдаги топ клубларнинг, айни пайтда ҳаракат қилаётган футболчилар орасида ўз жамоаси учун энг кўп гол урганларини санаб ўтамиз.

Лионел Месси «Барселона»: 412 ўйин – 344 гол
Испания чемпионатида: 268 ўйин – 236 гол
Испания кубогида: 43 ўйин – 29 гол
Еврокубокларда: 83 ўйин – 68 гол
Бошқа: 15 ўйин – 14 гол

Айни пайтда тўп сураётган футболчилар орасида битта жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи бу 4 карра «Олтин тўп» соҳиби, «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессидир. Лео Каталонияликлар таркибида 412 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозаларини 344 бора аниқ «нишон»га олган. Умумий тўпурарлар орасида Испания чемпионатида Телмо Заррадан кейин, Еврокубокларда эса Раулдан кейинги 2-поғоналарни банд этиб турибди. Месси яқин орада бу икики турнирнинг энг асосий тўпурари бўлиш эҳтимоллиги анча баланд.

Франческо Тотти «Рома»: 664 ўйин – 282 гол
Италия чемпионатида: 525 ўйин – 232 гол
Италия кубогида: 48 ўйин – 17 гол
Еврокубокларда: 88 ўйин – 37 гол
Бошқа: 5 ўйин – 1 гол

Франческо «Рома»нинг тирик афсонаси ҳисобланади. «Рим императори» лақабли футболчи ўз клуби сафида 664 та учрашувда иштирок этиб, 282 та гол киритишга муваффақ бўлади. Тотти Италия «А» сериясида 232 та гол киритиб, умумий рўйхатнинг 2-поғонасидан жой олиб келмоқда. Футболчи фаолиятининг сўнггига қадар «Рома» таркибидаги 300-голини киритиши учун ҳали имконияти бор.

Криштиану Роналду «Реал»: 237 ўйин – 243 гол
Испания чемпионатида: 160 ўйин – 172 гол
Испания кубогида: 26 ўйин – 20 гол
Еврокубокларда: 47 ўйин – 48 гол
Бошқа: 4 ўйин – 3 гол

94 миллион Евро эвазига ҳарид қилинган футболчи, ўзи учун сарфланган пулларни тўлалигича оқлаб бўлди. Роналду «Галактикос» таркибида ҳозиргача 237 ўйинда 243 та гол киритди. Фантастика! Ҳар ўйинга ўртача биттадан ҳам кўп голдан тўғри келади. Криштиану шундай темпда ўйнашда давом эца яна 2 йилдан кейин «Реал»нинг умумий тўпурари Раулнинг 323 та голлик рекордини янгилаши мумкин.

Уейн Руни «Манчестер Юнайтед»: 432 ўйин – 212 гол
Англия чемпионатида: 302 ўйин – 154 гол
Англия кубогида: 29 ўйин – 17 гол
Англия лига кубогида: 14 ўйин – 4 гол
Еврокубокларда: 124 ўйин – 39 гол
Бошқа: 4 ўйин – 1 гол

«Қизил иблислар»нинг ишонган «тоғи» Уейн Руни Манчестерликлар учун 432 та учрашувда иштирок этиб, 212 та тўп киритишга муваффақ бўлган. Уейн чемпионат баҳсларида 154 та гол муаллифига айланган. Бу борада у фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида фақатгина Лемпарддан 2 та голга орқада холос. Руни клубнинг умумий тўпурари Бобби Чарлтондан ўтиб кетиш имкониятига эга.

Френк Лемпард «Челси»: 640 ўйин – 210 гол
Англия чемпионатида: 425 ўйин – 156 гол
Англия кубогида: 58 ўйин – 26 гол
Англия лига кубогида: 34 ўйин – 12 гол
Еврокубокларда: 113 ўйин – 25 гол
Бошқа: 10 ўйин – 1 гол

Френк 13 йилдан бери «Аристократлар» таркибида тўп суриб келмоқда. Бу давр оралиғида у 640 та учрашувда 210 та голга муаллифлик қилди. Ўртача ҳар учта ўйинга битта гол. Ярим ҳимоячи амплуасида тўп сурувчи футболчи учун бу шунчаки фантастик натижа! Лемпард айни пайтда фаолиятини давом эттираётган ярим ҳимоячилар орасида, битта клубда тўп киритиш бўйича пешқадамлик қилмоқда.

Стивен Жерард «Ливерпул»: 661 ўйин – 171 гол
Англия чемпионатида: 467 ўйин – 108 гол
Англия кубогида: 39 ўйин – 13 гол
Англия лига кубогида: 27 ўйин – 9 гол
Еврокубокларда: 124 ўйин – 39 гол
Бошқа: 4 ўйин – 1 гол

Жерард 16 йилдан буён «Ливерпул» жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Стивен бу давр ичида «қизиллар» учун 661 баҳсда майдонга тушди ва 171 марта ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бундай натижани кўплаб ҳужумчилар орзу қилишлари мумкин холос. Жерард «Ливерпул» тарихидаги энг ёрқин футболчилардан бири сифатида тарихдан жой олиши аниқ.

Кака «Милан»: 297 ўйин – 103 гол
Италия чемпионатида: 213 ўйин – 75 гол
Италия кубогида: 11 ўйин – 0 гол
Еврокубокларда: 69 ўйин – 26 гол
Бошқа: 5 ўйин – 2 гол

6 йил давомида «Милан»да тўп суриб, «Реал»га кўчиб ўтган Кака 4 йилдан сўнг яна жонажон клуби сафига қайтди. Кака яқиндагина «Россонери»лар таркибидаги ўзининг 100-голини нишонлашга муваффақ бўлди. «Милан»нинг айни пайтдаги энг тажрибали футболчиси, жамоани қийин вазиятдан олиб чиқишда чиройли ўйини ва голлари билан ҳаракат қилмоқда.

Давоми бор...

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 11:25, 26.03.2014. Ўқилди: 7011 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.